Microsoft Word kr dunyoning ishlari ziyouz com doc
Download 0.78 Mb. Pdf ko'rish
|
kr dunyoning ishlari ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
22 бордим. Меҳмонлар дарвозага яқин келиб қолишган, кучугим уларнинг атрофида гир айланиб вовуллар, гоҳ унисига, гоҳ бунисига «ҳужум» қилар эди. Аёллар итга қараб-қараб секин юриб келишарди. Кучугимга пакана хотин хунукроқ кўринди шекилли, паранжисининг этагига ёпишди. — Ёт! — дедим ўдағайлаб. Кучук бўлса мени кўриб руҳланиб кетди, пакана хотинга коптокдек отилди. Аммо хотин, пакана бўлсаям бало экан! Ҳассаси билан мўлжаллаб бир туширган эди, кучук оқсоқланганча ангиллаб қочиб қолди. Анча нарига бориб, орқа оёғини ялади. — Вой ўргилайлар! — деди онам эски қадрдонларини кўргандек, қувониб. — Хуш кепсизлар! У ҳар иккала аёл билан қучоқлашиб кўришди. Ғижим рўмолли аёл кўришаётганда нима учундир ойимнинг сочини ҳидлагандек бўлди. Онам пакана хотиннинг паранжисини қўлга олди. Айланиб-ўргилиб, уйга бошлади. Атлас кўйлаклиги эса негадир лип этиб ошхонага кириб кетди. Зум ўтмай чеҳраси ёришиб чиқиб келди. Акамнинг қаламтарошини жойига қўйиш баҳонасида секингина сирғалиб уйга кирдим. Ойим яқинда кўмилган танча ўрнига қўйилган хонтахта атрофига дарров кўрпача ёзди. Токчадан патнис олди. Патнисда нималар борлигини аниқ биламан: туршак, чақилган ёнғоқ, жийда, олтита зоғора нон, битта ликопчада майдалаб қирқилган калла қанд. Қанд танқис бўлса ҳам, ойим бу — меҳмонларга аталган деб кўп тайинлагани учун биз — болалар унга тегмасдик. Меҳмонлар фотиҳа ўқишди. Ойим чой қуйиб узатди. — Энди, ўргилай, — деб гап бошлади атлас кўйлакли хотин, узоқ ҳол-аҳвол сўрашганидан ке- йин,— агар тақдир қўшган бўлса қариндош бўлармиз, деган умидда эшигингизни супургани келдик. Ойим индамади. — Олиб ўтиринглар, — деди анчадан кейин дастурхонга имо қилиб. — Эшитдик, ўзим ўргилай, — деди пакана хотин,— таг-зотли одамлар экансиз. Болалар катта бўлгандан кейин ота-она зиммасидаги қарзини узгиси келиб қоларкан. Бизнинг ўғлимиз ҳам яхши, мўмин-қобил йигит. Муаллим... У, «енди сиз гапиринг», дегандек атлас кўйлакли аёлга секин бурилиб қараган эди, сочининг учига тақилган сўлкавойлари жиринглаб кетди. — Бизлар ҳам ҳурмат кўрган одамлармиз, — атлас кўйлакли хотин қалин билагузук таққан қўллари билан ўзи келтирган тугуннинг боғичини еча бошлади. — Овора бўлманг, айланай, — деди ойим унинг қўлидан оҳиста тутиб. — Насиб этса, ҳали кўп бориш-келиш қиламиз. Ойим ҳеч қайси совчининг дилини оғритмас, аммо совчилар тугиб келган нонни синдиришга йўл ҳам қўймасди. Ҳозир ҳам шундай қилди. — Майли, сизлар ҳам сўранг, суриштиринг, — деди пакана хотин чой ҳўплаб. — Қаънида турамиз. Шундоқ гузар олдидаги қўшқават дарвоза. Одилхўжа десангиз ҳамма билади. Маҳмуд букурнинг ёнидаги ҳовли. — Овсиним куёв бўлмишнинг оналари! — Атлас кўйлакли аёл жилмайди. — Муборак чевар десангиз, ҳамма танийди. «Зингер» машиналари бор. Мени Одилхўжаю Маҳмуд букур ҳам, Муборак чевару, «Зингер» машинаси ҳам қизиқтирмас, икки кўзим қандда эди. Ўзимнинг борлигимни билдириб қўйиш учун қаламтарошни қўлимдан тушириб юбордим. Ойим ялт этиб қаради-ю, пастки лабини тишлаб, билинар-билинмас бош чайқаб қўйди. Бу — «уят бўлади, чиқиб кет», дегани эди. Қанддан умидимни узиб чиқиб кетишдан бўлак чорам қолмади. Ярим соатдан кейин совчилар кетишди. Кучугимнинг алами ичида қолган экан шекилли, ойимнинг ҳай-ҳайлашига қарамай, совчиларни анча жойгача «кузатиб» келди. Уч кундан кейин совчилар тағин келишди. Сочининг учига сўлкавой таққан паранжили хотин билан яна ўша новчароғи. Бу сафар новча хотин қарғашойи кўйлак кийган, бўйнига дур осиб |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling