Microsoft Word kr dunyoning ishlari ziyouz com doc
Download 0.78 Mb. Pdf ko'rish
|
kr dunyoning ishlari ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
29 — Яратган неъматингга шукур! — дейди ингичка овозда. — Илоҳи оми-ин! Юртимиз тинч бўлсин, у дунёю бу дунё қирғинбарот бўлмасин, оллоҳу акбар! Ана ундан кейин Олтмишвойнинг таърифи бошланади. Олтмишвой Эрмон буванинг ўғли. Ҳабиба буви кўп туққан. Ҳаммаси чилласи чиқмасдан ўлиб кетган. Аммо Олтмишвой бошқача йигит-да! Биттаям касал бўлмаган. Мендай пайтида отни эгарлаб ўзи чоптирган. Жўрабошимиздай бўлганида кетмон билан бир таноб ерни ҳашпаш дегунча ағдариб ташлаган. Олтмишвой ана шунақа йигит! Аввалига Ҳабиба буви олтмишта туққани учун Олтмишвойнинг оти шунақа деб ўйлаган эдим. Йўқ, кейин тушундим. Олтмишвой Эрмон бува олтмишга кирганда туғилган экан. — Менинг Олтмишвойимдака йигит дунёда йўқ,— дейди Эрмон бува ҳар кунги гапини қайтариб. — Бунақа йигитни худо битта яратгану қолипини синдириб ташлаган! — У ўзининг ҳикоясидан ўзи завқланиб кетади. Носқовоғидан кафтига мўлроқ солиб тилининг тагига ташлайди. — Мана, ҳозир немиснинг додини бериб юрибди. Ўзиям Азоб денгиз деганча бор-да, тасаддуқ! Бир шамол турса борми, ҳар сув кўтариладики, тоғдек келади. Аммо менинг Олтмишвойим азобдан қўрқмайди. Роса савалаяпти, пашист демаганни! Командири мазаси йўқ бола экан! Олтмишвой гирой бўлиб ўлди, деб ёзибди... — Эрмон бува бирдан жимиб қолади. Оппоқ қуюқ қошининг тагидаги кўзлари негадир йилтираб кетади. Куладими, йиғлайдими ҳеч ким билмайди. — Мана, мени айтди дерсизлар, — дейди овози титраб. — Эрта-индин кириб келади. Қўша-қўша ордин тақиб кириб келади. Ўшанда камандирига хат ёзаман. Олтмишвойга айтиб тураман, ўзи ёзади. Сен бола, дийман, мазаси йўқ бола экансан, дийман. Мана, Олтмишвойим келди-ку, гирой бўлиб кириб келди-ю, дийман. Eрмон бува сукутга чўкади. Болалар ҳам, қизалоқлар ҳам жимиб қолишади. Эрмон бува носини тупуради. Кафтининг орқасига лабини артиб сигирига қараб қўяди. — Олтмишвойим келса, сигирни сотиб тўй қиламиз,— дейди орзумандлик билан. Кейин ҳассасини чертиб хиргойи қилади: «Толда чумчуқ сайрайди, кўрсам кўнглим яйрайди...» Eрмон бува қўшиқ айтади. Мен бўлсам уникига ойим билан борганим, Олтмишвойнинг суратини кўрганимни эслаб кетаман. Аслида Эрмон буванинг уйи ҳаммамизники. Айниқса тут оқариши билан қишлоқнинг ҳамма боласи Эрмон буваникига кўчиб боради. Унинг девори жуда паст. Эшак миниб ўтсангиз, ҳовлиси кўриниб туради. Лекин бу ҳовлига деворнинг керагиям йўқ. Эшик доим очиқ туради. Кириб боришингиз билан дока рўмолини у ёққа ташлаган, бу ёққа ташлаган Ҳабиба буви пешвоз чиқади. — Вой уйингга буғдой тўлгурлар, вой кўпайгурлар, кела қолинглар, — дейди овози товланиб. Ўша заҳоти болалар тутга тармашади. Тут ҳам эгасига ўхшаган. Ҳовлининг ярмини эгаллаб ётади-ю, аммо тик ўсганмас. Шохлари тарвақайлаб кетган. Бемалол осилиб чиқаверасиз. Шундоқ бўлсаям, Ҳабиба буви болаларни тутга чиқармайди. — Ҳой кўпайгур, осилма! — дейди чирқиллаб. — Йиқилиб кетасан. Ҳозир бувангни чақираман! Зум ўтмай айвон ёнбошидаги пастак ҳужрадан ҳассасига таяниб Эрмон бува чиқади. — Ие-ие, қоравойлар, кеп қопсизлар-да! — дейди қувониб. — Қани, кампир, чодирни опчиқ. Ҳабиба буви қирқ ямоқ бўлиб кетган чодирни олиб чиқади. Камида ўттизта бола қалдирғочдек тизилиб чодирнинг тўрт тарафидан ушлаб туради. Эрмон бува оқсоқлаганча тут тагига боради- да, инқиллаб-синқиллаб шохга минади. Ҳабиба буви пастдан туриб узун таёқ узатади. Эрмон бува «бисмилло» деб таёқни бир уриши билан дув этиб тут ёғилади. Тут бўлгандаям шунақанги тутки, ҳар биттаси пилладек келади. Болалар чодирни қўйиб юборганча қий-чув қилиб ўртага тармашади. Юқорида Эрмон буванинг ингичка товуши келади. — Шошманглар, попуклар, шошманглар қоравойлар, яна беш-ўн марта қоқай, ҳаммаларингга етади. Қарабсизки, ҳаммамиз тутга тўйиб оламиз. Айвонда эса учта каттакон хум қаторлашиб туради. Ҳар биттаси мендек келади. Ҳабиба буви шинни пишириб шу хумларга тўлдириб қўяди. Қиш |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling