Microsoft Word kr falak ziyouz com doc
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
Tohir Malik. Falak (qissa)
www.ziyouz.com кутубхонаси
14 — Ундай деманг! — Дейман! Ҳар бир султон учун йилда бир марта ҳазратнинг қабрларини зиёрат қилиш ҳам фарз, ҳам қарз. Давлатпаноҳингиз бу сафар удумни бузди. Ҳазратнинг даҳмаларига бош қўйишни ўзига эп кўрмади. — Буни ким айтди? — Муҳтасибимиз Сайид Ошиқ масжидда ёлғиз ўзлари тиловот қилиб ўтирган эканлар. Арзу само бирдан қисирлаб кетибди. Шоҳизинда томонда чақмоқ чақибди. Ҳазратнинг қабрлари устида бир соя қад ростлабди-да, муҳтасибимизга қараб: «Султон Улуғбек зиёрат қилмоқни лозим топмай, шариатга шак келтирди. Бундан мусулмон аҳлини огоҳ қил. Самарқандликлар бу гуноҳни қон билан ювмагунларича бошлари кулфатдан чиқмас!» дебди... — Яна туҳматнинг уясини ковлаяпсанларми? Нариги сўрида уларга орқа ўгириб ўтирган кишига эътибор беришмаган экан. Маҳобатли бу сипоҳ Абдулваҳобнинг сўзларини эшитиб, ғазабга келган эди. Қовоғи уюлганидан пешанасидаги ажинлар йиғилиб, қалин қошлари туташиб кетганди. У Абдулваҳобни елкасидан тутди: — Қани, юр-чи, гапларингни шаҳриёр ҳам эшитсинлар! Абдулваҳоб «ё-ҳу!» деб жазавага тушди. Одамлар: «Қаландарга тегма!» дейишса ҳам, сипоҳ: «Қаландар бўлса тоат-ибодат қилсин, султоннинг муборак номларини булғамасин!», деб туртиб-туртиб йўлга солди. «Сен ҳам юр!» дегач, Шамсибек ноилож олдинга тушди. Сув ёқалаб хийла юқорилашди. Кўҳакнинг этагидаги боғ қўйнида қад ростлаган қасрга етиб келишгунича сипоҳнинг жағи тинмади. Гапларидан Абдулваҳобни калтаклашга ҳам тайёр эди- ю, лекин бир андиша уни ушлаб турарди: у «худонинг гадолари»га қўл кўтармоқ айблигини биларди. Сипоҳни Боғи майдон дарвозаси олдидагилар тўхтатишмади. Нозик дид билан бино қилинган боғ оралаб бир оз юрилгач, ажиб иморат қаршисидан чиқдилар. Устунлари тошдан бўлган ошиённинг тўрт тарафи айвон эди. Улуғ айвон ичида тошдан ишланган бир улуғ тахт бор эди. Абулваҳобга бу ерлар таниш. У қаршисидаги иморатнинг Чилстун дейилишини, сал нарида изораси тамом чинни бўлган Чинний қаср борлигини биларди. Шамсибек эса бундан бехабар. У кеча Улуғбек мадрасасини қандай таажжуб, ҳавас, ифтихор билан кўрган бўлса, ҳозир ҳам бу ажабтовур иморатга шундай завқ билан тикилиб қолди. Атрофдаги зар тўнли одамлар кўпам эътиборини тортмади. Сипоҳ уларни боғ ичкарисига олиб ўтиб, бошқа бир сипоҳга топширди-да, изига қайтди. Пешин намозини шу ерда ўқиб олишди. Намоздан кейин уларни олиб келган сипоҳ яна пайдо бўлди. — Қани, ҳалиги гапни шаҳриёрнинг ўзларига айт-чи! Яна Чилстун қаршисидан чиқишди. Энди бу ер гавжум эди. Айвонда юрт акобирлари, тахтда эса, самоваш тўн кийиб, ихчам салла ўраган мулойим чеҳрали бир киши ўтирарди. Шамсибек уни илгари ҳеч кўрмаган бўлса-да, давлатпаноҳ эканини ҳис қилиб, тиз чўкди. Абдулваҳоб сал эгилиб қуллуқ қилди. Улуғбек индамади. Унинг ёнидаги хиёл букчайиб қолган оқ соқолли қария сипоҳдан сўради: — Буларни ҳайдаб келишингнинг боиси нима? Сипоҳ таъзим қилгандан кейингина сўзлашга журъат этди: — Тақсир, бу фосид хаёллар шаҳриёрнинг муборак номларини бўҳтонга булғаётган эканлар. Қаландарга тикилиб турган Улуғбек жилмайиб қўйди: — Қамариддин, эски танишни яна олиб келибсан-да? — деди. Сипоҳ бир қаландарга, бир Шамсибекка қаради-ю, шаҳриёрнинг сўзларини англамади. — Сен илгари Худонинг бу гадосини толиби илм либосида олиб келиб эдинг. Таҳассурким, муллаваччалик йўлидан буткул қайтиб, либосини энди топибди. — Қани у нималарни сўзлаётган экан? — Арвоҳ қон тилаганмиш... |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling