Microsoft Word kr falak ziyouz com doc


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/68
Sana13.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1193204
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   68
Bog'liq
Tohir Malik. Falak (qissa)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
18
пайтларда оддий кўз билан қандай фарқлашди экан? Ё тафаккур билан аниқланганмикин? 
Бундай дейилса, тафаккур ҳам далилларга суянади-ку? Розий фожиаси тўғри бўлиб чиқяпти. 
Кўпчилик: «Қариганда муттасил ўқишнинг таъсиридан кўзи кўрмай қолган», дерди. Бу фараз 
исботланмади. Розий кўзининг оператсия қилиниши ҳам чин бўлиб чиқиши эҳтимол. Ажаб, 
минг йил илгари кўзни оператсия қилишга ботинганлар... Бизнинг ютуқларимиз эса кўз кўриб, 
қулоқ эшитмаган бўлиб чиқяпти...» 
Жаҳонгир хаёллари билан бўлиб, уйига яқинлашганини сезмади. Унинг фикрини қироат 
билан берилган салом бузди: 
— Ассалому алайкум, қариндош! 
Жаҳонгир қаршисидаги девсифат, мўйловдор кишини дарров таний олмади. 
— Танимадилар шекилли-а, қариндош, мен Акбарман. 
Жаҳонгир тоғаваччасини шундан кейингина таниди. 
— Э, Акбар ака, омонмисиз, — деб сўрашди-да, ичкарига бошлади. Акбарнинг оёғи оғриқ 
эканми, ё оёқлар бу оғир гавдани кўтаришга қодир эмасмиди, ҳар ҳолда у зинадан оқсоқланиб, 
сал букилиброқ чиқди. Жаҳонгир учинчи қаватда турар, шунинг учун лифтдан фойдаланмасди. 
Акбар не азобда юқори кўтарилиб, манзиратни кутмаёқ ичкари кирди. У ўтирган юмшоқ 
курси ғижирлаб кетди. Чўнтагидан ғижимланган рўмолча олиб, ҳансираганича терларини 
артди. Акбар Жаҳонгирнинг кичик тоғасига тўнғич фарзанд бўлади. Уларнинг ораларидаги 
фарқ тўрт ой бўлса ҳам, Жаҳонгир уни «Акбар ака» дейишга одатланганди. Жаҳонгир иккинчи 
курсдалигида онасидан ҳам ажралди. Кўнгли яримта бўлганидан тоғалариникига тез-тез 
келарди. Айниқса онасининг севимли укаси бўлмиш кичик тоғасини кўп кўргиси келарди. Аммо 
орадан икки-уч йил ўтгач, тоғасининг хушламайгина кутиб олишини сезди. Уйланиш ҳақида гап 
чиқа бошлаганида, келин аясининг «Жаҳонгиржон, ҳамма ҳам ўз аравасини ўзи тортиши 
керак», деган гапини эшитди-ю, бу ерга қадам босмай қўйди. Тоғаси ҳам унинг ҳолидан хабар 
олмади. 
Жаҳонгир ошхонага кириб чой қўйди. Жавондан ширинликларни олди. У кўп йиллардан 
бери унут бўлиб қолаётган қариндошининг бу ташрифидан таажжубда, ўйлаб ўйига етолмасди. 
Акбар эса ўз уйида ўтиргандай эди. 
— Шу денг, салкам уч соат кутдим-ов. Энди кетаман, деб турувдим, — деди у бир тишлам 
нонни мураббога ботирар экан. Кейин уни оғзига солиб, бир-икки чапиллатиб чайнади-да, 
гапида давом этди. — Бугун газитда сиз ҳақингиздаги нарсани ўқиб қолиб, тинчимни йўқотдим. 
Шунақа пайтда муборакбод қилиш биздан лозим дедим-у, уйингизни сўраб-истаб келавердим. 
Аммо бошим арши-аълога етди. Уруғимизни оламга машҳур қилдингиз. Лекин хафа бўлган 
томонимиз ҳам бор, — у мураббога яна нон ботирди. — Олимликка берилиб, қариндошчиликни 
унутиб қўйдингиз. Қариганда гина-кудуратни унутиб борди-келди қилайлик. Биздан кейин 
болаларимиз бегона бўлиб кетишмасин. 
— Гапингиз ҳақ. Аллақачон шундай қилишимиз керак эди. Айб иккимиздан ҳам ўтди. 
— Ҳа-да, беайб парвардигор, дейдилар. Энди бизнинг вазифамиз... 
— Акбар ака, айбга буюрмайсиз, сизни бир оз холи қолдираман. — Жаҳонгир шундай деб 
яна ошхонага чиқди. Қозонга сабзи-пиёз бостиргач қайтиб кирди. — Акбар ака, озиб-ёзиб бир 
келгансиз. Энди шунинг шарафига, а? Кўнгил қанақасидан тусайди? Юлдузи қизилиданми, 
оқиданми? 
— Э, э, қариганда-я? Ҳа, майли, қариндошлик ҳурмати, сазангиз ўлмасин. Қизили 
саломатликка тўғри келмайди. Босим чатоқ. Андак оқидан бўлса кифоя. 
— Яна бир узр. Мен учун ҳам... ўзингиз... оласиз. Ҳозир тажриба пайти, иложим йўқроқ... 
Акбар мезбонни бир-икки қистаган бўлди-ю, кейин «тақдирга тан бериб», қадаҳни бўшатди. 
Тўртинчи қадаҳдан сўнг рангига қизил югуриб, оғзи гапдан бўшамай қолди. Жаҳонгир ошни 
дамлаб киргач, навбатдаги қадаҳни ола туриб: 
— Бола-чақанг кўринмайдими? — деб сўради. 


Фалак (қисса). Тоҳир Малик 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling