Microsoft Word kr aldangan aysel ziyouz com doc


Ўлим тўшагида қайта тирилиш


Download 186.18 Kb.
bet35/44
Sana23.04.2023
Hajmi186.18 Kb.
#1391790
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   44
Bog'liq
Aldangan Ayselning tavbasi

Ўлим тўшагида қайта тирилиш


Бир мўжиза рўй бера бошлади. Ўлимни кутарканман, танимда янгидан бир куч пайдо бўла бошлади. Кўзёшларим жойнамозни ҳўл қилган…Тирилиш, гўё янгидан туг;илиш… Аллоҳнинг раҳматидан умид узиб бўладими?

Eнди аввалги Айсел эмасман


Аввалги Айсел эмасман…Дугонам билан танишганимга бир ҳафта бўлди. Шу аниқки, мен бир ҳафат олдингиз Айсел эмасман. Ҳар ҳолда, ўзгариш ва ўнгланиш шу бўлса керак. Қалбимни, туйғуларимни ва тушунчалримни сўроққа тутяпман. Ўтган ҳаётимнинг кичик қайғулари унутилган. Фақат катта гуноҳларнинг қайғуси, изтироби азоблайди. Бу чиркин ишларда айбим, иштироким йўқ дея олмайман. Албатта, гўзал фурсатларни бой бердим ва иймон йўлини тутмай, саркашлик қилдим. Аммо мен етим, тарбиясиз, ҳеч кими йўқ ёлғиз қиз эдим. Атрофимда эзгу ниятли кишилар бор эди. Шундай ботқоқликка, гуноҳларга ва хатоларга ботдимки, қутулиш умидим қолмаган эди. Хато қилаётганимни билардим. Бу хатоларга вақтивақти билан қарши чиқардим, аммо ёлғиз эдим, эплай олмадим. Энди эса, манзилга етай деганимда Аллоҳни танимоқдаман, аммо шунча хато, шунча оғир гуноҳлар билан…Гуноҳлардан, қилган хатолардан титраб кетяпман. Аллоҳ илтижойимни қабул қилмаса, гуноҳларимни кечирмаса? Мана, мени ўйлантирадиган, ташвишга соладиган нарса…Бир дақиқа бўлса ҳам бу ҳаёлдан қутула олмаяпман. Биламан, Аллоҳнинг мағфирати ва марҳамати оилй. Ягона тасалли шу. Ҳар намозда, ҳар соат, ҳар дақиқа ва ҳатто ҳар сонияда Мавлонинг ҳузурида эканимни биламан. Шу сабаб кўзёшларимни тўхтатолмаяпман. Кўзларим юмилса ҳам, юрагим ва бутун борлиғим фарёд чекади. Суҳбатдошимнинг бугунги мавзуси “Аллоҳнинг авфи ва марҳамати” эди. Абринур Хоним менга таскин бериш учун бу мавзуни танлаган. Гуноҳ ва мағфиратга оид оят ва ҳадисларни ёзиб олдим:
Ким Аллоҳга ишонса унга эришади. Аллоҳ унинг ишини хайрли қилади” (Талоқ, 3)
Сиз мени ёд этингки, мен ҳам сизни ёд этайин”(Бақара, 152)
Аллоҳни кўп зикр этингки, нажот топасиз”(Аҳзоб, 41)
Ҳар мўмин гуноҳ билан ожиздир ва тавба билан кучлидир. Уларнинг яхшиси тавба билан ўлганларидир”. (Ҳадис)
Қилмишидан пушаймон бўлиб йиғлаш қандай бахт” (Ҳадис)

Download 186.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling