Microsoft Word kr dunyoning ishlari ziyouz com doc
Download 0.78 Mb. Pdf ko'rish
|
kr dunyoning ishlari ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
17 Қизиқ, онам уни дарров таниди. — Вой, ўзимнинг тойчоқ ўғлимдан айланай! Вой, ўзимнинг ўғлим келиб қолибди-ку! Онам пешонасидан ўпаётганда Той икки букилиб турди. — Машина тегувди, — деди яна илжайиб. — Сиздан фотиҳа олгани келдим. Юринг, бир айлантириб келай. Той онамни олдинги ўриндиққа ўтқизди. Ярим соатча айлантириб келди. Онамнинг ёш боладек бировнинг машинасига тушиб «катайса» қилиши менга эриш туюлди. Аммо онам хурсанд эди. — Нордек йигит бўпти, — деди қувониб. — Исталовойда шепповар экан. Худоё умридан барака топсин. Той кейин ҳам ўтган-кетганда бизникига тез-тез кириб турадиган бўлди. Уни ҳар кўрганимда болалигимни эслайман. Кичкиналигимизда орамизда энг бўш-баёв бола шу эди. Уйимизнинг орқасида каттагина майдонча бўларди. Узоқ-яқиндан мол боқишга келган болалар шу ерда йиғилиб шовқин-сурон солиб ўйнардик. Той ҳаммадан узоқдан — Бешқўрғондан ўзига ўхшаш ювош, шохсиз сигирини олдига солиб келарди. Ҳар фаслнинг ўз ўйини бор: эрта баҳорда чиллак, варрак, ёзда футбол, кеч кузда ланка тепиш... Фақат иккита бола ўйинга кўп қўшилмасди. Биттаси— кўзлари доим жавдираб турадиган Хўжа, яна бири — Той. Хўжанинг ўзи ўйинга унча қизиқмас, Тойнинг эса ўз юмуши бор эди. Нега деганда зиммасида мол боқиш вазифаси бор. Бировнинг дайди сигири, бировнинг шайтонга дарс берадиган эчкиси зум ўтмай экин оралаб кетади. Шунда мўйлови қорайиб, дўриллаб қолган жўрабошимиз буюради: — Той! Галинг келди, эчкини қайтар! — Сигирга қара, Той, сигирга! — Той! Қўй картишкага оралаб кетди-ку! Негадир Тойнинг навбати ҳамманикидан тез келаверарди. Сигири худди ўргатиб қўйгандек эгасидан нари кетмайди. Аммо бошқаларнинг молига ҳам кимдир қараши керак-ку. Той бурнини тортиб қўяди-да, индамай полизга қараб югуради. Диконглаб сакраётган такани қайтариб келгунча бирон буқача думини хода қилиб жийдазорга югургилаб қолади... Ўйнаб- ўйнаб чарчаганимиздан кейин ҳаммамиз тол соясида дам оламиз. Жўрабошимиз дадаси урушдан олиб келган шинелни ўтга ёйиб, устига ёнбошлайди-да, маза қилиб эснайди: — Той, биз чарчадик. Бир мизғиб олмасак бўлмайди. Сен дежурсан, молларга қараб турасан. Той бурнини жаҳл билан тортади-ю, индамайди. Бир куни у астойдил ялинди: — Мени Той деманглар. Ўзимнинг отим бор — Тойир. Жўрабошимиз қувлик билан ҳаммага бир-бир қараб қўйди. — Бўпти! — деди дўриллаб. — Сенга уч кун муҳлат. Уч кунгача ҳамманинг молини яхшилаб боқсанг, Той отингни ўзгартирамиз. Аммо кечқурун сигиримнинг елини тирсиллаб турсин, билдингми? Чиндан ҳам Той уч кунгача сидқидилдан хизмат қилди. Биз маза қилиб футбол тепдик. Тўртинчи куни жўрабошимиз «мажлис» тўплади. — Болалар, — деди тантана билан. — Энди Тойни ҳеч ким Той демасин. Бугундан бошлаб унинг оти — Хўтик. Яна бир йил ҳаракат қилсанг, ўсиб Эшак бўласан. Ҳаммамиз хахолаб кулиб юбордик. Той болаларга бирма-бир қараб чиқди-да, бурнини тортди. Индамай ер чизиб ўтираверди. Чиллак ўйинининг шафқатсизроқ бир қоидаси бор: ютқазган бола зувлаб нафаси етмай қолса, бир оёқда ҳаккалайди. Қоқилиб кетсами, иккинчи оёғи ерга тегсами, тамом! Тағин таёқ билан чиллакни уриб саналади-да, яна чиллак отилади. Чиллак бориб тушган жойдан қайтадан зувлаш шарт. Бир гал Тойни салкам ярим чақирим жойдан зувлашга мажбур қилдим. Турган гапки, нафаси |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling