Microsoft Word kr aldangan aysel ziyouz com doc
Етимхонада ўтган қайғули кунларим…
Download 186.18 Kb.
|
Aldangan Ayselning tavbasi
Етимхонада ўтган қайғули кунларим…Яна қайтаман ўша болалик йилларимга. Лекин осон эмас. Чунки айтадиган, ёзадиганим шу қадар кўпки, қўнимсиз, беқарорлигим шундан. Сизга тартибли бир мактуб ёзолмаямн деб айтдимку. Шу сабаб бу мактуб эмас, бир сафсата бўлар…Гап ва ҳаёллар хирмонидир балки… Яна ҳам қатъиятлиман… Ҳаста дадам йўқчиликка бардош беролмаганидан мени бир ёшимда, акамни эса икки ёшида болалар уйига берди. Биз ақлимизни таниганимизда атрофимизда бир гуруҳ болалар билан оқшомгача ғалва қилар, юз тирнаб соч юлишардик. Аёл тарбиячиларнинг мулойим юзи, табассум қилган чеҳраси, меҳр тўла кўзларини ҳеч қачон ҳис қилмаганман. Доимо устимда мушт, куфр ва озорли сўзлар…”Йўқоласан, ҳаром ўласан, иншааллоҳ” каби дуойибадлар. Ўгриликни илк бора ўша ерда ўргандик. Ўғирлаганим ҳам бир чақалоқ эди. Шунинг учун ҳам ўртоғимдан ҳам тарбиячимдан калтак егандим. Аммо ҳадеб калтак еяверсангиз, таъсири сезилмай қоларкан. Жонни оғритиш тарбия бермайди. Бу жуда ҳато усул. Ўқитувчиликдан, тарбиячиликдан хабарим йўқ, аммо бу йўл янглиш эди. Чунки калтак егач, яна ўғирлик қилаверардим. Ёмон сўз эшитгач, яна ҳам кўпроқ ярамасликлар қилардим. Бунинг энг катта сабаби эса мени тарбиялаган катталарнинг меҳрсиз муносабатлари эди. Eнди ўйласам, бу каби жойларда ишлайдиган аёллар ҳам мутлақо она бўлишмаган, уларда севги ва ачиниш ҳисси суст бўларкан. Оддий, инсофсиз ва меҳрсиз аёллар тарбиялаямн деб жуда кўп болаларни бузиб, зарарли йўлга солиб қўядилар. Нима бўлганида ҳам ҳозир фалсафа қилмоқчи эмасман. Яна ортга қайтиб, яхши бир таълим олишга ҳеч ҳушим йўқ. Нима қилишса қилишсин. Натижа мен каби бўлганидан кейин…. Ёшим олтига тўлганида акам билаб бир-биримизни яхшигина қўллай бошладик. Дадам аввалига тез-тез келиб турарди, кейин эса йўқлашни камйтирди. Ишим кўп, келолмайман, дер эди у. Аслида оғир касал эканлар. Бизга лавлаги ва майиз олиб келарди. Кам-кам ҳарид пули берарди. Аммо бу пулларнинг ҳеч фойдасини кўрмасдик. Нима қилсак қилардик доимо ўғирлатардик. Биз ҳам ўғирлардик, албатта. Мендан бир ёш катта акам жуда меҳрибон эди. Жуда тез йиғларди. Воқеаларнинг фарқига боргач кўзлари яна ҳам сўлгинлашганди. Мен унақа эмасдим. Бироз қаттиқ феълли, бироз лоқайд. Баъзан овқатланишда бизга мева беришарди. Акам уни емас, менга келтирарди:”Мен ўғил боламан, ҳар жойдан топаман. Сен қиз болас ан бировдан сўролмайсан”. Оҳ, акажоним! Сен қанчалар меҳрибон ақлли эинг-а! Мени кечиринг бу саҳнани ёзолмайман. Қачонки ёдимга акам тушса, гўё ичимда бир нарсалар қўпорилиб кетарди. У менинг ҳаётимда ягона суянчиғим, ягона дўстим, ягона сирдошим эди. Нима бўлди дейсизми? Бардошим етса буни ҳам тушунтирарман. Мен етти ёшлигимда бошланғич мактабнинг биринчи синфига бордим. Акам касал эди. Шамоллаб қолганди. Бир неч кун мактабга боролмади, ётоқхонада қолди… Download 186.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling