Microsoft Word kr dunyoning ishlari ziyouz com doc


Download 0.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/105
Sana21.06.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1640547
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   105
Bog'liq
kr dunyoning ishlari ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
28
шундоққина унинг ёнида поезддек пишиллаб ўтлашга тушади. Ора-чора шу ишим маъқулми, 
дегандек эгасига қараб-қараб қўяди. Шунақа ювош сигирки, болалар тагига кириб эмса ҳам 
ҳой, нима қиляпсан, деб қайрилиб қарамайди. Бироқ болалар Эрмон бувани ҳам, сигирини ҳам 
қаттиқ ҳурмат қилишади. Ҳатто жўрабошимиз ҳам бувани кўриши билан ювош тортиб қолади, 
икки қўлини кўксига қўйиб: 
— Ассалому алайкум, буважон, — деб салом беради. 
— Ваалайкум ассалом, мулло бўлинг, тасаддуқ, — дейди Эрмон бува салмоқлаб. Бари бир 
унинг овози салмоқли чиқмайди: хотинларникидек ингичка, аммо ниҳоятда меҳрибон. 
Уни ҳар кўрганда ойим айтиб берган Хизр эсимга тушади. Нега деганда Эрмон буванинг сочи 
ҳам, соқоли ҳам, ҳатто кўзига қайрилиб тушган ўсиқ қошларигача оппоқ. Оппоқ яктак, лозим 
кийиб юради. Ҳабиба буви кийимини доим топ-тоза қилиб ювиб, дазмоллаб беради. Яктагининг 
делвагай ёқасидан кўриниб турган кўкрагидаги туклариям оппоқ. Фақат икки юзи қип-қизил. 
Ойимнинг айтишига қараганда, фариштали одамнинг юзидан нур томиб турармиш. 
Фариштанинг қанақа бўлишини билмайману, аммо Эрмон бувани яхши кўраман. Жудаям яхши 
кўраман. 
У ёнбошлаб ётганича яктагининг чўнтагидан носқовоғини чиқариб бир отим носни тили тагига 
ташлайди-да, кўзларини қисиб баҳор офтобига тикилганча ҳассасини чертиб хиргойи қилади: 
«Толда чумчуқ сайрайди, кўрсам кўнглим яйрайди...» 
Шунда энди йўлга кирган укам иштончан чопқиллаганча унинг ёнига келади. Эрмон бува 
хиргойисини тўхтатади. Укамнинг бути орасига қўл чўзиб ҳазиллашади: 
— Носдан беринг, отам, носдан беринг. 
Укам қитиғи келиб қиқирлаб кулади. Эрмон бува тирноқлари қийшайиб кетган бармоқларини 
ҳидлаган бўлади-да, атайлаб акса уради. 
— Ап-ап-ап-шу! Вой-бў! Носингиз зўр экан-ку, отам! 
Укам ҳузур қилиб қиқирлайди. Нарироққа қочиб боради-да, тағин бувасига «нос бергиси» 
келиб қолади. Қайтиб келади. Кейин ҳаммаси янгитдан бошланади. 
Бир маҳал ойим майдон чеккасида туриб мени имлаб чақираётганини кўраману югураман. 
Ойим қўлидаги обдастани узатади. 
— Ма, бувангга обориб бер. 
Биламан, обдастада илиқ сув бор. Бир қўлим билан обдастанинг бандидан, иккинчи қўлим 
билан жўмрагидан тутиб ҳаллослаб чопиб келаман. 
— Манг, бува! 
Eрмон бува ҳайрон бўлгандек қараб туради-да, мамнун жилмаяди: 
— Пешин бўп қолди денг, қоравой? Баракалла! Умрингиздан барака топинг, Пошша қизим 
сизларнинг роҳатингизни кўрсинлар. 
Шундай дейди-да, бир қўлида ҳасса, бир қўлида обдаста панага ўтади. Бир оздан сўнг юз-
қўлини артиб қайтиб келади. Қийиқчани жойнамоз қилиб ўт устига ташлайди-да, пичирлаб 
узоқ намоз ўқийди. Болалар жимиб қолишади. Ниҳоят у чўккалаб ўтирганча овозини чиқаради. 
— Илоҳи оми-ин! Юртимиз тинч бўлсин, у дунёю бу дунё қирғинбарот бўлмасин, оллоҳу акбар. 
Болалару қизлар чувиллашиб баравар салом беришади. Эрмон бува алик олади-да, чордана 
қуриб ўтиради. Бояги тугунни шошилмасдан ечади. 
— Қани қоравойлар! Қани попуклар, — дейди қандайдир тантанавор оҳангда. — Дастурхонга 
марҳамат. Уялманглар, тасаддуқлар! 
Дастурхонда зоғора нонми, арпа нонми бўлган куни ҳаммамизга байрам. Кўпинча унисиям 
бўлмайди, бунисиям. Бироқ тутмайиз албатта бўлади. Тутмайизни еб олсангиз дарров 
қорнингиз тўяди. Шунақа ширин, шунақа мазали! Мен бир кафт майизни оғзимга ташлайману 
уйга ғириллайман. Ойим албатта чой дамлаб қўйган бўлади. Олма чойми, бошқами, ишқилиб 
чой-да! Шундоқ қилиб ҳаммамиз биргалашиб овқатланамиз. Охирида Эрмон бува дастурхонга 
фотиҳа ўқийди. 


Дунёнинг ишлари (қисса). Ўткир Ҳошимов 

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling