Microsoft Word kr falak ziyouz com doc


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/68
Sana13.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1193204
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   68
Bog'liq
Tohir Malik. Falak (qissa)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
15
Сипоҳ бор гапни айтишга истиҳола қилди. «Султон Улуғбек гумроҳ, даҳрий» деган гапга 
тили айланмади. Аммо шаҳриёр гапнинг мазмунини уқди. Шамсибек унинг ғазабланишини, 
қаландарни жазога буюришини кутган эди, лекин не ажабки, султон ғазабланиш ўрнига 
жилмайди. 
— Шугинами? Худонинг телба гадосини беҳуда безовта қилибсан-да, — Улуғбек шундай деб, 
қаландарга юзланди. — Хўш, Абдулваҳоб, сен бу кулоҳу жандани қай мақсадда кийиб эдинг? 
— Охиратни деб, тоат-ибодатни деб... 
— Балли. Вазифанг — бандаларнинг гуноҳини Ҳақдан сўраб, ибодат қилиш. Сен эса фисқу 
фужур билан бандсан. Бу ҳолда ибодатинг ўз гуноҳингни ҳам ювишга етмайди-ку? 
— Фисқу фужурдан Оллоҳнинг ўзи асрасин. Мен осойишталикни кўзлаб, бандаларни 
арвоҳнинг талабидан огоҳ қилаяпман. 
— Аввало, раият осойишталигига сен қайғурма. Бу султоннинг юмуши. Сен арвоҳнинг 
сўзидан қай ҳолда огоҳ бўла қолдинг? Уни ўзинг кўрдингми? 
— Йўқ, пирим кўрганлар. 
— Уни фақат пиринг кўрибди-да? Ажаб!.. Арвоҳ яна нима дебди? Ҳа, зиёрат қилмади, 
дебдими? Агар шундай бўлса, у ҳам алдабди. Пиринг ҳам алдаган. Сабабки, ул куни Барҳаёт 
шоҳ қабрлари ёнида тиловат қилганимга Ҳақ-таолонинг ўзи шоҳид... Энди ўзинг айт, сенга 
қандай жазо берай? 
Абдулваҳобнинг ўрнига сипоҳ жавоб қилди: 
— Ҳазрат шаҳриёр, бу телбанинг ташҳизи хотири учун дарра зарур. 
Улуғбек «жим» дегандай ўнг қўлини сал кўтариб қўйиб, Абдулваҳобга тикилди. Абдулваҳоб 
шаҳриёрга тик қарашга журъат этди: 
— Менинг жоним Оллоҳнинг омонати. Лозим бўлса бул омонатни сизнинг қиличингиз билан 
олади. 
Улуғбек кулимсираб бош чайқади: 
— Йў-ўқ... Қиличим қонсираган эмас. Соҳибқирон бобом шамширини ҳар нарсага ҳам 
уравермас эди. Мен ҳам урмайман. Қамариддин, уни кўчага узатиб қўй. Аммо тега кўрма. 
Жазосини Тангрининг ўзи бергай. 
Шамсибек «Шаҳриёр Абдулваҳобни жазоламаса эди», деган хавотирда турарди. Йўқ, у 
дўстига ачинмасди. Аксинча, қаландар жазоланса, султонга қарши янги иғволарнинг бош 
кўтаришидан хавфсирарди. Қамариддин Абдулваҳобнинг елкасига аста туртиб, дарвозага олиб 
чиқувчи йўлга имлади. Кейин Шамсибекка юзланди. 
— Тақсир, ҳазрат шаҳриёрга арзим бор эди, — деди Шамсибек шошиб. 
— Қандай арз? 
Шамсибек қўйнидан мўъжаз пойгир чиқарди. Қамариддин шоҳона муҳрни кўриб, уни дарров 
Шамсибекнинг қўлидан олди-да, таъзим билан бориб султонга узатди. 
— Шамсибек Исмоил хожи ўғлиман, дегин. Нечун барвақтроқ айтмадинг? — деди Улуғбек 
мактубга кўз югуртиргач. 
Шамсибек жавоб ўрнига таъзим қилди. Чунки воқеа равшан, сабабни айтиш ўринсиз эди. 
Улуғбек пойгирни ёнидаги нависандага бериб, яна Шамсибекка қаради: 
— Қаландарга ҳамроҳ бўлишингнинг сабаби недур? 
— Сабоқдошмиз, шаҳриёрим. 
— Ажаб, икки дўстнинг бири давлатимнинг ажниҳ
1
ида иғво билан, яна бири фуқарони 
алдаш билан машғул, — Улуғбек шундай деб аъёнларига қараб олди. Катта-кичик салла 
ўраганлар бош ирғаб тасдиқ ишорасини қилдилар. Давлатпаноҳ қаршисида таъзим қилиб 
турган Шамсибек бошини кўтариб, унга савол назари билан қарашга журъат этди. 
— Сен мисни қалбаки олтинга айлантириш илмидан хабардор эмишсан? 
1
Qanot. 


Фалак (қисса). Тоҳир Малик 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling