Microsoft Word kr falak ziyouz com doc


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/68
Sana13.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1193204
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   68
Bog'liq
Tohir Malik. Falak (qissa)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
9
— Нима учун мен мақсадимга оғир сўқмоқдан боришим керак? 
— Нима учун енгил йўлдан боришинг керак? Йўқ, ўғлим, калта ўйлабсан. Мен истаган 
хулосага келмабсан. Сен даража ва унвон учун эмас, фанда янгилик яратиш учун кураш. 
Даража ва унвон эгаси билан қабрга киради. Лекин кашфиёт ёруғ дунёда қолади. Шуни 
унутма. Бу мавзуда бўлак баҳслашмайлик. Хаёлингни бўлмағур гаплар билан чалғитма. 
...Улар автобусгача бирга кетишди. Кейин Жамшид институтга, Жаҳонгир эса академияга 
йўл олди. 
* * * 
Жаҳонгирнинг миясига электрод ўрнатиб, элалломалар қатори тажрибада қатнашиши бир оз 
қаршиликка учраса-да, ҳар ҳолда илмий кенгашда маъқулланди. Орадан ўн икки кун ўтгач, 
ЮНЕСКОдан рухсат қоғози келди. Шундан сўнг у икки ҳафтани нейрохирургия клиникасида 
ўтказди. 
Мияга электрод ўрнатиш нейрофизиолог ва нейрохирурглар ҳамкорлигининг натижаси эди. 
Нейрофизиологлар, руҳий тўлқинга асосланиб, мия бўлимларига, хусусан гипоталамус ва 
гиппокампга кучсиз электр қуввати билан таъсир этиш мумкинлигини аниқлашгач, 
нейрохирурглар мияга бир неча жуфт жажжи электрод ўрнатиш йўлини излай бошладилар. 
Нейрохирурглар жониворларнинг миясига электрод ўрнатаётган дамлардаёқ дунё олимлари бу 
иш юзасидан икки гуруҳга бўлинишди. Баъзилар электрод ўрнатишга мутлақ қарши, айримлар 
эса бу тадқиқотга хайрихоҳ эдилар. Дастлабки тажрибалар муваффақиятли якунлангач, 
фидойи бир киши топилиб, унинг миясига ўн икки жуфт жажжи электрод ўрнатилди-да, жаҳон 
нейрохирургларининг анжуманида намойиш этилди. Электродлар миянинг маълум 
бўлакчаларидан бирини қитиқлаб уйғотар, қолган қисмлардаги руҳий тўлқиннинг, яъни ҳис-
ҳаяжоннинг уйғонишига эса йўл бермас эди. 
Катта анжуман ўтаётган сарой саҳнасига чиққан киши миясига электрод ўрнатилган одамга 
сира ўхшамас, барча каби сўзлар, фикрлар, кулар эди. Аммо махсус радиомарказ ишга тушиши 
ҳамон у бутунлай ўзгарди. Дастлаб ҳайкал каби қотиб турди. Электродлар бошқарувчининг 
буйруғини қабул этгач, у марказ ҳукмига итоаткорона бўйсуна бошлади. Ҳис қилиш, ўйлаш, 
фикрлаш, қувониш ҳуқуқидан маҳрум бўлди. Радиомарказ ишини тўхтатгач, у яна аввалги 
ҳолига қайтди. 
Анжуман аҳлининг бир қисми бу кашфиётни табриклаган бўлса-да, орадан кўп ўтмай, қатор 
тараққийпарвар давлатлар ва ниҳоят ЮНEСКО бундай тажрибани тақиқлаш тўғрисида қарор 
қабул қилдилар. Одамни тирик роботга айлантириш, унинг эрки, ҳуқуқини поймол этиш ман 
этилди. Бироқ, илмий изланишлар ва тажрибалар учун, зарур пайтда, маълум муддатга махсус 
рухсат олиш мумкин, аммо ижозат вақти тугагандан сўнг мия электроддан холи қилиниши шарт 
эди. 
Миясига электрод ўрнатилгач, Жаҳонгир Тўлқин ўйлагандек тирик роботга айланмади. 
Чунки Жаҳонгирдаги электродлар миянинг кичик бир бўлагигагина таъсир кўрсатар, уни ҳис 
қилиш ҳуқуқидан маҳрум этолмас, энг муҳими фақат тажриба онлари ишга тушиб, бошқа 
пайтда мия фаолиятига таъсир кўрсатиш кучини йўқотар эди. 
Оператсия профессор кутганидан ҳам енгил ўтди. Шунинг учун тажрибани пайсалга солмай 
бошлаб юборди. Янги тажриба тафсилотларини қайд қилувчи кундалик дафтарнинг 
саҳифаларига илк сатрлар битилди: 
«19... йил 16 апрел. ЎзФА Биофизика илмий-текшириш институти. Профессор Алиевнинг 
тажрибахонаси. 
Соат 12.10. профессор тажрибахонага тўғри нейрохирургия клиникасидан келди. Кутиб 
турган ўғлини ҳам қабул қилмади. У ҳаддан зиёд ўйчан эди. Тиббий комиссия тажрибани 


Фалак (қисса). Тоҳир Малик 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling