Microsoft Word kr aldangan aysel ziyouz com doc


Ёш докторга меҳрим товланди


Download 186.18 Kb.
bet4/44
Sana23.04.2023
Hajmi186.18 Kb.
#1391790
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
Bog'liq
Aldangan Ayselning tavbasi

Ёш докторга меҳрим товланди


Хоҳласангиз иккита мисол келтираман.
Биринчиси ёмон бир мисол.
Наркотиклар сабаб даволанишим керак эди. Чунки, жигаримда баъзи ўзгаришлар, оғриқлар бошланганди. Шунинг учун даволанишга қарор қилдим. Бир ўқитувчим ёрдами билан касалхонага ётдим. Мени даволаган докторлардан бирининг ошкора таҳдидига учрадим. Жуда номусли бўлганим учун эмас. Аммо тиббиёт ходими оғир аҳволдаги беморга бундай муносабатда ўлмаслиги керак эди. Кечки хонамга келди. Эшикни ёпди, кейин маълум алдовлар: ”Сени севаман, сен билан турмуш қуришни хоҳлайман…” Наркотиклар таъсирида жигарини тугатган бемор биланми? Бу ёлғонни кўп эшитдик. Шундай ёлғонлар сабабли ёшлигимнинг энг гўзал дамларини зулматга айлантирдим.
Қичқирдим, бақирдим. Югуриб келишди. Қайсидир бири юзимга шапалоқ туширди. “Бу қиз қутурибди, менга мажбуран муносабат таклиф қиляпти. Қўлидан қутулолмаяпман”, дея айбини яширди. Тушуняпсизми? Қайси касал аёл зўрлаб, эркак кишига тажовуз қила олади? Дардингни кимга тушунтирардинг? Тажовузга учраган мен бемор, икки кундан кейин эшикдан ҳайдалдим.
Кейин менга ўқитувчим ҳам қарамди. Унга мен ҳақимда жуда ёмон гаплар айтишган шекилли. Соғлиқни сақлаш вазирлигига шикоят ёздим. Натижаси нима бўлди, билмайман. Вақт топиб у ердагиларга учрашганим йўқ.
Иккинчиси эса яхши бир мисол:
Яна жигарим оғрияпти. Касалхонадман. Бир меҳмонхона бошлиғининг кўмаги билан даволаняпман. Шифоҳонанинг ёш ва ёқимтой ассисенти. Унга нисбатан дилимда умидсиз бир илиқлик. Ҳар куни эрталаб келади, мен билан гаплашади. Ўта кўнгилчан, самимий. Ҳамма беморларга шундақа эди. Тасалли беришга ҳаракат қилади. Табиийки, мен эшитмаган, бизнинг дунёга бегона сўлзар эди булар.
- Сабр қил. Ҳасталик бир имтиҳондир. Иншааллоҳ, гуноҳларингни тўкади. Энг катта шифо кайфиятдир…ва ҳоказо.
Янги бир муҳаббат ҳаяжони ичидаман. Кимлигимни билса ёнимга яқинлашмасди. Чунки мен ҳамма нарсасини йўқотган бир қизман…Ўткинчи севгига йўл бўлсин…Ҳовлига чиқаман. Куз.
Ассисент хонамга келди. Қалбимдаги туйғуларимни ошкора айтдим.
-Сен жуда яхши қизсан, -деди у. Бу иш менинг фалсафамга тўғри эклмайди. Сен беморимсан, мен эса сенинг докторингман. Кейин нима дейишади: кучсиз ва ҳаста беморининг туйғуларини суистеъмол қилди дейишмайдими? Сен жуда яхшиларга лойиқсан. Иншааллоҳ, бахтли бўласан. Сени дуо қиламан.
Ҳа, бунақалари ҳам бор. Иккиси ҳам бир инситутни битирган, бир хил киобларни ўқиган. Хўш, бу фарқлилик нимадан? Билган изоҳ берсин, марҳамат.
Тўҳтатдим. Қайтганимдан кейин ёзишга киришаман”.
Мудҳиш бир мактуб. Столимда хотиним билан бирга карахт бўлаёздик. Шу саҳналарга ҳаёлан кириш, бундай ҳаёт билан ҳаёлан танишиш даҳсаҳтли. Мудҳиш бир драма, ишнилмас ҳаёт ҳикояси эди бу ўқиганларим. Биз ҳам чидай олмадик, танаффус қилдик. Хотинимнинг илтифотини кутардим. Қаҳва ичгач, яна ўқишда давом этдик, бардош бериб ўқий олмасдик…
“Сзига янгидан салом ҳожам. Ёзган сари ёзгим келяпти. Мени тингланг…
Қалбингни тушунадиган бир инсон борлигини ўйлаш ҳам кишига мадад беради. Фикрларим, тахминларим барбод. Умид қиладиган бирон нарсам йўқ. Зеро, бу ҳам менинг истагим эмасми? Балки, бу ўлим мени бир заҳматдан қутқарар. Ўз қўлим билан эмас, соғ бўлгур жигарим ёрдамида ҳаётимни тугатаман.

Download 186.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling