Microsoft Word kr falak ziyouz com doc


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/68
Sana13.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1193204
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   68
Bog'liq
Tohir Malik. Falak (qissa)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
19
— Ўғлим ўртоқлари билан бирга... 
— Ҳа... боланг битта эди-я? Бизники еттита. Қурмағурларнинг биронтаси илм демади-я! Ҳа, 
майли, нонини топиб еса бўлди бизга, а, лаббай? 
— Ҳа, энди... 
— Хотининг ҳам кўринмайдими? — Жаҳонгир ялт этиб меҳмонга қаради. Лекин Акбар ундаги 
ўзгаришни сезмай, кулимсираб гапираверди: — Қариганда ҳам ўтираверадими, бир оёғининг 
чигалини ёзмоқчи бўлган-да. Бизнинг хотин ҳам шунақа... 
— Акбар ака! — Бу сафар Жаҳонгирнинг овози баландроқ ва дағалроқ эшитилди. — 
Келинингизни бир ярим йил бурун ерга қўйганмиз... 
— А? — Акбар қўлидаги қадаҳни столга қўйиб, юзига фотиҳа тортди. — Буни қара, хабарсиз 
эканмиз. — У шундай деб, қўлини қовуштирди-да, қироат билан қуръон ўқий бошлади. 
Жаҳонгир ўрнидан туриб ошхона томонга юрди. «Қариганда ҳам эсини йиғиб олмабди», деб 
ўйлади. Акбар йигит чоғларида ҳам шундай эди. Ичиб, кайфи ошганда чала ярим ўрганиб 
олган қуръонни бор овози билан дуч келган ерда ўқир, кейин одамийлик ҳақидами, тупроқни 
улуғлаш ҳақидами, ҳурмат ёинки бурч ҳақидами насиҳат қилар, ўтирганларни фаросатсизликда 
айбларди. Шунинг учун Жаҳонгир «пиён қори» лақабини олган тоғаваччаси иштирок этувчи 
зиёфатларга иложи борича яқинлашмасди. 
Ош яхши дам емаса ҳам сузиб келаверди. У меҳмоннинг тезроқ туришини истаб қолган эди. 
Бир томондан унинг жирканч қилиқларига нафрати уйғонган бўлса, иккинчи томондан
кундаликнинг давомини ёзиши, эрталабгача тиниқиб дам олиши керак эди. 
Овқат вақтида меҳмон нон-насиба ҳақида ваъз айтиб ўтирди. Ниҳоят, ош орқасидан босиб 
уч-тўрт пиёла чой ичгач, фотиҳага қўл очди. 
— Машинангизни чақирсангиз келармикин? — деди у ўрнидан тураётиб. 
— Менда машина йўқ. 
— Ие, шундай катта олимда-я? 
— Ишхонам яқин. Ҳожати йўқ, деб олмаганман. 
— Чакки қилибсиз. Бу керакли мол. Олиб қўйиш керак. 
Акбар ташқарига чиқиб ҳам, боши-кети йўқ гаплар билан Жаҳонгирни ушлаб турди. 
Жаҳонгир унинг бир дарди борлигини сезган, лекин сир бой бермаётган эди. Акбарнинг бу 
даражадаги эзмалигидан сўнг, сўрашга мажбур бўлди: 
— Сиз ҳали менга бир нарса айтмоқчи эдингизми? 
— Ҳа... э, уми, майли, кейин айтса ҳам бўлар... 
— Ҳозир айтаверинг. 
— Биласизми, жигар, бугун газитда ғалати машинангизни ёзишибди. Тоғангизни, яъни 
бизнинг падарни ҳам бир тажриба қилсангиз-чи? 
— Нега? 
— Энди, сизга айтмасам бўлмайди, яқин қариндошмиз, — деди Акбар унга яқинроқ келиб. 
Жаҳонгир унинг бир сенсирашига, бир сизлашига эътибор бермади. У ёшлигида ҳам шундай 
эди. — Ўзинг биласан, отам савдода узоқ йил ишлаб, у-бу нарса орттирган эканлар. Лекин 
қўлга тушиб, яширган нарсалари бизга қоронғу бўлиб қолган, — Акбар энди овозини 
пастлатиб, деярли шивирлаб гапирарди. — Билишимча, оз-моз тилла ҳам беркитган эканлар. 
Шу топилса, сиз ҳам жиянсиз, қонуний улушингиз бор... Қолаверса, биздай одамга етти болани 
уйли-жойли қилиш ҳазилакам гап эмас. Энди булар кейин айтилса ҳам бўлардию, ўзингиз 
қўймадингиз. Хўп, майли, ҳозир бошингизни қотирмай, мен кетдим. 
Жаҳонгир рад жавоб беришни ҳам, сўкиб, ҳайдашни ҳам билмай, гаранг бўлиб туриб қолди. 
Акбар шошиб, унинг қўлини олиб қисди-ю, лапанглаб юриб кетди. Жаҳонгир бўлиб ўтган 
нохуш учрашув ва суҳбатни хаёлидан чиқариш учун уй атрофида бир оз юрди. Кўча жимжит. 
Байрам арафаларида ёниб турувчи ранг-баранг чироқлар ҳам ўчган, йўл четидаги майда 
фаввораларнинг суви кучсизгина отилиб турарди. 


Фалак (қисса). Тоҳир Малик 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling