Microsoft Word kr falak ziyouz com doc


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/68
Sana13.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1193204
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   68
Bog'liq
Tohir Malik. Falak (qissa)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
33
— Ажаб бўлар эди, — деди мўйсафид қувониб. — Агар Ғанижонни олиб кетиш чиндан 
хаёлингизда бўлса, никоҳини кўриб қолсак... 
— Домлани чақираеринг, — деди Қамариддин унинг сўзини бўлиб. 
— Тақсир, ўзлари мулло кўринадилар, — деди мўйсафид Шамсибекка мурожаат қилиб. — 
Агар малол келмаса, ўзингиз ўқисангиз. Қишлоғимиз домласи журъат этолмайди. 
— Майлингиз, — деди Шамсибек. — Қиз томонга ҳам хабар қилинг, ҳозирлик кўриб 
қўйсунлар. 
Мўйсафид чиқди. Бир оздан сўнг никоҳ маросими бошланди. 
Ҳовлига катта гулхан ёқилди. Йигитлар Ғаниполвонни ўт атрофида айлантириб ёр-ёр 
айтишди. Ичкаридан ҳам аёлларнинг ёр-ёри эшитилди. Ҳамма маросим бажо келтирилгач, 
одамлар тарқалишди. Қамариддиннинг хоҳиши билан катта ўрик остидаги супага жой 
қилдилар. Мўйсафид ҳам супа четига якандоз солди. 
— Ғаниполвоннинг волидларидан жой қолмаганмиди? — деб сўради Шамсибек ётар чоғи. 
— Э, тақсир, бунинг тарихи узун, — деди мўйсафид супа четига омонат ўтириб. — 
Ғанижоннинг дадалари ҳам ном чиқозғон полвон эдилар. Эс-ес биламан, буваларининг ҳам 
кураклари ерга тегмаган. Тўхтамурод полвон кураш тушармиш деса, музофотнинг одамлари 
ёғилиб келарди. Мард одам эди. Ҳарифига сира шикаст етказмасди. 
Бу гапни эшитиб Қамариддин майдондаги воқеани эслади-да, бир қимирлаб олди. Мўйсафид 
ҳикоясини давом эттирди: 
— Бир куни денг, шу Аҳмадбойваччани дадалари суннат қилдирган кунлари эди шекилли
улоқ бердилар. Музофотнинг ўн чоғли номдор полвонларини ҳам айттирган эканлар. Катта 
кураш бўлди. Тўхтамурод ёнимизда жилмайиб туравердилар. Қарасак, майдонга тушгулари 
йўқ. Полвонлар ҳам, одамлар ҳам шу кишига қарашди. Охири бойбуванинг ўзлари чақирдилар, 
майдонга туш дедилар. «Айбситманг, бойбува, бугун тушолмайман», дедилар Тўхтамурод. 
Шунда бойбува хунук сўзларни айтвордилар. Тўхтамуроднинг ҳамиятлари кучли эди. Белбоғни 
маҳкам боғлаб ўртага тушдилар. Икки-уч айлантиришда давранинг зўри бўлиб турган 
полвоннинг курагини ер тишлатиб, белбоғни елкаларига ташлаб, совринни олмаёқ чиқиб 
кетдилар. Орқаларидан бордик. Аввалига курашга тушмаганларининг боисини сўрадик. 
Тўхтамурод тўнни ечиб, яктакни кўтардилар. Белларига денг, иккита ёнғоқдай чипқон чиққан 
экан, ҳалиги курашда белбоғ сиқиб юборибди. Биз тўйга қайтдик. Тўхтамуроднинг совринни 
олмаганлари бойбувага қаттиқ теккан экан. Ҳалиги полвонларни сархуш қилиб, Тўхтамуродга 
юборибдилар. Номардлар денг, у кишини аямай дўппослашибди. Эрталаб борсак
Тўхтамуроднинг бошлари ёрилган, қўли синган. Қайтар маҳалимиз Тўхтамурод «Eнди бу 
қишлоқдан бошимни олиб кетаман. Шаҳристонга бораман», деб қолдилар. Эртасига келиб кўч-
кўлонларини аравага ортиб бердик. Тўхтамуроднинг иссиқлари баланд, кўзлари киртайган, 
бирор кун қолинг, десак ҳам кўнмадилар. Аравага завжалари билан энди тилга кирган 
Ғанижонни чиқариб, ўзлари отни етакладилар. У кишидан ўн олти ё ўн етти йил дарак 
бўлмади. Ўтган қовун пишиғида Ғанижон кириб келдилар. Эски аравада волидалари. 
Марғилондаги бир курашда Тўхтамуроднинг беллари қаттиқ лат еб, қазо қилибдилар. 
Ғанижоннинг волидалари хаста эканлар, уч кундан кейин омонатларини топширдилар. 
Уларнинг эшикларини Аҳмадбойвачча ўзиники қилиб олган эди. Марҳумани шу ўзимизнинг 
эшикдан чиқардик... Агар айбга буюрмасангиз, сиздан бир нарсани сўрасам. 
— Марҳамат. 
— Билишимча, бу тонг йўлга чиқасизлар. Ғанижонни олиб кетиш ниятидасизлар. Чиллалик 
дегандай... 
— Дарвоқе, бу томонини ўйламабмиз-ку? — деди Қамариддин. 
— Қайтар маҳалимиз кириб ўтсак-чи? 
— Маъқул гап. Аммо ножинслар... 


Фалак (қисса). Тоҳир Малик 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling