Microsoft Word kr dunyoning ishlari ziyouz com doc


Download 0.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/105
Sana21.06.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1640547
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   105
Bog'liq
kr dunyoning ishlari ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
32
қирқ газ келади. Қайтиб келгандан кейин ўша қилични сизга бераман. 
...Eрмон бува ваъда қилган Олтмишвой аканинг қирқ газли қиличи менга насиб этмади. Унинг 
ўзи ҳам, қиличи ҳам урушдан қайтмади. Ўша йили биринчи қор тушган куни Эрмон бува яна 
битта афсона айтиб берди. Бу чўпчакни атиги бир марта айтган бўлса ҳам негадир хотирамда 
сақланиб қолди. 
Кечқурун Эрмон буванинг айвонига тўпландик. Ташқарида гупиллаб йирик-йирик қор ёғар, 
айвон олдига ўзимиз тут қоқиб еган қирқ ямоқ чодир тутиб қўйилган, совуқ эди. Ҳаммамиз 
сандалга оёқ тиқиб ўтирибмиз. Оёқ илигани билан бадандан муз ўтиб кетган. Сандал устига 
бир қоп кўсак уюб ташланган. Эрмон буванинг айтишига қараганда ўн пуд кўсакни чувиш 
зиммамизга тушган эмиш. Эртагача чувиб бўлмасак, бригадир Ҳайдар шамол хафа бўлармиш. 
Кўраклар совуқда музлаб қолган, ушласангиз қўлингизни узаман дейди. Иккита токчага 
биттадан лип-лип чироқ қўйилган. Чироқларнинг пилиги липиллаган сайин хотинларнинг 
девордаги баҳайбат соялари ҳам афсонавий девлардек сакраб-сакраб кетади. Хотин-халаж 
индамай кўрак чувийди. Бир қопи тугаши билан Эрмон бува иккинчи қопни эски дастурхонга 
ағдаради... Қўлим акашак бўлиб қолди. Бунинг устига кўрак тикандек қотиб қолган. Пахтасини 
суғуриб олгунча тирноғингиз орасига кириб қонатиб юборади. Эрмон бува менга қараб-қараб 
қўяди. 
— Қўлни иситиб олинг-да, қоравой! 
Охири онамнинг ҳам тоқати тоқ бўлди. 
— Пахтасиям ўлсин! — деди зорланиб. — Қўлимда қўл қолмади-я! 
Eрмон бува сокин бош чайқади. 
— Унақа деманг, Пошша қизим, — деди ингичка овоз билан. — Гуноҳ бўлади. Пахта жаннатдан 
чиққан, тасаддуқ! 
У қишда ҳам делвагай очиб юрадиган яктагининг чўнтагини узоқ кавлаштириб носқовоғини 
топди. Тилининг тагига уч-тўрт уриб нос отди. 
— Пахта жаннатдан чиққан, — деди ишонч билан.— Мен сизларга бир ҳикматни айтиб берай, 
тасаддуқлар. 
Шундай деб мен эшитмаган афсонани айтиб берди. 
— Қадим замонда бир юртни ёв босибди. Одамлар қалъа ичига беркиниб олишибди. Ёв 
шаҳарни ўраб олиб кутаверибди, кутаверибди. Охири қалъа ичидагилар ҳам, ёв ҳам ҳолдан 
тойибди. Қамалда қолганларнинг очликдан силласи қурибди. Одамлар оқсоқол олдига бориб, 
бўлди энди, шаҳарнинг дарвозасини очиб берамиз, дейишибди. Ўзимиз оч, болаларимиз 
яланғоч, отларга ем йўқ, ўтин йўқ, деб нолишибди. Аммо оқсоқол доно киши экан. — Эрмон 
бува тантана билан қаддини кериб қўяди. — Бир ҳужрага йиғиб қўйган аллақанча ғўзапояни 
опчиқибди. Пахта дегани жаннатдан чиққан, менга ишонинглар, тасаддуқлар, дебди. Буни 
қарангки, чол айтган гап тўғри чиқибди. Пахтанинг момиғини аскар болаларнинг ярасига 
босишибди. Толасини йигириб бўз тўқишибди, кийим тикишибди, чақалоқларга йўргак 
қилишибди, чигитни ёғини эритиб гўшт қовуришибди. Кунжарасини отларга беришибди. 
Ғўзапояни ёқиб уйларни иситишибди. — Эрмон бува овозини янаям баландлатади. — 
Қарабсизки, ёвнинг ҳоли танг. Сичқоннинг ини минг танга бўлиб кетибди.— Эрмон бува 
наматни қайириб носни тупуради. Томоғини тақиллатади. — Ана кўрдингларми пахтанинг 
хосиятини, тасаддуқлар. Қани, кампир, шиннидан опке. Бир маза қилайлик! 
Ҳабиба буви илдам ўрнидан туриб хумга сопол пиёлани ботиради. Яна бир марта... Кейин яна 
бир марта. Бирпасда айвонни тут шиннининг иси тутиб кетади... 
...Ўша биринчи қор тушган куни Ҳабиба бувини охирги марта кўраётганимни билмаган эканман. 
Ҳали янги йил келмасидан кетма-кет қор ёғиб қаҳратон совуқ бошланди. Шундай кунлардан 
бирида эрталабки чойдан кейин онам тўсатдан сўраб қолди. 
— Эрмон бувангникига бориб келамизми? 
Қувониб кетдим. Эрмон буваникига бўлади-ю, йўқ дейманми! 


Дунёнинг ишлари (қисса). Ўткир Ҳошимов 

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling