Microsoft Word kr falak ziyouz com doc
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
Tohir Malik. Falak (qissa)
www.ziyouz.com кутубхонаси
30 — Адолат йўли билан, — Шамсибек шундай деб саллали кишига савол назари билан тикилди: — Тақсир, ўзлари буларни зинокор деб ҳисоблайдиларми? — Айни рост. — Шунга кўра жазо белгиладиларми? Фикри ожизимча, деворга бостирмоққа ҳукм қилдиларми? — Айни рост. Иккови белига қадар кўмилиб, сўнг устларига, кўриб турганингиз девор йиқитилур. — Тақсир, ҳукмингиз шариатга андак хилоф эмасми? — Бизнинг қўлимиз шариат ҳукмида қатъийдур, — деди саллали киши, саволлардан норизо эканини яширмай. — Агар малол олмасангиз, шариат ҳукмига доир бир-икки саволни сўрасам, — Шамсибек шундай деб Қамариддинга қараб олди. Саллали киши ҳам «Бу йигит ҳаддидан ошмаяптими?» деган маънода Қамариддинга қаради. Қамариддин «сўрайверинг», дегандай им қоққач, Шамсибек яна саллали кишига юзланди: — Тақсир, маълумингизким, жаноби пайғамбаримиз алайҳиссалом бир одамни зинода айбламоқдан аввал обдон сўраб-суриштирганлар. Бу хусусдаги ҳадиси шарифларни жанобингизга эслатмоқнинг зарурати йўқдир. Бу бандаларнинг зино қилганлари, яъниким, шаҳватларини ҳаром йўл билан қондирганларига гувоҳлар борми? — Бор, — саллали киши ўзидан сал нарида турган икки йигитни имлаб, ёнига чорлади. — Гувоҳлар шулар. Шамсибек яқинлашган йигитларнинг саломларига алик олгач, яна кишига юзланди: — Тақсир, гувоҳлик учун тўрт одил мусулмон эркак лозимлигини унутганингиз йўқдир? — Саллали киши жавобдан бўйин товлаб, назарини олиб қочгач, Шамсибек йигитларга юзланди: — Сизлар буларни қандайин шармандали ҳолда кўрдинглар? Йигитлар «ким жавоб беради?» дегандек, бир-бирларига қараб олишгач, мўйлови ўсинқираб тепа лабини босаёзган йигит, ўзига ҳам ишонмаган тарзда гап бошлади: — Бой отам буюрдиларки... никоҳларига олганларини бир боши бузуқ олиб қочган экан... «Қувинглар», дедилар. Кейин «ушлангу ушлаган ерингизда ўлдиринг» ҳам дедилар. Омма, биз ўлдирадағон жаллод эмасмиз. Буларни шаҳар йўлида тутдигу изларига қайтардик. — Сизлар кўрганингизда қандай ҳолда эдилар? — деб саволини такрорлади Шамсибек. — Қиз от устида, йигит жиловни ушлаб олган, пастда, пиёда эди. — Демак, уларни шармандали ҳолда кўрмадингиз? — Йўқ, тақсир. — Тақсир, энди гуноҳкор деяётганингиз йигитни чорланг-чи, бу ҳукмда зинокорнинг иқрори ҳам даркор. Саллали кишининг ишораси билан йигитни бошлаб келдилар. У Оллоҳнинг номини зикр этгани ҳолда қасам ичиб, қўйилмиш айбни инкор этгач, Шамсибек яна саллали кишига мурожаат қилди: — Тақсир, аввало шуки, буларнинг зинокор эканликлари тасдиқ топмади. Яна шуки, йигит ҳали уйланмаган, қизнинг никоҳи эса шубҳали, аввали — унинг никоҳга ризолиги йўқ, сўнг эса никоҳлангани билан эр-хотин сифатида яшамаган, демакким, у ҳам оиласиз мақомидадир. Шундоқ экан, улар зинокор бўлган тақдирларида ҳам, сиз лозим топганингиз ҳукм — белга қадар кўмиб, сўнгра устларидан девор бостирмоқлик буларга эмас, бесоқолбозларга хоссатандир. Яна шуки, булар ғўрлик қилиб номаъқул йўлга киришга уринибдиларким, бунга жазо — таъзирдир, ўн дарра кифоядир. Қамариддин Шамсибекнинг мантиқий таҳлилига қойил қолиб, «Нима дер экан?» деган маънода саллали кишига қаради. У жавоб бермай, тасбеҳини айлантиравергач, Шамсибек Қамариддиннинг қулоғига шивирлади. Қамариддин ҳамроҳига ажабланиб қаради-да, сўнг саллали кишига юзланиб: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling