Microsoft Word kr falak ziyouz com doc


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/68
Sana13.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1193204
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   68
Bog'liq
Tohir Malik. Falak (qissa)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
29
Тасбеҳ ушлаган катта саллали киши бўш қўли билан соқолини силаган бўлиб 
«астағфируллоҳ», деб пичирлади-да, унга қовоқ уйиб қаради. 
— Ўзлари ким бўлурлар? Мусофирга ўхшайдурлар? Мусофир иззатини билмоғи даркор. 
— Айбга буюрмайдилар, тақсир, биз шаҳриёрнинг амри олийлари билан Самарқанддин 
Андижон сари йўл олганмиз. Бу оломон сабаб бўлиб тўхтаб эдик. — Қамариддин шундай деб, 
яктагининг ич чўнтагидан Улуғбек муҳри босилган пойгирни чиқарди. Ўпиб, кўзига суртди-да, 
саллали кишига узатди. У ҳам пойгирни эҳтиётлаб олиб, ўпиб кўзига суртди. Кейин очиб
ундаги шоҳона муҳрни кўрдию сўзларини ўқимаёқ, букилиб таъзим қилди. 
— Биз осийларни айбга буюрмайдилар. 
Бу кишининг таъзим қилганини кўрганлар ҳам беихтиёр таъзимга берилдилар. 
Шамсибек тўпнинг четроғида турарди. Бу манзарани кўриб кулимсиради. Ёнидаги 
мўйсафиддан аста сўради: 
— Буларнинг жаройимлари нима экан? 
— Бу йигит шу музофотнинг паҳлавони эди. Ўтган бозорда қозикалоннинг полвонини даст 
кўтариб ерга қўйибди. Эшитишимизча, қозикалон бу курашдан кўп нарса умид қилган экан. 
Бугун эрталабдан бечораларни азоблайдилар. 
— Нечун? 
— У никоҳланган қиз билан дон олишибди чоғи. 
— Жаройимини ўзларинг ҳам билмайсизларми? 
— Ҳамманинг оғзида ҳар хил гап. Қай бирига ишонишни билмай қолдик. 
Шамсибек «во ажаб!» деганича оломон орасидан ўтиб бориб, Қамариддинга яқинлашди. 
— Тақсир, — деди Қамариддин катта саллали кишига, — буларнинг жаройимларидан мени 
ҳануз воқиф қилмадилар-ку? 
— Айбситмайсиз, ҳозир ҳамма гапни баён қиламан. Кўриб турганингиз бу қиз чоршанба куни 
Аҳмадбойваччага никоҳланган эди. Кеча тўй арафасида анави иблис қизнинг бошини 
айлантириб олиб қочмоқни хаёл қилибди. Одамлар ушлаб ҳузуримга келтиришди. Биз 
«Деворга бостирилсин!» деб ҳукм чиқардик. 
— Уларни айб устида ушлашибдими? — сўради Шамсибек. 
Катта саллали киши Қамариддинга савол назари билан қаради. 
— Тақсир, бу йигит шаҳриёрнинг энг суюкли шогирди. Шаҳриёр бу кишини қанотлари остига 
олганлар, — деб изоҳ берди Қамариддин. 
Давра саллали киши бошчилигида энди Шамсибекка таъзим қилди. 
— Аҳмадбойвачча билан никоҳга қизнинг ўзи рози бўлиб эдими? 
— Ҳа, мен ўзим гувоҳман. 
Шамсибек қизга яқинлашиб, энгашди: 
— Синглим, айтинг-чи, Аҳмадбойвачча никоҳига ўзингиз рози бўлиб эдингизми? — Қиз 
индамади. Қўрқув ва даҳшат ҳали ҳам унинг вужудини музлатиб турар эди. — Айтинг, синглим, 
қўрқманг. 
Қиз аста «йўқ», деб бош қимирлатди. 
Шамсибек изига қайтди. 
— Тақсир, ожизанинг ризолигисиз ўқилган никоҳ инобатга ўтадими? Бу никоҳ шариатга 
хилоф эмасми?— деб сўради у саллали кишидан. 
— Никоҳ шариатга хилоф бўлса эҳтимол. Аммо уларнинг ҳаракатини нима деб баҳоламоқ 
керак? 
— Айбларидан ўтмоқ мумкин эмасми? Ёш умрларини хазон қилмоқ ҳам гуноҳи азим 
саналади-ку? 
— У ҳолда динимиз поклигини қай ҳолда сақламоқ керак? Бандаларни зинодан қандай 
қайтармоқ лозим? 


Фалак (қисса). Тоҳир Малик 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling