Microsoft Word kr aldangan aysel ziyouz com doc
Download 186.18 Kb.
|
Aldangan Ayselning tavbasi
Ўзини қидирган одам“Ўзини қидирган одам…” Муаллифи ўзингиз афандим. Бу китобни аввалроқ, литсейдаги математика ўқитувчимнинг аёли ҳам берган эди. Аммо унга эътибор қилмаган, ўқимаган эдим. Яна китоб ўқидик. Суҳбатлашдик, саволлар бердим. Дугонам шунчалик муакаммал инсон эдики, нимани сўрасам, мантиққа хос, мени сиҳонтирувчи жавоблар берарди. Кечқурун китобингизни ўқий бошладим. “Ўзини қидирган одам”…Худди менинг китобим…Мендек ўзини йўқотган, хароб қилган, сўнгра:”Бир қутқарувчи йўқми?”дея фарёд қилган инсонлар китоби…Китобда нималар йўқ? Китоб диққат билан ўқилса, инсон ақли билан қалбини хиралаштирадиган, монеълик қиладиган, баъзи ҳақиатларга тўсиқ бўлган ҳамма нарса йўқолади. Ҳаяжон ҳам тугаган натижа…Узоқ йиллар даҳрий бўлган машҳур бир коммунистнинг қайтиши ва ҳайратланарли илк намози… Ўша илк намозни ўқирканамн, неча соатлар йиғладим. Худди менинг илк намозим каби. Мен яшаган буюк фожелаи саҳна каби. Иймонга қайтиш. Аллоҳга қайтиш. Ундан авф сўраш. Бу нима дегани? Сиз билмайсиз. Иймонини йўқотган, кейин мўминлик бахтига эришганлар билади буни…”Озъини қидирган одам” худди ўткир табибдек маънавий муаммоларига малҳам қўйди, жавобсиз деб ўйлаган саволларимга жавоб берди. Бешинчи кун…. Яна фаришталардек дугонам билан биргаман. Яна ўша қизғин суҳбат, билмаган мавзуларим, қилишим керак бўлган амаллар… Кўп муаммолар ечимини топдим. Яна кўп нарсаларни гаплашдик. Кўп муаммолар ечимини топди. СҲу куни оқшом дугонам менга иккинчи бир китобни берди. “Дузжалик Меҳмед”…Яна сизнинг китобингиз. Бу китобнинг таъсири ва даражаси, умуман, бошқача эди. Гўё мен, менинг ҳаётим бор эди у китобда. Тор фикрли инсонларга, дуной, охират ва Аллоҳга исён қилган ўспирин қиз…Натижами? Аянчли чидаб бўлмас бир ҳолат…Китобда кўпгина муҳим мавзулар бор. Бу мавзулар неча йиллардан буён мен ечимини, жавобини қидирган, лекин тополмаган масалалар…Балки уларнинг жавобсиз қолиши даҳрий бўлишимнинг сабабларидан биридир. Хожам, бу китоб учун сизга беҳад миннатдорчилик билдираман, раҳмат айтаман. Диққатимни тортган мавзуларнинг тагига чизиб қўйдим. “Минглаб неъматларни инъом этган Зот буларни текинга берадими?” деган бўлим жуда эътиборли экан. “Бизни бу дунёга юборган ва бизга текин неъматлар инъом этган Зот, бизни бир мақсад учун яртаган. Қачон бўлса ҳам бу неъматлардан ҳисоб беришимизни сўрайди. Чунки ҳар бир олди-бердининг сабаби ва ҳисоби бор”. Жуда тўғри. Ҳар бир нарсанинг ҳисоби бор. Бундан қандай кўз юмиш мумкин? Қандай идрок этмаслик мумкин буни? “Коинотнинг бир боши бор, бир охири”, деган мавзу ҳам диққатимни тортди. Чунки неча йиллардан буён мен амал қилган фалсафага кўра, моддийлик азалийдир. Борлиқнинг бошланиши йўқ. Ниҳояси ҳам бўлмайди. Буни ўқиб кўп фойда олдим. Дагрийлик фалсафамнинг сўнгги қолдиқлари ҳам ўчирилгандек бўлди. “Чириган суякларни ким тирилтиради?” номи билан берилган маълумотлар эса, бир сўз билан айтсам, мен учун мўжиза эди. Тупроқ остида неча асрлар бузилмаган ва шу вақт оралиғида ҳеч бир тириклик нишонасини билдирмаган вируслар мос бир муҳитда тирилиб ҳаёт топар экан, вафот этган инсоннинг Жаноби Ҳақ амри билан яна ҳаётга қайтиши нега мумкин бўлмасин? Коинотни барча махлуқоти билан бенуқсон қилиб яратган Роббимиз, бу “идашдагини”, Ўзи хоҳласа тўкиб, “Бўл!” амри билан битта-битта тирилтириб, илоҳий саҳнага тўплай олади. Тақдир билан бир изоҳ эътиборимни тортди. “Жаноби Ҳақ, тақдиримизда туғилишдан ўлимга қадар нималар борлигини, нималарни орзу қилиб ва қандай яшашни исташимизни ва иродамизни қандай ишлатишимизни, азалий илми билан биз туғилмасдан олдин билади. Ана шу истакларимизга кўра тақдиримизни ёзади. Яъни, бизнинг хоҳишимиз ва истакларимизга кўра тақдиримизни олдиндан режалаштириб қўяди. Шунинг учун, Аллоҳ ва қисматни айблашга ҳаққимиз йўқ. Фақат ўзимизни, нўтоғри ишлатган иродамизни айблай оламиз”. Download 186.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling