Microsoft Word kr aldangan aysel ziyouz com doc
Нега бу мактубни сизга ёзяпман?
Download 186.18 Kb.
|
Aldangan Ayselning tavbasi
Нега бу мактубни сизга ёзяпман?
Нега бу мактубни бошқа бировга эмас, сизга ёзяпман? Буни ҳозир тушунтириб бера олмайман. Табиийки, жумлаларим равон эмас. Ўтган ҳафта ўлим тўшагида ётиб, сўнгги бор инсонларга, жамиятга нафрат ёғдирмоқчи бўлдим. Менинг ҳамма нарсамни тортиб олишди. Ҳаммасининг юзига тупураман. Ичимни ёндирган оловга озгина бўлса ҳам сув сепаман. Касалхонадан қочдим. Аммо узоқ юра олмадим. Фақат ҳовлидан кўчага чиқдим, холос. Нафратимни, қарғишларимни дилга тугиб, у ёқ бу ёққа қарадим. Сўнгра бир буфет ёнида чўккаладим. “Eй, инсонлар!”, дедим. Ўзингизга эҳтиёт бўлинг, бу лаънатиларга алданманг. Нимангиз бўлса оладилар, ҳеч ачинмайдилар. “Ор-номус”, деган, “Иззат-нафс” деган нарсаларингиз тугаса, сзи ҳам тамом бўласиз. Ортингизда шундай бойлик қоладики, уни фақат кафанликка, ҳапдорига, арқон сотиб олишга ишлата оласиз”. Зулматга айланган ҳаётим билан ўзимча видолашар эканман, буффет қаршисидаги китоб дўкони диққатимни тортди. Икки китоб ёнма ён турарди. “Ўзини излаган одам”, “Ўзимни топдим”. Нархи қиммат бўлгани учун сотиб ололмаслигимни билганим учун хўрсиндим. Шундай бўлсада, “Ўзимни топдим” китобини қўлимга олдим. Сотувчи эса, аҳволимни кўриб, ҳеч вақоси йўқ бир дайди эканимни тушуниб, китобни менга ҳадя этди. Ҳаётда илк марта таъмасиз яхшилик кўрдим. Ҳайрон бўлдим. Бу инсонлар ичида шундайлари ҳам борми? Нега бу китобни олдим? Буни билмайман. Ўлишга қарор қилган киши бу китобни нима қилади? Буни ҳам билмайман. Касалхонага қайтдим. Яна шифокорлардан дашном устига дашном эшитдим. Ўзингга қарамайсан, қўлимизда қоласан, ўлиб кетасан… Қаерда ўша кунлар! Оҳ, қанийди ўлсам… Ҳам наркотикка қарши даволаняпман, ҳам руҳий муолажа оляпман. Улар мендан касаллигимни яширишар, аммо ичган дориларимдан билардим. Тақдир экан-да. Зеро, ўлишни истамайман. Оғриқ вужудимни увиштира бошлагач, китобни қўлимга олдим. Шунчаки кўз югуртира бошладим. Эсиз ўтган умрим… Ҳолбуки, яхши бир инсон бўлишим мумкин эди. Афсус умр ўтди. Китобда сизга ёзилган бир қанча мактублар бор эди. Бошқаларга ҳам керакли бир шахс эканингиз маълум. Сиздан ёрдам кутувчилар ўз муаммоларини тушунтирганлар. Менинг китоб ўқишим бунақа мушоҳада учун эмас. Зеро, ҳеч нарсани бундай ақлимни тўплаб, чуқур фикр қилиб ўқиёлмайман. Китобда мен каби оққон касалига чалинган бир хастанинг мактуби диққатимни тортди. Тўғриси бу ҳаётда ўқиганим энг жиддий бир ҳат эди. У қалбимда баъзи ҳиссиётларни уйғотиб, акс-садо берди. Фақат фикримда шунчалик зулмат, дилим изтироблар билан тўла бўлгани учун бу туйғулар беиз кетган эди. Фаррошга илтимос қилдим. Менга қоғоз ва қалам келтирди. Сизга мактуб ёза бошладим. Балки ибрат учун китобларингизга киритарсиз, чеккан азобларимдан дарс олувчи ёшлар чиқар… Оч бўрилардан узоқ юришни ўрганишар. Ҳеч бўлмаганида шуни умид қиламан. - Агар бу мактубни битира олсам ва сизга жўнатишга улгурсам, яхши бир иш қилган бўламан. Ҳаётимни зулматга айлантирганларнинг юзига сўнгги марта тупурганим ва сўнгги маротаба уларни қарғаганим учун бироз бўлсада, таскин топармидим… Download 186.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling