Microsoft Word kr dunyoning ishlari ziyouz com doc
Download 0.78 Mb. Pdf ko'rish
|
kr dunyoning ishlari ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
30 бўйи қачон келсангиз, шиннига тўясиз. Шундай қилиб, Эрмон бува ҳар қачон Олтмишвойни гапирганида ойимга эргашиб уларникига борганим эсимга тушади. Айни тут пишиғи эди. Эрмон бува тут қоқиб берди. Ҳабиба буви ювиб, тозалаб, сопол лаганга тўлдириб келди. Маза қилиб едик. Кейин Ҳабиба буви куюнчаклик билан тушунтирди. — Тут юракни ўртаб юборади, кўпайгурлар. Юринглар, чой ичамиз. Олдинма-кейин тизилишиб пастак ҳужрага кирдик. Токчаларга эски баркашлар безак қилиб қўйилган хонага киришим билан энг аввал нонга кўзим тушди. Бунақанги чиройли нонни биринчи кўришим эди. Устига седана сепилган, қип-қизил патир нон. Қизиқ, нонни негадир деворга михлаб қўйишибди. Бир чеккаси кемтик. — Ойи-и, нон! — дедим ялиниб. Ойим ярқ этиб қаради-ю, лабини тишлаб бош чайқади. Билдимки, онам уяляпти. Энди Ҳабиба бувига тармашдим. Биламан, дунёда Ҳабиба бувидан сахий одам йўқ. — Буви, нон, — дедим яна ўша оҳангда. Девордаги нонни кўрсатдим. — Буви, но-о-он! Қизиқ, негадир Ҳабиба буви бу сафар сахийлик қилмади. — Бу нонга тегиб бўлмайди, кўпайгур, — деди бошимни силаб. — Қорнингни қорачиғидан айланай, тегиб бўлмайди. Бу нон Олтмишвой акангники. Кўрдингми, бир четини тишлаб кетган. Келганида яна битта тишлайди-да, қолганини сенга бераман. Ана, Олтмишвой аканг ҳам сенга қараб турибди. Қарасам, нонда чиндан ҳам Олтмишвой аканинг тишлаган изи кўриниб турибди. Ноннинг тагида эса ўзининг сурати. Сурат негадир сарғайиб кетган. (Ҳабиба бувининг кўз ёши томавериб сарғайиб кетганини кейин тушунганман). Суратда денгизчиларнинг кокилдор шапкасини кийган қоп-қора йигит жилмайиб турибди. — Қурут ейсанми? — деди Ҳабиба буви яна бошимни силаб. Ойимга қарасам, қовоғини солиб турибди. Индамай қўя қолдим. Ташқарига чиққанимиздан кейин онам дашном берди. — Уятга ўлдирдинг-ку, болам. Нонни Олтмишвой акангга атаб қўйишибди, билдингми? Олтмишвой акангдан қорахат келган, тушундингми? Нимани тушундим, нимани тушунмадим, билмайману, аммо Эрмон буванинг гапларига ишонгим келади. Эрта-индин Олтмишвой ака гирой бўлиб келади. Эрмон бува унинг командирига хат ёздиради. Сен яхши боламас экансан, дейди. Мана, Олтмишвойим гирой бўп келди-ку, сен бўлсанг уни ўлди деяпсан, дейди... Кейин ола сигирни сотиб тўй қилишади. Eрмон бува Олтмишвой аканинг таърифини роса келтирганидан кейин ҳар куни айтадиган афсонасини бошлайди. Шу чўпчаги менга ҳеч ёқмайди: қўрқаман. Аммо ҳадеб қайтаравергани учун ёдимда қолган. Қизиқ, негадир жўрабошимиз худди шу чўпчакни яхши кўради. — Бува, — дейди ялиниб. — У юрт билан бу юртни айтиб беринг. Eрмон бува жон деб рози бўлади. — Бўпти, қоравойлар, попуклар, яқинроқ келинглар. Айтмоқчи, Эрмон бува ҳеч қайсимизни отимизни билмайди. Ўғил болаларнинг ҳаммаси унинг учун қоравой, қизларнинг ҳаммаси попук. Бундан ташқари, ҳеч кимни сен демайди, ҳаммани сизлаб гапиради. У носни яна отиб олади-да, афсонасини бошлайди: — Бир бор экан, бир йўқ экан... Бир-бири билан қўшни турадиган иккита юрт бор экан. — Эрмон бува бирдан жимиб қолади-да, қизлардан бирига дашном беради. — Ҳой попук, укангизни бурнини артиб қўйинг, тасаддуқ! «Попук» бировнинг укаси бўлсаям, этагини қайириб, ёнида ўтирган боланинг бурнини артишга мажбур бўлади. — Баракалла! — дейди Эрмон бува мамнун бўлиб.— Шундоқ қилиб десангиз, у юртдагилар ҳам, бу юртдагилар ҳам тинчгина буғдойни сепиб, молини боқиб юраркан. Аммо-лекин |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling