Microsoft Word kr dunyoning ishlari ziyouz com doc
Download 0.78 Mb. Pdf ko'rish
|
kr dunyoning ishlari ziyouz com
- Bu sahifa navigatsiya:
- МАҲАЛЛАНИНГ «ШАЙХИ»
www.ziyouz.com кутубхонаси
15 Бир куни маҳалланинг нариги чеккасида турадиган нонвойникига кириб қолдим. (Нима юмуш билан борганим эсимда йўқ.) Қарасам, ёғоч сўрида китобим ётибди. Варақлари титилган, офтобда сарғайиб кетган. Қизиқиб қўлимга олдим. Ўқисам, ўзимнинг дастхатим: «Биринчи ўқитувчим — онамга!» Ўшанда нима учун бундай аҳволга тушганимни билмайман. Худди биров мени масхара қила- ётгандек бўлиб кетди. Келиб онамга тўнғилладим: — Китобни етти маҳалла нарига ташлаб келинг, деб берганмидим сизга! Онам айбдор қиёфада маъюс жилмайди. — Мавлу ҳеч қўймади-да, болам. «Битта ўқиб бераман», деди. — Мавлудагача яна мингта қўлдан ўтгани кўриниб турибди, — дедим зарда билан. — Мақ- тангансиз. — Ўзингни сиқма, жон болам. Ҳозир олиб келаман. Чиндан ҳам, ўша куни китоб қайтиб келди... Ҳар гал китобим чиқса, онам бир гапни айтарди: — Сен менинг суянган тоғимсан, ўғлим... Билмаган эканман, мен онамнинг эмас, онам менинг суянган тоғим экан. Тоғим тўсатдан қулаб тушди. Бугун янги китобим чиқди. Биринчи нусхасини эмас, битта нусхасини эмас, олтмиш минг китобнинг ҳаммасини онамга бағишладим. Лекин... МАҲАЛЛАНИНГ «ШАЙХИ» Қачондир унинг исми бўлса бўлгандир. Бироқ маҳаллада ҳеч ким унинг отини билмайди. Ҳамма Шайх деб чақиради. Айтишларича, уруш пайтида бир бева хотин беш-олти ёшлардаги боласи билан шу ерга келиб қолган. Инсофли одамлар бевага чойхона ёнбошидаги пастак ҳужрани ажратиб беришган. Бола бари бир бола-да. Баҳорда ҳужранинг томига чиқиб варрак учираётган экан, варрак ҳаволаган сайин қизиқиб кетиб ипни торта-торта тисарилиб борибди-ю, томдан чалқанчасига йиқилиб тушибди. Шўрлик онанинг дод-фарёдига чойхўрлар ёпирилиб чиқишса, боланинг боши ёрилиб, қонга беланиб ётганмиш. Ҳожи буви унинг бошига кигиз куйдириб босибди, қоракуя сурибди, ҳайтовур, бола тузалиб кетибди. Фақат эси айниброқ қолибди. Ўшандан буён ҳеч ким унинг бирон марта йиғлаганини кўрмаган. Қачон қарасангиз, илжайиб туради. Илжайганда ҳам тилининг учи оғзига сиғмай доим чиқиб туради. Шундан бўлса керак, онда-сонда устара тегадиган дўрдоқ лабининг икки чети оқариб ётади. Урушдан кейин онаси вафот этади-ю, Шайх ёлғиз қолади. Эски чойхона бузилганида уларнинг ҳужрасидан ҳам ном-нишон қолмади. Бироқ Шайх кўчада қолгани йўқ. Маҳалладаги ҳамма уй Шайхники. Унинг учун ҳамма эшик очиқ. У бизникига ҳам тез-тез келиб туради. Онам билан узоқ-узоқ гаплашганини кўрардиму онам бу девона билан нимани гаплашишига ақлим етмасди. Жамики тўй, жамики маърака Шайхсиз ўтмайди. Унинг ўз вазифаси бор: самовар қўяди. Хотиношида маҳалла отини, никоҳу базмларда тўйбоши эркаклар Шайхнинг хизматига муҳтож. — Шайх, тўрт чойнак чой! Уч чойнак фамил, бир чойнак кўкидан бўлсин. — Ҳодзир... Шайх ғалати гапиради, «з»ни айтолмайди, «дз» дейди, «с» деёлмайди, аллақандай «тс» қилиб айтади. — Шайх тезроқ! Нозик меҳмонлар келиб қолди. Шайх шошилмайди. Ишини билиб қилади. — Тсекин. Нодзик бўтса, ўдзига, — дейди илжайиб. Одамлар ранжимайди. Шайхнинг пухталигини билишади. Шунча йилдан бери биронта тўйда чойнак дарз кетмаган, бирон меҳмон чойсиз қолмаган. У фақат пиво ичади. Кўп эмас, икки шишагина. Тўй эгалари Шайхнинг улушини алоҳида |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling