Microsoft Word kr falak ziyouz com doc
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
Tohir Malik. Falak (qissa)
- Bu sahifa navigatsiya:
- УНУТ БЎЛГАН «ҚАРИНДОШ»
www.ziyouz.com кутубхонаси
16 — Хабарим бор, шаҳриёрим. Мисни олтинга айлантиришим рост. Сочдан кумуш олишим ҳам рост. — Шу йўл билан фуқаронинг кўзини бўяб, бойлик тўплашинг-чи? — Агар шул гап чин десангиз, хазинам сизникидан анча мўл бўлмоғи лозим эди. Аммо устодларим мени фуқарога хиёнат қилмоққа ўргатишмаган. Тавбалари қабул бўлгур бобом ҳар янги ишга қўл урганимда фотиҳа бериб, шундай дердилар: То қайғу қўлидан ичмасдан шароб, Қувониб ичмадим асло майи ноб. Ҳеч кимнинг тузига нон ботирмайман, То ўз жигаримдан емайин кабоб. Улуғбекнинг юзида кулги ўйнади. Бундай пайтда унинг кўзлари яна ҳам меҳрли боқарди. У соқолини силаб, ёнидаги кишига деди. — Мавлоно, тахминингиз таҳсинга лойиқ. Йигит сиз айтгандай қобил. Ажниҳимизга чақириб янглишмабмиз. Шамсибекнинг ёнида турган Қамариддин уни сал туртиб қўйди. Шамсибек Улуғбекка яқинлашиб, тиз чўкди. Зангори шоҳига сариқ зар билан безак берилган тўннинг этагини ўпиб, кўзига суртди. Шу топда устозининг гапини эслади: «Охиратда Худо ёрлақагур соҳибқирон ҳаёт эканликларида мирзо Улуғбек Қозизодайи Румийнинг илмларини ҳурматлаб, этакларидан ўпган эканлар. Шунда соҳибқирон жуда ранжиб «шаҳзодаларнинг этак ўпмоқлиги буткул ножўя. Дунё сенинг оёғингни ўпмоғи лозим», деган эканлар. Шаҳриёр боболарининг ўгитларини қулоққа олсалар ҳам, илм аҳлига бўлган эътиборларини камайтирмаганлар. Ажаб эмас, сиз ҳам султоннинг паноҳида униб-ўссангиз...» Улуғбек Шамсибекнинг елкасидан енгил ушлаб турғизди-да, аъёнлари билан бир-бир таништирди. Сўнг ҳалигача қўл қовуштириб турган сипоҳнинг ёнига қайтди: — Қамариддин, меҳмонимнинг адувбанди 2 экансан, уни ўзингга топширай. Бир оз ҳордиқ чиқаргач, оқшомги суҳбатимизга олиб келурсан. Улар таъзим қилиб, тисланиб чиқишди. УНУТ БЎЛГАН «ҚАРИНДОШ» «19... йил, 17 апрел. ЎзФА Биофизика илмий-текшириш институти. Профессор Алиевнинг тажрибахонаси. Соат 11.00. Тажрибанинг иккинчи босқичи бошланди. Профессор ўзини яхши ҳис қиляпти. Юрак уриши мўътадил. Медитсина комиссияси унинг миясида ўзгариш қайд қилмади. Соат 19.35. Тажрибанинг иккинчи босқичи тугади. Элалломаларнинг ишлашида ноаниқлик сезилмади. Профессор ўзини яхши ҳис қиляпти. Бугун матбуотда тажрибанинг бошлангани ва элалломаларнинг ишлаш хусусияти ҳақида мақола берилди. Профессор бундан негадир ранжиди. Сабаби номаълум. Тажрибанинг учинчи босқичи эртага бошланади». Қуёш баланд иморат ортида кўринмай қолган, шаҳар оқшом оғушига кириб борарди. Ҳаводаги майин бир илиқлик Жаҳонгирда пиёда сайр қилиш истагини уйғотди. У кўчанинг нариги бетига ўтгач, ўғлининг овозини эшитиб тўхтади. — Ҳорманг, дада, — деди Жамшид етиб келгач. — Сизни кутиб турувдим. Чиққанингизни сезмай қолибман. Бугун тажрибахонангизга кирмоқчи эдим, қўйишмади. 2 Asirga oluvchi. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling