Microsoft Word kr falak ziyouz com doc
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
Tohir Malik. Falak (qissa)
www.ziyouz.com кутубхонаси
25 ўрнатилса асбоб ўн баробар катталашади. Шунда ҳозирги тажрибахона торлик қилиб қолади. Янги бино сўраш керак. Ҳозир сўрасам, келгуси баҳоргача беришар... Жамшид бугун келмади. Футболга боргандир. Иши нима бўлди экан? Жуда қийналиб кетди. Мен ёшлигимда бунчалик қийналмагандим. У шубҳасиз зўр истеъдод эгаси. Қизиқ, мен буни била туриб ўзига айтмайман. Кўпроқ ишлашга мажбур қиламан. Унинг янги автомобили жаҳон миқёсидаги кашфиёт бўлади. Ўшанда унга оқ фотиҳа бераман. Шундан сўнг менинг ўгитларимга ҳожат қолмайди. Истасам-истамасам шуҳрат либосига ўралади. Фақат ўзини тутиб турса бас. Ўғлимнинг кашфиёти ҳар қандай автомобил ҳалокатига чек қўяди. Эхолокатсиядан шу даражада фойдаланиш биониканинг катта ютуғи. У бунга икки йил ичида эришяпти. Яхши натижа. Лекин тажрибалари кўнгилдагидек чиқмаяпти...» Жаҳонгир анҳор томонга бурилди. У хизматдан қайтар маҳали кўпинча шу соҳилда ҳордиқ чиқарарди. Ҳозир ҳам суянчиқсиз курсига ўтириб, сувга тикилди. Анҳор тўлиб оқяпти. Лойқа сувнинг юзасида хас-чўплар қорайиб кўринади. Жаҳонгир ҳеч нарсани ўйламай тиниқиб олиш мақсадида қирғоққа шип-шип урилаётган тўлқинчаларни кузатди. Шу зайлда ўтирди. Кейин уйи томонга йўл олди. Муюлишда бир қиз билан турган ўғлини кўриб, уларни хижолат қилмаслик учун орқасига қайтмоқчи эди, улгурмади. Жамшид отасини кўриб, у томон юрди. — Дада, телефон қилсам, тажриба тугамади, дейишди. Кейин борсам, чиқиб кетган экансиз. Ҳайрон бўлиб турувдим, — деди у яқинлашиб. Сўнг қизни таништирди. — Лолахон, бирга ишлаймиз. Қиз салом берди. — Энди мен борай, — деди кўзини ерга тикиб. Жаҳонгир хайр, деб йўлида давом этди. Жамшид сал ўтмай унга етиб олди. — Уни кузатиб қўймадингми? — деди Жаҳонгир. — Унамади. Уйи яқин... — Ишларинг қалай? — Ишларим... ёмон эмас. —Яширяпсанми? — Айтганимнинг фойдаси йўқ. Фақат ишингизга халал беради. — Айтавер. — Қисқаси... Тажрибаларимни тўхтатиш ҳақида буйруқ чиқди. — Нега? — Кейинги тажрибалар ҳам яхши натижа бермади. — Буйруқни ким берди? — Ким бўларди, илмий раҳбарим. Диссертатсия мавзуини ҳам ўзгартир, деб айтди. — Бўлмаган гап! Бундай қилишга унинг ҳаққи йўқ! Жаҳонгир уйга кириб, бир пиёла чой ичди-да, ўрнидан турди. — Сен овқатга ҳаракат қил. Мен дарров қайтаман,— деб Жамшиднинг илмий раҳбари Суҳроб Хўжаевникига йўл олди. Жаҳонгирнинг бу олим билан эски танишлиги бор. Бироқ салом-алиги кўпдан бери йўқ эди. Жаҳонгирнинг кечки пайт йўқлаб келиши Суҳробни ҳайрон қолдирмади. Меҳмонни сунъий илиқлик билан қаршилаб, ичкарига бошлади. Жаҳонгир дастурхон тузамоқчи бўлган аёлга эътироз билдирди. Холи қолишгач, сўз бошлади: — Нима учун келганимни пайқагандирсан? — Ўғлинг масаласидадир? — Йўқ, ёш олимнинг тақдири масаласида. Сенинг ёш олимга бўлган муносабатинг ҳақида гаплашгани келдим. Жамшид менга бегона бўлганида масалангни академияга қўйган бўлардим. — Мен шу даражада катта гуноҳ қилибманми? — Сенингча гуноҳмасдир. Лекин тажрибани тўхтатиш ҳақидаги буйруғинг, менимча, фан олдида катта жиноят. Тажрибани тўхтатишга ҳаққинг йўқ! |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling