Microsoft Word kr aldangan aysel ziyouz com doc


Олимнинг мисоллари мўжиза


Download 186.18 Kb.
bet30/44
Sana23.04.2023
Hajmi186.18 Kb.
#1391790
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   44
Bog'liq
Aldangan Ayselning tavbasi

Олимнинг мисоллари мўжиза


Қара, Айселгинам, сенга онанг омонат қолдирган китобдан бир мўжиза келтирайин:”Сизлар ўзингиздан баланд мартабадаги соғлом кишиларга қараб шикоят қилмангиз. Балки сиз ўзингиздан соғлиқ борасида паст бўлган бечораларга кишиларга қараб, шукр қилишга мажбурсиз. Сенинг қўлинг, пчоқ бўлса, кесилган қўлларга қара! Бир кўзинг йўқ бўлса, икки кўзи йўқларга қара! Аллоҳа шукр қил. Ҳа. Неъматда ўзидан юқорига қараб шикоят қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Мусибатда ҳам барчанинг ҳаққи ўзидан кўра кўпроқ мусибат чекканларга қараб шукр қилмоқдир”. Муаллиф бу изохдан кейин шундай мисолни келтиради:”Бир зот бир бечорани минора устига чиқарибди. Миноранинг ҳар бир зинапоясида унга алоҳида – алоҳида эҳсон, ҳадялар берибди. Миноранинг устида энг катта ҳадяни берибди. У турли ҳадялар учун бечорадан ташаккур ве миннатдорчилик эшитмоқчи бўлибди. Ўша чиркин одам зинапояларда олган ҳадяларни унутиб ёҳуд беписанд бўлиб, шукр қилмасдан, яна юқорига қарабди:”Кошки бу минора янада балндроқ бўлсайди, яна ҳам юқори чиқсайдим. Нега у тоғдек ёки бошқа миноралардек жудаям баланд эмас?”дея ношукрлик қилибди. Бу қанчалар ёмон иш, куфрони неъматдир, адолатсизликдир. “Шунда ҳам бир инсоннинг йўқликдан пайдо бўлиб, бир тош, дарахт ва ё ҳайвон эмас, инсон, мусулмон болиб, узоқ вақт соғ саломат ва ҳурмат кўриб, юксак даража, оилй неъматларга сазовар бўлатуриб, баъзи нуқсонлар биалн соғлиқ ва ҳурмат каби баъзи неъматларга муносиб бўлмагани ёки ёмонини афзал кўриши билан ёки ёмонлик қилиш билан қўлдан чиқаргани, ёки қўли етмагани учун ношукрлик қилиши, сабрсизлик кўрсатиши…Нима гуноҳ қилдим, нега булар бошимга тушди?-дея рубубияти илоҳиётни танқид қилиш ёмон бир хасталик, мусибатли маънавий касалликдир. Худди синган қўл билан кўришиш каби…”
Мен бу изоҳлардан сўнг кўзларимни бир нуқтага тикиб, чуқур ўйга толдим. У эса китоб ўқишда давом этди:”Бизлар буюк қудрат эгаси тарафидан дунёга келтирилганмиз. Бизга мингларча неъмат ва икром тақдим этилган. Неъматларга кўмилиб ҳаёт кечирамиз. Бу ҳаёт мақомига ва инсонийлик даражасига эришиш учун миноранинг зинапояларидек бир қанча ҳаёт зиналаридан ўтамиз. Энг буюк, энг юксак даража инсонийлик мақомини топишимиздир. ” Ўйлайман:бир тош, бир тупроқ ё дарахт бўлишимиз мумкин эди-ку. Бир мушук, сичқон, илон ёки бир ҳашорот бўлишимиз ҳам мумкин эди. Уларнинг ҳам жонлари бор, улар ҳам ҳаёт кечиришади. Одам тупроқ, тошга нисбатан омадлироқ бўлгани учун шукр қилиши керак. Сичқонга нисбатан мушук бахтлироқ. У ҳам шукр қилиши керак. Илонга нисбатан сут берувчи қўй яхши муносабат кўради. У ҳам шукр қилиши лозим.
“Бутун ҳаёт зиналарига чиққан, мингларча қимматли ва ноёб неъматларга эга бўлган инсон, ҳамма берилган икромларни унутиб, “Нега мен бошқалардек эмасман?Бунда бир тенгсизлик, адолатсизлик бор”, деса, сичқон, ҳашорот, илон ёки мушук бу сўзга қўшилиб, ”Хоҳламасанг жой алмашамиз”, дейиши мумкин. “Бзининг бу ҳаққимиз кам эмас. Билъакс, ҳаққимиз бўлмаган қанча нарсаларга ва ҳаққа эгамиз. Ўйлаяпмиз, кўряпмиз, суҳбатлашяпмиз, еяпмиз, ухлаяпмиз, кулиб-йиғлаяпмиз, бу неъматлар қандай кам ҳисобланиши мумкин? Ёки қалб кўрлигидан ношукрлик келиши мумкинми?” “Ҳозир бизга шу Анқарани берсалар-у, унинг эвазига ақлимизни сўрасалар берамизми?” “Бу қимматли, гўзал аъзолар мукаммалигини берган Зотннг мактубларини нега билмаймиз? Унинг нимани хоҳлашини ва бу неъматларни нима учун берганини ўйлаб тадқиқ қилмаймиз?”

Download 186.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling