Microsoft Word kr aldangan aysel ziyouz com doc
Download 186.18 Kb.
|
Aldangan Ayselning tavbasi
Eнди нима бўлади?
Аллоҳим, энди мен нима қилай? Ночор қолган гуноҳкор бир қулингни бундай ёрдамга лойиқ кўрганинг учун энди мен нима қилай? Йиғлайинми? Фарёд чекайинми?Ўзимни минг маротабалаб сенга қурбон қилайинми? Аллооҳим, шу чоққача гуноҳдан, разолатдан бошқа нарсани билмадим. Дуо қилиш, ёлвориш, илтижо қилиш, намоз ўқиш…Ҳеч бирини билмайман. Терлаб, ҳамма нарсам шалаббо бўлган эди. Даҳшатли бир ҳаяжон ва қўрқув ичида ўзимга келдим. Ўрнимдан турдим. Ҳа, Аллоҳ бор. Бу оламнинг эгаси У, биз Унинг қулимиз. Аммо ҳеч бир тафсилотни билмайман. Нимадан ва қандай бошлайман? Нима бўлади, менга ким ёрдам беради? Фарёдимга, қичқириқларимга ҳамширалар югуриб келишди. Табиийки, уларга кўрганларимни тушунтира олмасдим. -Ҳеч қиси йўқ, -дедим. Қўрқиб кетибман… Ўлимим тобора яқинлашмоқда. Бошим қотган, хато қилганларимни, эгри йўлдалигимни айтиб ҳайқираман. Бу кўрганларимнинг ҳаммаси мен учун охирги имконият, сўнгги фурсат эканини биламан. Буюк Аллоҳ мени кутиб турганини ҳам биламан. Аммо йўлнинг охирига келдим, энди нима қилишни ҳам билмай қолдим. Қоришиқ фикрлар, маъносиз ҳаёллар тубида бир куч топдим. Аллоҳ…Ҳа, илк маротаба бундай кучли ҳаяжонласниҳ…Аллоҳ! Эҳтимол ҳамма нарса тугаб, бутун шубҳалар йўқолганидан кейин бу куч юзага чиқаётгандир. Ёки бошқа чорам йўқлиги учун…Нима бўлади, бирор киши кела қолсайди. Мен кетяпманку. Кимдир менга Аллоҳни, ўзимни ва охиратни англатсайди. Нима бўлади энди? Ҳамшираларга, докторларга ёлворардим. -Амина исмли тиббиёт инситутида ўқийдиган бир дугонам бор. Уни топишим керак, кўришим керак. У келсин, нима бўлса ҳам, келсин. Келиб менга тушунтирмоқчи бўлган, аммо мен тинглашни ҳам истамаган гапларни айтсин. Энди уларнинг навбати келди. Энди ўша гапларга мутожман. Аминани кутяпман. Ҳаётим давомида ҳеч ким, ҳеч нарсани бу қадар интиқлик ила кутмаганман. Ниам бўлади, Аллоҳим. Сендан бирор нарса сўрашга юзим йўқ. Аммо онам, акам, менга ёрдамлашмоқчи бўлган яхши инсонлар ҳурмати, ўлмасимдан аввал Аминани келтир…Бундай гуноҳкор ҳолда ҳузурингга боришни истамайман. Биламан, оғир-оғир гуноҳлар қилдим. Менга сўнгги маротаба имкон бер, Аллоҳим…Бирдан бўлимдаги покиза юзли, диндор ассистант эсимга тушди. У ҳар гал хонамга кирганида менга далда берар, Аллоҳга ишонишни ва сабрли бўлишни уқтирарди. Ҳатто бир куни қўлимда “Ўзимни топдим” китобингизни кўриб: -Мен ҳам ўқидим. Жуда яхши фойда оалсан, -деганди. Ҳа, бу масалада шу ассистент ёрдам бера олади. Уни топиб, ҳамма нарсани тушунтиришим ва ёрдам сўрашим лозим. Эрталаб биринчи қилган ишим уни топиш бўлди. Унга ҳамма нарсани тушунтирдим. Фариштадек бир ўспирин. Мени кўзёшлари ила тинглади. Менга ёрдам беришини сўраб ёлвордим. -Хавотирланман, -деди. Ҳаммаси яхши бўлади. Мен сенга ёрдам бераман. Бир неча соатдан кейин мулойим, гўзал, меҳрибон ва хушҳулқ бир қиз билан кириб келди. -Сенга унаштирилган қизимни таништирмоқчиман ва у сен истаган масалада ёрдамлашади, деди Аллоҳнинг ишларини қаранг, у ҳам ҳуқуқшуносликда ўқир экан. Худди руҳиятшуносга ўхшайди. Жуда илғор, жуда кўнгилга яқин. Кўрганларимни унга ҳам тушунтирдим. Мени қучоқлаб, йиғлай бошлади. -Сен гуноҳларингни ўйлаб, умидсизликка тушма, -деди у менга. Булар қандай яхшу муждалар. Бизлар ибодатларимизни, қуллигимизни оқсатмаганимиз ҳолда бундай лутфу икромга муносиб бўлолмадик. Аллоҳнинг чексиз марҳамати, шафқати ва севгиси сени паноҳига олсин. Сени қутлайман. Ҳатто ҳавасим келяпти, сенга ҳасад қиляпман Шундай ширин сўзлар, гўзал ҳаракатлар билан мени умидлантирар, эъзозлар эди. Қўлларидан тутдим. Балки ёши мендан кичикдир, билмадим. Ҳеч қиси йўқ. Менга ёрдам беришни сўрадим. -Менинг вақтим оз, -дедим. Умримни бир неча кунга сиғдиришим керак. Менга ёрдам бер. Қаердан, қандай бошлай? -Сен ҳафа бўлма, шошилма, -деди. Энди сен билан биргаман. Аввал намоздан бошлаймиз, кейин китоб ўқиймиз, суҳбатлашамиз, камчиликаримизни тузатишга ҳаракат қиламиз. -Хўп, -дедим. Мен буларни қилишим керак Ҳали ақлим, қалбим сўроқларга, шубҳаларга тўла, булардан қутулишим, иймонли бўлишни хоҳлайман. -Қўрқма, -деди. Ҳаммаси жойида бўлади… Download 186.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling