Microsoft Word kr dunyoning ishlari ziyouz com doc
Download 0.78 Mb. Pdf ko'rish
|
kr dunyoning ishlari ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
16 ажратиб қўйишади. Тўй тарқаши олдидан, хизматини қилиб бўлгандан кейин Шайх шишани оғзига қўйиб пиво ичиб олади-да, бирдан ўйинга тушади. Ёқавайрон бўлиб, оғзидан кўпик сачратиб хўп ўйнайди. Одамлар қарсак чалган сайин баландроқ сакрайди: — Бўш келма, Шайх! — Маладес, Шайх! Орангутан бўп кет-е! Бундай «мақтовлар» Шайхни баттар жазавага солади. Ҳар тепинганда ер зириллаб кетади. Баъзан ҳангоматалаб йигитлар Шайхни ўртага олиб қолишади. — Бу... тўйни қачон бошлаймиз, Шайх? Шайх тилини чиқариб илжайиб қўяди. — Сенга ҳам хотин олиб берайлик бундоқ. — Хотинмас, қидз... — А?.. Вой кўнглингнинг кўчасидан ўргилдим! Сени кўрган қиз инфаркт бўлиб «Грудной хирур- гия»га тушадику! Шайх хафа бўлмайди. Умуман, хафа бўлишни билмайди. Илжаяди. Онамнинг йигирмаси бўлаётган эди. Ғира-шира тонг отаётганда эшикдан кўйлакчан Шайх лапанглаб кириб келди. — Ия, ана, Шайх келиб қолди! — деди аллаким тантана билан. — Қани, самоварга ўзинг қарай қол. Аммо Шайх ҳовли бурчагида турган самоварлар томонга юрмади. Ҳеч кимга қарамай бир ҳатлаб айвон зинасидан чиқди-ю, ойимнинг хонасига йўналди. — Ҳой, Шайх ўлгур, қаёққа? — аёллардан бири унинг йўлини тўсди. — У ерда қариялар ўтиради. — Қоч! — деди Шайх кўзини олайтириб. Кейин онамнинг хонасига кирди-ю, тўсатдан ўзини ерга отди. — Ойи! — деди хириллаб. — Ойи-и-и! Ёқасига чанг солиб бир тортган эди, кир кўйлаги шир этиб йиртилди-да, қоп-қора, бақувват елкалари титраганча оғзидан кўпик сачратиб ҳайқирди: — Ойи! Ойи! У ҳар «ойи» деганда бошини ерга урар, ерни муштлар эди. Бирпасда пешонаси моматалоқ бўлиб кетди. — Ойи! Қаёққа кетдидз, ойи! Умрида йиғламаган Шайхнинг ноласи ҳаммани карахт қилиб қўйган эди. Кимдир кўтармоқчи бўлган эди, Шайх силтаб юборди. — Тегманглар! — деди аллаким пичирлаб. — Майли, йиғлаб олсин. Анчадан кейин у гандираклаб ўрнидан турди. Ҳеч кимга қарамай ҳовлига тушди-ю, индамай чиқиб кетди. «ТОЙ» Бултур баҳорда эшигимиз олдидаги гулларни суғораётган эдим, яп-янги «Москвич» келиб тўхтади. Машина эшиги очилиб, забардаст гавдали йигит тушиб келди. Таний олмадим. — Ҳорманг, деҳқончилик катта-ку! — деди нотаниш йигит дўриллаган овоз билан. Шунда ҳайратдан бақириб юбордим: — Ия, Тоймисан? Ҳа, худди ўша Тойнинг ўзи. Фақат шунча бўй, бунақа узун қўл-оёқларни қаёқдан олди экан! Яқиндагина булоқдек оқиб турадиган бурнини эплолмай машаққат чекадиган бола эди. — Пошша ойимларни кўргани келдим! — деди баҳайбат қоматига унча мос келмайдиган алпозда мулойим жилмайиб. Узун оёқларини катта-катта босиб ҳовлига кирди-ю, онамга дуч келди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling