Microsoft Word kr falak ziyouz com doc
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
Tohir Malik. Falak (qissa)
БEКОР ҚИЛИНГАН ҲУКМ
(Кундаликнинг учинчи саҳифаси) Улар Бибихоним масжидига киришиб бомдод номозини ўқишди-ю, йўлга чиқишди. Шамсибек кетиш олдидан Абдулваҳобни йўқламоқчи эди, тополмади. Масжидда ҳам учратмади... Шаҳар дарвозасидан чиқаверишда отнинг тизгинини тортди. Пастаккина толга Фалак (қисса). Тоҳир Малик www.ziyouz.com кутубхонаси 27 суяниб, мудраб ўтирган Абдулваҳобни таниб, унга яқинлашди. Туёқ товушини эшитиб, Абдулваҳоб кўзини очди. Эринибгина ўрнидан турди. — Уйга қайтяпман, олиб кетайми? — деди Шамсибек. — Ишингиз битдими? — Йўқ, завжамни олиб келаман. — Завжамни? Уйланганингизни айтмовдингиз-ку? — Ҳа... мавриди бўлмовди. — Кимга уйлангансиз? — Шербек заргарнинг қизига. — Маҳфузасигами? — Ҳа. Шамсибек Абдулваҳобнинг Маҳфузага одам қўйганини биларди. Аммо Шербек заргар Абдулваҳобни хуш кўрмай, шогирдини — Шамсибекни куёв қилди. Самарқандда юрган Абдулваҳоб, албатта, бундан хабарсиз эди. У Маҳфузани кўрмаган бўлса-да, кўнглида Шамсибекка нисбатан рашк уйғонди. «Маҳфузасигами?» деганида Шамсибек Абдулваҳобнинг кўнглига ёмон фикр оралаганини сезди. Лекин сир бой бермади. Қамариддин томоқ қириб қўйди. Шамсибек гапни қисқа қилиш кераклигини тушуниб: — Борасизми? — деди. — Йўқ. — Нима деб қўяй? — Ҳеч нарса... кўрмадим, денг. Шамсибек отнинг бошини бурди. Абдулваҳоб мунғайиб туриб қолди. Унинг кўзларида алам бор эди... Улар катта карвонга қўшилиб олишди. Ўттизга яқин туя олдинда узоқ ва оғир йўл борлигини билгандай вазмин юради. Ҳар оёқ ташлашганида қўнғироқлари бўғиқ жаранглайди. Туякашлар аҳён-аҳёнда овоз чиқариб қўядилар. Қуёш карвонни эринмай кузатади. Одамни уйқу босади. Шамсибек билан Қамариддин тизгинни бўш қўйишган, отлар бошларини эгиб, туялар ёнида боришади. — Ҳалиги телба гадони олиб кетмоқчи эдингизми?— деди Қамариддин. — Ҳа. Бу аҳволига одам ачинади. — Жуда кўнгилчан экансиз, ука. Ҳаддан зиёд кўнгилчан бўлиш ҳам ярамайди. Шаҳриёримиз меҳри иссиқлик қилиб бу девонавашларни эркин қўйдилар. Мана оқибат: улар туҳмату иғводан бўшамай қолишди. Фасод тошларининг бари султонимизга отиляпти. У бир оз жим юргач, яна сўз очди: — Аммо, шаҳриёримиз муҳтасибни хўб мот қилган-да, эшитганингиз бордир? — Йўқ. —Ана холос... Ҳамманинг оғзида дув-дув гапку... Уч-тўрт ой бурун шаҳриёр билан Бибихоним масжидига жума намозига бордик. Намоздан сўнг муҳтасиб давлатпаноҳнинг шаънига ножўя гапларни айтди. Бу гапларни эшитиб, мен ғазабдан титраяпман-ку, шаҳриёр эса кулимсираб ўтирибдилар. Муҳтасиб сўзини тугатгач, шаҳриёр ўринларидан турдилар. Масжидга йиғилганлар, шаҳриёр ҳозир муҳтасибни жазога буюрадилар, деб ўйлашди. Бироқ кутилмаганда шаҳриёр муҳтасибни саволга тутдилар: «Айтадиларким, пирингиз сизни ҳазрати Мусо даражасига қиёслабдилар, шу ростми?» Сайид Ошиқ тасдиқ ишорасини қилгач, шаҳриёр давом этдилар: — Сиз ўзингизни ҳазрат Мусодан устун деб биласизми? — Йўқ. — Балли. Энди айтинг-чи, Фиръавн улуғми ёинки менми? — Сиз. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling