Microsoft Word kr dunyoning ishlari ziyouz com doc


Download 0.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/105
Sana21.06.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1640547
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   105
Bog'liq
kr dunyoning ishlari ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
34
Бирпасда тумонат одам тўпланибди. Зеби хола у ёқдан-бу ёққа югурган. Исроил мўйлов 
ҳовлидаги қорни кураган, Сепкилли хола билан Келинойи «вой онамлаб» йиғлашган... 
Eрмон бува кимни кўрса жавдираб қарайди. Яктагининг делвагай ёқасидан кўриниб турган 
оппоқ тук босган кўксига муштлаганча овози янаям ингичкалашиб, нуқул битта гапни 
қайтаради: 
— Биттагина боласини кўролмай кетди-я! Олтмишвойнинг дийдорига тўёлмай кетди-я! 
Йўқ. У йиғламайди. Фақат инграйди. Титраб-титраб инграйди. Бош яланг бўлиб олган. Оппоқ 
сочлари, оппоқ соқоли, оппоқ кўксини муздай қор зарралари қоплаган. 
Доим одамларга буйруқ бериб ўрганиб қолган бригадир Ҳайдар шамол ҳам тут тагида чўккалаб 
ўтирганча пешонасига муштлаб йиғлайди. 
— Вой онам-а! Рўшнолик кўрмаган онам-а! 
Устига паранжи ёпилган тобутни ҳовлига опчиқишганида айниқса қиёмат бўлди. Ойим 
додлаганча тобутга ёпишди. 
— Онажон! Ёлғизини кўролмай кетган онажоним! 
Eркаклар тобутни кўтаришганида ойим беш-олти қадам югурди-ю, калиши сирғаниб кетиб 
чалқанчасига йиқилди. 
— Ойи, ойи! — дедим унинг устига эгилиб. Йиғлаб юбордим. Онамнинг кўзи олайиб кетган, 
чамаси мени танимас эди. 
— Вой онажон-а! — деди инграб. — Кун кўриб, куни рўшнолик кўрмаган онам-а! 
Ўша кундан бошлаб онам ғалати бўлиб қолди. Бир нуқтага тикилиб ўтираверади, ўтираверади. 
Биров гапирса эшитмайди. Фақат укам йиғлаганида ҳуши жойига келади... У Ҳабиба бувининг 
кир ювдиси, еттисида елиб югуриб хизмат қилди. Маъракага борганида оёғи олти, қўли етти 
бўлиб юради-ю, уйга келганда яна ғалати бўлиб қолади. 
Ҳабиба бувининг йигирмасига Эрмон бува сигирини сотди. Дадамнинг айтишига қараганда, 
Ҳайдар шамол ўртага тушиб, шу ишни қилманг, деса ҳам Эрмон бува кўнмапти. «Кампирим 
бечора дунёга келиб нима кўрди. Ҳеч бўлмаса ўзи кўрмаганни арвоҳи кўрсин, Олтмишвойим 
келганида амаллаб бошқа сигир олармиз», дебди. Сигирни Далавой сув текинга сотиб 
олганмиш... 
Ўшандан кейин онам сал ўнглангандек бўлди. Ҳар куни Эрмон буваникига қатнайди, гоҳ 
яктагини ювиб, сандал устида қуритиб беради, гоҳ лавлаги шарбатига ҳолвайтар пиширади... 
Нуқул битта гапни қайтаради: «Бувангга жабр бўлди, болам, бувангга жабр бўлди...» 
Бир куни дадам янги гап топиб келди. Эрмон бува кампирининг қирқида ҳам юртга ош 
берармиш. Одамлар ўртага тушиб йўлдан қайтармоқчи бўлган экан, кўнмапти. «Қирқ деган 
хотинларнинг маъракаси бўлади. Кампиримнинг арвоҳи шод бўлсин», дебди. 
Худди ўша маъракадан уч кунми-тўрт кун илгари ғалати воқеа бўлди. Якшанба бўлса керак, 
дадам ҳам, акаларим ҳам уйда эди. Бир маҳал ҳовли томонда гуржи кучугим бир-икки 
акиллади-ю, негадир жимиб қолди. Тўсатдан эшик очилди. Остонада яктак кийиб олган Эрмон 
бува пайдо бўлди. Ташқарида қор ёғаётган бўлса керак, унинг яланг боши, яктагининг елкаси 
қорга кўмилган эди. Қизиқ, қўлида ҳасса йўқ. У остона ҳатлаб чиққанидан кейингина оёқ яланг 
эканини кўрдим. Унинг катта-катта оёқлари қип-қизил гўшт бўлиб кетган, негадир лозимининг 
почасини қайириб олган, тўпиғигача қоплаган тукларига кир қор ёпишиб қолган эди. Дадам 
билан акаларим ҳам, ойим билан мен ҳам ҳайратдан қотиб қолдик. 
— Олтмишвойим келди, — деди Эрмон бува илжайиб.— Келди! Кампирим ҳам келди. 
Икковлари мозор бошига кетишди. 
Ойимнинг юзига бир зум табассум қалқиди-ю, кейин даҳшат ичида дадамга қаради. 
— Келди, — деди Эрмон бува тағин ғалати илжайиб. Кейин ўнг қўли билан чап қўлини дутор 
қилиб черта бошлади. — Толда чумчуқ сайрайди, кўрсам кўнглим яйрайди... — У тўсатдан 
жимиб қолди. Бирдан менга кўзи тушди-ю, ғайритабиий, ингичка овозда кулиб юборди. — Ия, 
сизам шу ердамисиз, қоравой! Олтмишвой акангиз келди. Келди... — деди овозини пасайтириб. 


Дунёнинг ишлари (қисса). Ўткир Ҳошимов 

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling