Microsoft Word kr falak ziyouz com doc
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
Tohir Malik. Falak (qissa)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ХАТО ВА ҲАҚИҚАТ
www.ziyouz.com кутубхонаси
23 — Кўгарчин 11 эркинликни севади. — Аммо тоза осмондаги беозор кўгарчинга нодон қирғийлар ҳамла қилиши мумкин. — У ҳолда қишлоққа бориб келишга ижозат берсангиз. Оиламни олиб қайтсам. — Бу ишинг маъқул. Қамариддин сафар анжомларингни тайёрлаб беради. Ўзи ҳам ҳамроҳ бўлади. Хазинани қайтиб келганингдан сўнг саралайсан. Шамсибек аср намозини сарой аҳли, мирзонинг шогирдлари билан ўқиди. Тун ёйилганда Қамариддин уни қўноққа узатиб қўйди. Йўл-йўлакай Шамсибек шаҳриёр билан бўлган суҳбатни ҳикоя қилди. Қамариддин буни эшитиб: — Ҳа, дунёда улуғлар кўп, аммо Улуғбек битта, — деб қўйди. ХАТО ВА ҲАҚИҚАТ «19... йил, 18 апрел. ЎзФА Биофизика илмий-текшириш институти. Профессор Алиевнинг тажрибахонаси. Соат 11.00. Бугунга белгиланган тажриба қолдирилди. Медитсина комиссияси профессорнинг асаб ҳужайраларида ўзгариш қайд қилди. Унинг юрак уришидаги мўътадиллик ҳам бир оз бузилган. Тажрибанинг учинчи босқичини эртага давом эттириш мўлжалланди». Медитсина комиссиясининг хулосаси кутилмаган зарба эди. Жаҳонгир тажрибанинг дастлабки босқичларида шундай узилиш бўлар, деб ўйламаганди. У аъзоларидаги ўзгаришнинг боисини билгани учун врачларнинг даволаниш хусусидаги ўгитларини лоқайдлик билан эшитди. Ҳамшира томирига эм игнасини санчганда ҳам оғриқни сезмади. Комиссия раиси, «енди бориб дам олинг» дегач, ўрнидан туриб даҳлизга чиқди-да, тажрибахона томонга юрди. Оқ халат кийган йигит-қизлар билан гавжум бўлгувчи хона бўм-бўш эди. Ўртада, шаффоф девор ичидаги тоштобут ва икки элаллома, чапда бошқарув столи, ўнгда кумуш рангга бўялган асосий элаллома. «Тажриба қолдирилгани учун ҳаммага жавоб бериб юборишганга ўхшайди», деб ўйлади Жаҳонгир. У аста юриб, асосий элаллома ёнига борди. Eлектрон алломанинг ишлаш жараёни назарий жиҳатдан ҳал қилингач, тажрибахона ходимлари унинг бўлажак шакли ҳақида кўп баҳслашишганди. Баъзилар оддий робот шаклида бўлсин, дейишди, баъзилар замонавий радиоприёмник шаклини таклиф этишди. Лекин Жаҳонгирга дорулфунунни янгигина битириб келган қизнинг таклифи маъқул келди. Натижада элаллома шу қиз айтган шаклда саккиз қирралик қилиб бунёд этилди. Асбоб ичи ўн олти катакдан иборат арининг уясини эслатар, ҳар уядаги ускуналар бир босқични амалга оширар, бир босқич амалга оширган натижа кейинги уяга ўтарди. Элаллома агар робот шаклида бўлганида ҳар бир жараён учун бир робот талаб этиларди. Бу ҳам жойни кўп эгалларди, ҳам тажрибанинг бир меъёрда боришига ҳалал бериши мумкин эди. Жаҳонгир шу топда нима учундир шакл хусусидаги ўша баҳсларни эслади. Шогирдларининг куйиб-пишиб тортишишлари кўз олдига келиб, кулимсиради. У ёшларнинг илм борасида баҳслашишларини хуш кўрарди. «Астойдил, жону дили билан, аммо мантиқий асосларга суяниб баҳс қилувчи ёшларгина яхши олим бўлиб етишади». Устознинг бу гаплари унинг учун ҳам қонундай бўлиб қолган эди. Ана шу баҳслар натижасида кашфиёт яратилди — элаллома шаклланди. Жаҳонгир орқага қайтиб, эшик ёнидаги креслога ўтирди. Яна элалломага тикилди. «Чакки иш бўлди, — деб ўйлади у, — ҳолимга қарамаган эканман. Аслида электродларни Мансурга ўрнатиб, тажрибага раҳбарлик қилаверишим мумкин эди. Мансур ҳали ёш, ҳар қандай оғирликка чидаш бера оларди. Шуни чуқурроқ ўйлаб кўрмабман. Ҳали ҳам унга айтсаммикин? 11 Kaptar. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling