Microsoft Word kr dunyoning ishlari ziyouz com doc
Download 0.78 Mb. Pdf ko'rish
|
kr dunyoning ishlari ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
25 эканини кўрдим. Носранг галифе шимининг ёғоч оёғидаги почасини қайириб қўйибди. У тахталарининг ораси очилиб ётган полни дўпиллатиб яқин келди. — Ўтир, жиян, — деди эски курсига имо қилиб. Деворга тираб қўйилган хира тошойна рўпарасига ўтирдим. Ойим бошимдан дўппимни ечди-да, боя сартарош ўтирган курсига жойлашди. — Устарада оламизми, машинадами? — сартарош стол устида ётган, соч толалари ёпишган матони қоқиб-қоқиб бўйнимга соларкан, онамга юзланди. — Машинада ола қолинг, — деди ойим. Сартарош қутичадан ялтироқ машинасини олди. Чаккамга машинани тираб шиқ-шиқ қилганча сочимни олишга тушди. — Нега ихрайсан? — Сартарош бошимни беш бармоғи билан чангаллаганча дашном берди. — Солдат ҳамма нарсага чидаши керак. За Родину, деб атакага борсанг ҳам ихрайсанми? Ойимдан паноҳ кутиб, аксини ойнада кўриш умидида мўраладим. Бироқ кўзгу шунақанги хира эдики, ўзимнинг юзимни зўрға кўрардим. — Сиз шу ерликмисиз? — деди онам бир маҳал. — Шўтликмиз, — сартарош ишини давом эттираркан, онамга бурилиб қаради. — Нимайди? — Мен бир хайрли юмуш билан келувдим, — деди ойим осойишта оҳангда. — Одилхўжа деганни танийсизми? Аёллари чевар экан. Муборак чевар. — Нега танимас эканман! — Сартарош тантана билан овозини баландлатди. — Шундоқ Маҳмуд букур билан қўшни туради-да, отхонадан ўтсангиз тўртинчи дарвоза! — Бир нарсани билмоқчийдик, — ойим бир зум жимиб қолди-да, давом этди. — Худойлигингизни айтсангиз: қанақа одамлар ўзи, таг-зоти қанақа, асли шу ерликми ё бошқа жойдан келишганми? — Ҳа-а-а! Бундоқ демайсизми? — Сартарош онамнинг мақсадини тушунди шекилли, бош ирға- ди.— Таг-зоти тоза одамлар! Қадимдан шу ерда туришади. Ота-бобоси боғбон ўтган. Катта узумзори бўларди. Шибилғони дейсизми, шакарангур дейсизми, эчкиемарми — ҳаммаси шу боғда бўларди. Ана узуму мана узум! Урушнинг касофати билан кўплари йўқ бўп кетди. Қўли қисқалик қип қолди бечораларни! Сартарош гапирган сайин ғайратга кирар, ғайратга кирган сайин машинани тезроқ шиқирлатар, унга сайин сочим кўпроқ юлинар эди. Кўзимдан ёш чиқиб кетди. — Авлодида ёмон одамлар чиқмаганми? — деди онам. — Қиморбоз, ўғри, нашаванд дегандай... — Йўқ! — деди сартарош қатъият билан. — Ҳаммаси яхши одамлар. Онам енгил тортиб, хўрсиниб қўйди. Eнди сочимнинг орқасини олишга навбат келди. Сартарош кафтини ботириб, нуқул бошимни пастга эгади. Бошим эгилган сайин пайдарпай бурнимни тортаман. — Ўғли-чи? — деди ойим асосий мақсадга ўтиб.— Тўлаганхўжа деган ўғли бор эмиш... — Во! — Сартарош машина бандига тиқилган бош бармоғини диккайтириб кўрсатди. — Меравой бола! Маълим! Мактабда маълимлик қилади. — Урушга бормаганми? — Йўқ, — сартарош қитиғимни келтириб тағин бўйнимга машина солди. Шилт этиб бурнимни тортдим.— Маълимларни урушга олишмаган. Аммо мера-вой бола! Нима, қуда бўлмоқчимисизлар? — Қайдам, — деди ойим секин. — Тақдир қўшган бўлса... — Аммо оғиз солишган бўлса шу боладан қолманглар. Таг-зоти кўрган, бунинг устига кимсан, маълимни куёв қиласизу жон демайсизми, сингил! Ўзингиз кимнинг оиласи бўласиз? Ойим ҳаммасини батафсил айтди. Дадамни, асли қаердан келиб чиққанимизни... — Юлдузинглар юлдузларингга тўғри кепти! — деди сартарош машинани пуфлаб-пуфлаб тозалар экан.— Худо хоҳласа ош ер эканмиз-да! Қутулганимга шукур қилиб, дик этиб ўрнимдан турдим. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling