Microsoft Word kr dunyoning ishlari ziyouz com doc
Download 0.78 Mb. Pdf ko'rish
|
kr dunyoning ishlari ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
24 — Меҳмонга кетаётганим йўқ, — деди ойим бош чайқаб. — Ишим бор. — Бораман, оборасиз! Онам бир зум иккиланиб турди-да, рози бўлди. — Майли, аммо чарчадим демайсан. Она-бола йўлга тушдик. Ёмғир кечаси тиниб қолган, аммо ер ҳамон кўпчиб ётибди. Оёқ боссангиз бир ботмон лой ёпишади. Аввал жийдазордан, кейин Қонқус устига ташланган яккачўпдан ўтдик. Лопиллаб турган яккачўпдан ўтаётганда қўрқдиму ўтиб олгандан кейин шундоқ сув бўйида ўсиб ётган самбиттолларга анграйиб қолдим. Самбиттол зўр! Ҳуштак ясаса ҳам бўлади, «от» қилиб ўйнаса ҳам... — Юр, тезроқ, — деди ойим қўлимдан тутиб... Ниҳоят гузарга етиб келдик. Чойхонада одам йўқ ҳисоб, эски намат ташланган сўрида бир чол офтобда мудраб ўтирибди, ёнида тумшуғи чегаланган чойнак, сопол пиёла... Кейин деворлари нураб кетган отхона олдидан ўтдик. Қовурғаси саналиб қолган учта от думи билан пашша қўриб чарчоқ қиёфада бошини солинтирганча мудрайди. Отхона ҳовлисининг бурчагига уйиб қўйилган гўнгдан ҳовур кўтарилади. — Қаёққа кетяпмиз, ойи? — Келдик шекилли, — деди онам атрофга аланглаб.— Қуриб кетсин, сўрайдиган одам ҳам йўқ. Икки бетида толлар, тераклар ўсиб ётган лой кўчадан яна озгина юрган эдик, обкашда сув кўтариб келаётган семиз хотин кўринди. — Ҳой эгачи, шу ерликмисиз? — деди ойим, яқинроқ бориб. Семиз хотин обкашни елкасидан олди. Устига чамбарак ташланган икки пақир сувни ерга қўйди. Ҳарсиллаб ойим билан кўришди. — Маҳмуд букурнинг уйлари қайси, ўргилай? — деди онам семиз хотинга илтижоли термилиб. Семиз хотиннинг ранги ўчиб кетди. — Букур бўлса Худо қилган! — деди ҳарсиллаб. — Тавба денг! Шундай дедию, шарақ-шуруқ қилиб илгакни илганча обкашни кўтарди. Шартта бурилиб кетди. Сирғалиб-сирғалиб бораркан, обкаши билан қўшилишиб орқага бурилди. — Таъна таги тайғоқ, — деди ҳарсиллаб. — Бетамиз! Ойим ҳанг-манг бўлиб қолган, оғир-оғир киприк қоқар, ҳозир йиғлаб юборадиган алпозда эди. — Вой, шўрим! — деди пичирлаб. — Келиб-келиб хотинидан сўрабман шекилли. У ҳамон сирғанганча обкашини лапанглатиб кетаётган аёлга анчагача қараб турди-да, қўлимдан тутди. — Юр, кета қолайлик. Бу ерга нима учун келганимизни тушунгандек бўлдим. Кеча дадам «суриштириб кўриш керак» деган эди. Бундан чиқди ойим совчиларни қўни- қўшнисидан билиб олмоқчи. Чойхона рўпарасида пастак томига қора қоғоз ташланган, деразасининг кўзига ялтироқ хитой қоғоз ёпиштирилган сартарошхона бор экан. Ичкарида ким борлигини билмадиму, бироқ дўкон эшиги олдидаги ёғоч харрак бўш эди. Уч-тўрт қадам юргандан кейин ойим тўхтаб қолди. — Сочингни олдирамизми? — деди тўсатдан. Иккиланиб қолдим. Сочимни олдириб борсам, акаларим, жўрабоши албатта бошимга шапатилаб «устара ҳақи» олишади. — Юра қол, — ойим елкамга қоқди. — Сочинг ўсиб рангингни сиқиб юборибди. Очиқ эшикдан секин мўраладим. Ичкарида мижозлар йўқ, олдига кир пешбанд таққан сартарош девор томонга қараб чой ичиб ўтирган экан. Кечаги ёмғирда бу ердан ҳам чакка ўтган шекилли, ҳужранинг хомсувоқ қилинган деворига узун-узун заҳкаш из тушиб қолган. Ойим эшикдан мўралаб, секин йўталди. Сартарош елкаси оша бурилиб қаради. Мўйлови текис қайчиланган қисиқроқ кўзли киши экан. — Жияннинг сочини оламизми? — деди ўрнидан туриб. Шундагина унинг битта оёғи ёғоч |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling