Microsoft Word kr aldangan aysel ziyouz com doc
Анқарада Айселни қидирар эдим
Download 186.18 Kb.
|
Aldangan Ayselning tavbasi
Анқарада Айселни қидирар эдимАнқарага бордим. Барча касалхоналарни кўриб чиқа бошладим. Исми Айсел, 22ёшлардаги бир беморни излаяпман. Фақат кеч қолишдан қўрқаман. Чунки, мактуб аввал китобларим нашр қилинган нашриётган броган, кейин менга юборилган эди. Яъни, ёзилганидан бери бир ойдан кўпроқ вақт ўтган. Ниҳоят, катта бир шифохонанинг онкология бўлимида хабарини қопдим. Афсуски, кеч қолгандим. Чунки Айсел, ўша Бароат кечасидан раҳматлик бўлган экан. -Сиз Холид Эртуғрулсиз, шундайми, -дея қучоқ очди бир шифокор. Китобларингизни севиб ўқийман. Танишдик. Бу мактубда келтирилган ассистант эди. Мени бошқа ўртоқлари билан таништирди. Мен тоқатсизланардим. Дарҳол мавзуга ўтдим. Айселнинг менга ёзган мактубидан гап очдим. -Биламан, хожам, -деди ассистант. Чунки ўша мактубни мен юборгандим. Нималар ёзганини менга ўқиб берар ва тушунтирарди. -Сўнгги дақиқалрини қандай ўтказганига қизиқяпман, қанадй раҳматли бўлди?-дея сўрадим. Ассистант Бейнинг кўзлари ёшга тўлди. Чуқур хўрсиниб олганидан сўнг: -Сўраманг, хожам, -деди ғамгин овозда…Гўё тўй, байрамга кетаётгандек бир ўлим. Унинг овози титраб, бўғилди. Кўзёшлари яноқларидан оқиб туша бошлади. -Аллоҳ бизга ҳам шундай ўлим насиб қилсин, -дея йиғлай бошлади. Хонада юзма юз ўтириб кўзёш тўкардик. Гуноҳлар тўла, исйинкор бир ҳаётнинг бундай тугаши жуда ибратли, жуда таъсирчан ва жуда маънодир эди. Бу ҳаёт ҳикояси ҳеч бир қул алсо умидсизликка тушмасин деб уқтирилган илоҳий мактубнинг энг муҳим далилллари билан тўла эди. Ассистант давом этди. “Бароат кечаси” эди, тонгга яқин вафот этди. Бошида Абринур Хоним ва Амина хоним бор эди. Улар ҳам Айселнинг вафот этиш дақиқалрининг таъсиридан ҳали ҳам қутула олишгани йўқ. “Ё, Раббий! Менга ҳам шундай ўлим бер”, дея кўзёш тўкканлари тўккан. ” -Вафот этиш дақиқалри ҳақида эшитишни хоҳлайман, -дедим. -Биз ҳам сизга етказишни йўлини қидирётгандик. Абринур ва Амина ҳам сиз билан кўришмоқчи эди. Оқшом бизнинг меҳмонимиз бўлинг. Ҳам бирга ифторлик қиламиз, ҳам Айсел ҳақида гаплашамиз. Абринур ҳам Амина ҳам сизга кўришга қизиқишади. Китобларингиздан кўп фойдаланишади. Бирга ифторлик қилсак, хурсанд бўлардик. Келишдик. Оқшом ҳаммамиз тўпландик. Аминанинг дадаси нафақага чиққан ва Аминани ёлғиз қолмасин, деб Анқарага кўчиб келган экан. Амина эса тиббиёт факултетида келжаги порлоқ бир талаба. Тоза, тартибли ва каттагина китоб жавони бор бўлган хонага кирдик. Девордаги суратлар ва улар тагидаги ибратли сўзлар диққатни тортарди. Аминанинг дадаси очиқ чеҳрали, киши эди. Маданиятли, тажрибали бир инсон…Суҳбатимиз мавзуси Айсел эди. Ҳозир бўлган ҳар бир киши Айселни яхши танирди. Амина ва дадаси, Айселни тўғри йўлга солишга кўп ҳаракат қилишган. Ассистант ва Абринур хоним эса, сўнгги кунларда Айселнинг ёнида турган, катта далда берган ва руҳий мададкор бўлишган. Download 186.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling