Microsoft Word kr falak ziyouz com doc


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/68
Sana13.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1193204
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   68
Bog'liq
Tohir Malik. Falak (qissa)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
13
Шамсибек сабоқдошининг сўзларида сунъийлик сезди. Абдулваҳобнинг ёқа ушлаши, калима 
келтириши кимларгадир тақлид қилувчи масхарабозни эслатарди. Унинг «охират андишасини 
деб, бандаларга имон сўрамоқ учун» қаландарликни касб қилганига шубҳа уйғонди. 
Абдулваҳоб табиатан бундай эмасди. У кўпроқ отасига тортганди. Бойбува бир мўъжаз масжид 
солдириб, усталарнинг ярим ҳақини бермай, ўзидан кетган пулни ҳам қишлоқ аҳлидан ундириб 
олган эди. Абдулваҳоб мактабга келганида қўйнида оқ кулча нон бўлар, болалар бор овоз 
билан сабоқни такрорлашга тутинишганида у ўғринча нон тишлаб ўтирарди. Бунинг учун 
бошига таёқ келган пайтлар кўп бўларди. У ҳеч маҳал ўртоқларини сийламасди. Аксинча 
чақимчилиги учун ҳамма уни ёмон кўрар эди. Кунларнинг бирида отаси бериб юборган 
пайшанбалик пулнинг бир тангасини яширганидан хабар топган болалар, ўч олиш қасдида бу 
қилмишини дарҳол домлага етказган эдилар. Ҳам домласидан, ҳам отасидан жазо олган 
Абдулваҳоб шундан сўнг сабоқдошларини баттар ёмон кўриб қолган эди. Мадрасага кетадиган 
йили Шамсибекларнинг қўрғонига ўт тушган, ён қўшни бўла туриб на отаси, на ўзи ҳаттоки 
девор ошиб қараб қўйишган эди. 
У мана шу каби гуноҳлари эвазига энди тавбага юз ўгирдими? 
Наҳотки? 
Оқ яктакли киши чойни янгилаб кетгач, Абдулваҳоб Шамсибекка қаради: 
— Келишингизнинг боиси нима? 
— Давлатпаноҳ йўқлабдилар. Сабаби қоронғу. 
— Кўҳакка бормоғингиз лозим экан. 
— Сабаб? 
— Бу оқшом иблислар билан суҳбат қургани Боғи майдонга йўл солганлар. 
— Фикрингизни англамадим? 
— Юлдуз санайдилар. 
— Кўҳак олисми? 
— Йўқ. 
— Ҳамроҳ бўла оласизми? 
— Майлингиз. Саҳарда йўлга чиқамиз. 
Совуққина хайрлашишди. 
Тонгда совуққина омонлашишди. Абдулваҳобнинг улови бўлмагани учун иккови ҳам пиёда 
кетишди. То шаҳардан чиқишгунича Абдулваҳобга ким битта нон, ким чақа берди. Шамсибек 
отини етаклаб сал орқада юрди. Йўлда Абдулваҳоб дини исломнинг хокисор бўлаётгани ҳақида 
гапириб борди. Сўз ораларида бенамозларни қарғади. Оби раҳматга яқинлашганда, йўл 
четидаги нақшинкор чойхонада тўхташди. Ариқдаги тиниқ сувда ювиниб, толнинг соясидаги 
сўрига ўтиришди. Дўпписининг пилтаси кўриниб қолган, сал оқсайдиган пучуқ бола чой-нон 
олиб келиб қўйди. 
Ариқ лабидаги супада давра қурган мўйсафидларнинг бири қўлига танбур олди. Майин куй 
таралди. Дўпписини тиззасига қўйган кўзи юмалоқ киши ликопчани чертиб, куйга жўр бўлди: 
Ул киму гўзалларга хандон лаб бермиш, 
Дард аҳлига жигар қонин зап бермиш. 
Қисматимиз шодлик бўлмаса не ғам, 
Шодмиз, чунки ғамни минг-минглаб бермиш...
Хонандага ҳуши кетган Шамсибекнинг хаёлини Абдулваҳоб бўлди: 
— Ё Оллоҳ! Мусулмонлар фисқу-фужурга берилиб, охиратни унутишди. Ўзинг кечир, ё 
парвардигор, ҳеч ким узлатга чекинишни истамайди... — У яна нималарнидир пичирлади. 
Кейин овозини кўтарди: — Арвоҳларнинг қарғишига қоляпмиз... Қиёмат яқин, қиёмат... 
Бандалар маҳшарни эсламай қўйишди... — Абдулваҳоб тасбеҳ ўгириб, Шамсибекка қарамай 
гапирарди. — Давлатпаноҳингизга ҳазрат Қусом арвоҳларининг қарғиши тегди. 


Фалак (қисса). Тоҳир Малик 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling