Microsoft Word kr falak ziyouz com doc
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
Tohir Malik. Falak (qissa)
www.ziyouz.com кутубхонаси
24 Қандай айтаман? Тўлқинга ўхшаб жавоб қайтарса-чи?.. Йўқ... Нима бўлганда ҳам тажрибани охирига етказишим керак. Қизиқ... Элаллома бир хилда — ўзгаришсиз ишлаяпти. Аввалги мурдаларда ҳам шундай ишлаганди. Қабул қилиш, тиклаш, узатиш, таҳлил, хулосалаш давридаги кучланиш ўзгармаяпти. Лекин икки тажриба натижасидаги фарқ осмон билан ерча. Сабаби нимада? Мурдалардами? Ёки ташқи муҳитдан бирор таъсир бўлдимикин?..» Eшик очилиб, Жаҳонгирнинг фикри узилди. — Мен кетиб қолдингизми, деб ўйлабман, — деди хонага кирган чуваккина йигит. Бу Жаҳонгирнинг истеъдодли шогирдларидан бири, тажрибани бошқараётган Мансур Халилов эди. — Кетганимча йўқ, энди нима қилишни ўйлаётган эдим. Қани, ўтир, хўш, нима гап? — Тажриба усулини бир оз ўзгартирсакмикин? — Нима учун? — Сиз... — Қандай таклифинг бор? — Элалломага робот уласак қандай бўларкин? — «Қандай бўлишини» ўйлаб кўрмадингми? — Ҳисоблаб чиқдим. Агар робот уласак, тажрибанинг бориши тезлашади. Ундан ташқари, бу ишдан психоробиклар 12 ҳам манфаатдор бўлишади. — Робот тайёрлаш учун кетадиган вақтни инобатга олдингми? — Янги робот яратмай, таржимон роботларни мосласак-чи? — Мумкин эмас. Бу иш учун махсус робот яратиш керак. Лекин сен айтган усулни ҳам қўллаб кўрамиз. Бу тажриба тугагач, робот ёрдамида яна қайтарамиз. Кейин натижасини солиштирамиз. Шундай қилса, психоробиклар учун кўпроқ фойда бўлади. Ундан ташқари, вақт ўтиши билан биотўлқиндаги ўзгаришларни ҳам аниқлаб оламиз. Сен Кибернетика институтининг психоробика тажрибахонаси билан боғлан. Тажриба учун керакли робот яратишда ёрдамлашишсин. — Хўп, бугуноқ гаплашаман. «19... йил, 19 апрел. ЎзФА Биофизика илмий-текшириш институти. Профессор Алиевнинг тажрибахонаси. Соат 15.30. Тажрибанинг учинчи босқичи бошланди. Профессор бугун ўзини яхши ҳис қиляпти. Юрак уриши мўътадил. Медитсина комиссияси бугун унинг миясида ва асабларида ўзгаришни қайд қилмади. Соат 20.15. Тажрибанинг учинчи босқичи якунланди. Элалломалар режа асосида узлуксиз ишлади. Профессорнинг соғлиғи яхши. Тажриба эртага давом этади». Кўча одатдагидан гавжумроқ эди. Тўп-тўп бўлиб келаётган ёшлар қаттиқ-қаттиқ гапириб, ниманидир муҳокама қилишарди. «Дарвоқе, бугун футбол бор эди». Жаҳонгир хиёбон бўйлаб аста юриб борар, тажрибанинг мураккаблашаётганини ўйларди: «Шамсибек Улуғбекдан тайин вазифа олди-ю, уйига қайтди. Ҳозирча Улуғбек бир марта суҳбат қурди. Шу билан тамомми? Шамсибек Булоқбошида, ўз уйида шаҳид бўладими? Палак-чи? Бу ҳақда ҳозирча маълумот йўқ. Тажриба ҳали узоқ давом этадиган кўринади. Қувватим етармикин? Асаблар бўшашяпти. Ёки дам олсаммикин? Йўқ, дам олишга фурсат бор. Элаллома яхши ишлаяпти. Бироқ, бари бир мукаммал эмас. Унинг учун фақат чиримаган жасад лозим экан. Тўқималарда гап кўп. Мен шуни ҳисобга олмабман. Энди элалломанинг сезгичини тахминан саксон-тўқсон баробар ошириш керак. Шунда у жасад танламайди. Сезгични кучайтириш учун қўшимча мосламалар 12 Psixorobika — robotlar psixologiyasi. Kelajakda robotexnika bazasida vujudga kelishi mumkin bo‘lgan fan tarmog‘i. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling