Microsoft Word kr falak ziyouz com doc
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
Tohir Malik. Falak (qissa)
www.ziyouz.com кутубхонаси
8 ўғлининг тақдири хусусида гап очса, «тер тўксин, енгил ютуққа ўрганмасин», деб гапга нуқта қўярди. У ўғлининг тиришиб ўқиётганини билса ҳам, талабни янада қаттиқроқ қўяверарди. Қайси бир йили дорилфунун уни махсус фан бўйича дарс ўтишга таклиф этди. Тасодиф уни Жамшиднинг курсига рўпара қилди. Имтиҳон пайтида аълочи талаба бўлмиш ўғлига тўрт баҳо қўйганида барча ҳайратда қолди. Жамшид индамади. Лекин унинг учун ҳам онаси гапирди. Оқибатида Жамшид уч кишилик комиссияга имтиҳонни қайта топширди. Аъло баҳо олди. Ана шунда у «отамдан ёрдам сўрамайман», деб қарор қилган эди. Лекин ўқишини битиргач, отасига яна рўпара бўлди: — Мени дорилфунунда олиб қолишмоқчи, — деди. — Жуда яхши. Табриклайман, — деди Жаҳонгир. — У ерда қолиш истагим йўқ. — Нега? — Мен илмий-текшириш институтининг аспирантурасига кирмоқчиман. — Нима мақсадда? Шунда Жамшид отасига қалин дафтар берди. Дафтардан унинг бионикага оид фараз ва тахминлари, энг муҳими — эхолокатсияга асосланган янги машина яратиш фикри жамланган эди. Жаҳонгир дафтарни ўқиб чиққач, ўғлига оқ йўл тилади. Мана, икки йилдан бери Жамшид аспирантурада. Уларнинг институтлари ёнма-ён жойлашган. Иш пайтида деярли кўришмайдилар. Лекин Жаҳонгир ўғлига сездирмаган ҳолда унинг ишидан ҳамиша бохабар бўлиб турарди. Дарҳақиқат, Жамшиднинг иши секин силжияпти. Наилож, муаммо мураккаб, уни осонликча ҳал этиш мумкин эмас. Лекин ўғли шошиляпти. Жаҳонгир буни бугунги суҳбатсиз ҳам англаб юрарди. Шошқалоқликнинг боисини изларди. Барча фикрлари уни «шуҳратпарастлик» деган тушунчага олиб келарди. У ўғлида ғалаба нашидасидан маст бўлиб юриш, шуҳрат либосига ўралиш фикрлари борлигини кўп йил бурун пайқаган эди. Шуҳрат кетидан қувишнинг ёмон натижа билан тугашини Жаҳонгир билади. Унинг кўп истеъдодли тенгдошлари мана шунинг қурбони бўлишди. Билимларини такомиллаштириш ўрнига обрў талашиш билан ўралашиб, оқибатда фан оламидаги келажакларидан маҳрум бўлдилар. Жаҳонгир мана шуларни ўйлаб, диққати ошди. Кўнглидаги ғашликни уйқу билан қувмоқчи бўлди. Аммо уйқуси ҳам ўчган эди. Ошхонага кириб қаҳва қайнатди. Ўғлининг хонасидаги чироқ ўчмаган, афтидан у ҳам уйғоқ эди... Eрталабга яқин кўзи илинган экан, ўғли уйғотди: — Дада, нонушта тайёрладим. Нонуштадан сўнг Жамшид дастурхонни йиғиштиришга турди. — Ўтира тур, — ўғли қайта ўтиргач, Жаҳонгир сўзини давом эттирди. — Мен кечаги гапларингни ўйлаб кўрдим. — Мен ҳам ўйладим. — Қандай хулосага келдинг? — Сиз истаган хулосага. Сиздан ёрдам сўрамаслигим керак эди. — Гап бунда эмас. Сен илмга ўзингни буткул бағишламасанг, илм сенга ҳеч нима инъом қилмайди. Сен буни унутмаслигинг керак. Шуҳратни ўйлаш — ўз йўлингга ўзинг ғов қўйдинг, деган гап. — Мен буларни тушунаман, дада. Лекин сиз кашфиётингиз билан ўралашиб атрофга бефарқ қарайдиган бўлиб қолгансиз. Ҳозир илмларини эмас, мансаб ва даражаларини ҳам қилич, ҳам қалқон қиладиганлар кўп. — Илгари йўқ эди, деб ўйлайсанми? Сен бундайларнинг қилич-қалқонидан қўрқма. Бу қилич-қалқон мўрт, болаларнинг ўйинчоғи каби сохта. Чинакам қилич-қалқон илмда бўлади. Сен уни фақат ўзинг яратишинг лозим. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling