Microsoft Word kr falak ziyouz com doc
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
Tohir Malik. Falak (qissa)
www.ziyouz.com кутубхонаси
31 — Тақсир, бу йигит пурдил эмиш, шу ростми? — деб сўради. — Ҳа, бу иблисда филнинг кучи бор. — У ҳолда мен уни синаб кўрайин. Мен шаҳриёримиз учун пурдил йигитларни танлаб юриб эдим. — Ихтиёрингиз, — деди саллали киши эътиборсиз оҳангда. — Йигитга оғирлик қилмасмикин, анча азоб чеккан, — деди Шамсибек. — Пурдил азоб деган нарсани билмайди, — деди Қамариддин. Кейин йигитга яқинлашиб, сўради: — Бел олишмоққа чоғингиз борми? Йигит Қамариддинга бургут қараш қилди. Унинг қўл-оёқларини ечиб қўйдилар. У билакларини уқалаб ўрнидан турди. — Қийиқ беринглар! — деди кимдир. Дарров қийиқ узатишди. Йигит белини маҳкам боғлаб, Қамариддинга яқинлашди. Шамсибек шундагина унинг Қамариддиндан қолишмаслигини сезди. Қамариддин ҳарифини бир неча муддат бўш қўйди. Йигит ҳам шошилмади. Икковлари бир- бирларининг белбоғларидан маҳкам ушлаганларича бир ерда айланишар, гўё қулай пайт пойлашарди. Одамлар майдончага яқинлашиб давра ҳосил қилишган, ҳамманинг эътибори курашчиларда эди. Бу кураш катта тўйлар ёки бўлак маросимлардаги курашларга ўхшамасди. Одамлар «Қани, кўтар энди!», «Бўш келма!», «Ҳа, баракалла!» деб қичқиришмас, қувонишмас, баҳслашишмас эди. Кураш осойишта бошланиб, осойишта давом этарди. Халойиқ курашнинг нима мақсадда бошланганидан, ғолибни нима кутишидан ҳали бехабар эди. Қамариддин уч-тўрт айлангач, йигитни ўзига тортди. Йигит ҳушёр эди. Бели букилмади. Шунда Қамариддин даҳанини йигитнинг елкасига қаттиқ тираб унинг белини бор кучи билан қисди. Бел букилмади. Қамариддин йигитнинг оёғини бир оз бўлса-да, ердан узиб ёнбошга олмоқчи бўлди. Йигит заранг дарахтдай эди. Оёғи ердан узилмади. Қамариддин энди астойдил курашга берилган, йигит бўлса унга жавоб қилишга шошилмасди. Бу орада давранинг осойишталиги бузилган, айрим бетоқатлар «нега қараб турибсан!» деб бақира бошлашган эди. Бошини Қамариддиннинг елкасига тираб олган йигит яланг оёқлари билан ерни пайпаслагандай бўлди. Бир зум ҳаракатдан тўхтади. Қамариддин унинг ҳамлага тайёрланаётганини сезди. Диққатини тўплади. Дарҳақиқат, сония ўтмай йигит куч ишлатди. Қамариддиннинг бели букилмади. Шунда йигит ўзини сал орқага ташлади-да, Қамариддинни айлантирмоқчи бўлди. Эплай олмади. Давранинг ҳаяжони ошди. Йигитга куюнганлар унга далда бера бошлашди. Курашчилар майдонни ҳалқадай ўраб турганларга яқинлашишди. Одамлар ўзларини орқага ташладилар. Шу дамда йигит ўнг оёғини Қамариддин сари ташлаб ҳарифига яқинлашди-да, шу оннинг ўзида уни қаттиқ куч билан силтаб тортди. Қамариддиннинг бели бу кучга бас келолмади. Йигит «ё, пирим!» деди-да, уни даст кўтарди. Оломон хурсандчиликдан қичқириб юборди. Қамариддин йигитнинг қўлида — қаршилик кўрсатишга иложсиз эди. Йигит уни ёнбошга ҳам олмади, ерга ҳам қаттиқ урмади. Аста ерга қўйди. Полвонлар орасида бундай тантиликни фақат ўзига ишонганлар қила оларди. Қамариддин йигитни бағрига босди. Йигит унинг бағридан бўшагач, яна жойига бориб ўтирди. — Тақсир, ижозатингиз билан мен бу йигитни шаҳриёр ҳузурига олиб кетсам, — деди Қамариддин катта саллали киши даврасига қайтгач. — Мен шариат ҳукмини бузолмайман. Ҳукмга аҳли ислом гувоҳ бўлган. Қамариддин оломонга юзланди: — Азиз фуқаро, — деди у баланд овозда, — булар ўз жигарбандларинг экан. Ғўр эканларки, гумроҳлик қилибдилар. Айбларидан ўтса бўладими? Ҳар томондан «бўлади, айбидан ўтинг, тақсир!» деган овозлар келди. — Ана, тақсир, аҳли ислом рози. Сиз ҳам рози бўлинг. Шаҳриёр марҳаматидан баҳраманд бўлурсиз. «Шаҳриёрнинг марҳаматини» эшитгач, саллали киши тасбеҳ ушлаган қўлини кўтариб: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling