Microsoft Word kr dunyoning ishlari ziyouz com doc
Download 0.78 Mb. Pdf ko'rish
|
kr dunyoning ishlari ziyouz com
- Bu sahifa navigatsiya:
- МEНИНГ АЧА ХОЛАМ
www.ziyouz.com кутубхонаси
35 Кейин тўсатдан хахолаб кула бошлади. Унинг бунақанги бор овоз билан кулганини ҳеч қачон эшитган эмасдим. Гўшти чиқиб кетган оёқларини гурсиллатиб ерга урганча яна қўшиқ айтди. — Толда чумчуқ сайрайди, кўрсам кўнглим яйрайди. Ҳаммамиз сеҳрлангандек қотиб қолган эдик. Эрмон бува хўп ўйнади! Яланг оёғининг болдирига ёпишган лой аралаш қорлар наматга сачраб кетди. Кейин у чарчаб, чўккалаб қолди. Кавшандоз томонга қараб юзига фотиҳа тортди. — Илоҳи оми-и-ин! Юртимиз тинч бўлсин, илло-билло қирғинбарот бўлмасин. Оллоҳу акбар! Eртасига уни жиннихонага олиб кетишди. Ҳайдар шамол билан дадам биргалашиб оборишди. Дадамнинг айтишига қараганда, Эрмон бува жиннихонанинг эшигидан кираётганда ҳам қибла томонни қидириб чўккалаб олганмиш. Осмонга қараб илтижо қилганмиш. — Илоҳи оми-и-ин! Илло-билло қирғинбарот бўлмасин, оллоҳу акбар! — деганмиш. МEНИНГ АЧА ХОЛАМ Ойим одамсиз туролмасди. Қўшни келинчаклар, етти маҳалла нарида турадиган кампирлар — ҳаммаси йиғилишиб гангир-гунгир суҳбатлашиб ўтиришарди. Шунча гап қаёқдан топилишига баъзан ҳайрон қоламан. Ҳар куни эрталаб газета олиб келадиган почтачи— татар хотин эшикдан қайта қолмайди. Албатта ойимнинг олдига киради. — Исанмисиз? — деб сўрашади-ю, ҳасратини тўкиб солади. — Китти, сволиш! Яна уйнашиға китти, паразит. Ойим ҳар галгидек уни юпатади: — Қўйинг, жон болам, сабр қилинг. Эрингиз ёмон боламас. — Разводға бирам! Алиментға дабитса итам! — Унақа деманг, ўргилай, болангизни тирик етим қилманг. — Ай, ни бўлса бўлар! Судға бирам. Ойим ишонч билан тушунтирди: — Мана, мени айтди дерсиз. Эрингиз сизни жонидан яхши кўради. Кўнглим сезиб турибди. Бугун-ерта апоқ-чапоқ бўлиб кетасизлар. Почтачи кетиши билан оқсоқланиб қўшни кампир кириб келади. — Жигар-жигар, дигар-дигар экан, ўргилай, — дейди йиғламсираб. — Раҳматуллага айтувдим-а тоғангнинг қизини ол, от тепкиси отга ўтмайди деб. Йўқ, қулоқ солмади. Ўламан саттор, мана шу қирчанғини оламан, деб туриб олди. Мана, охири нима бўлди... Кеча итни кунини бошимга солди, айланай! Хотин олгандан кейин она керак бўлмай қоларкан. Шуни олди-ю ўғлим ҳам айниди-қолди, қоқиндиқ. — Унақа деманг, овсинжон. — Ойим осойишта оҳангда юпатади. — Келинингиз ёмон боламас, қайси куни кўчада кўриб қолдим. Оғзидан бол томиб сизни мақтади боёқиш. — Вой, тилёғлама бўлмай тиллари кесилсин. Сиз унинг тилини билмайсиз, ўргилай! — Мана, мени айтди дерсиз, — ойим қандайдир ички ишонч билан тушунтиради. — Келинингиз сизни ўз онам деб этагингиздан тутган. Кўнглим сезиб турибди... Ойимнинг «сезгир кўнгли» қизиқ. Ҳамиша яхшиликни «каромат» қилади. Ҳар гал шунақа гапларни эшитганимда болалигимда рўй берган воқеани эслайман. Уруш тугаган пайтлар эди. Ўшанда гўдак тасаввуримга сиғмаган нарсани кейин тушунганман: уруш битиб одамларнинг яраси янгиланган дамлар экан. Бировнинг эшигида сурнай, бировникида аза товуши эшитиларди... Бир куни акам эшикдан бақириб кирди. — Ойи! Лўли келяпти, лўли! Турган жойимда тирракдек қотиб қолдим. Лўлилар ҳақида шунақа гаплар эшитган эдикки, номи қулоғимизга чалиниши билан сичқоннинг ини минг танга бўлиб кетар эди. Лўли кўчада юрган болани қопига солиб кетармиш. Уйда катталар бўлмаса, болаларни бўғиб ўлдирармиш- да, ҳамма нарсани шип-шийдон қилиб ғойиб бўлармиш. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling