Microsoft Word kr falak ziyouz com doc


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/68
Sana13.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1193204
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68
Bog'liq
Tohir Malik. Falak (qissa)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
6
— Қайси ваъда? 
— Ие, элалломангнинг қурилишини, иш усулини синовдан ўтгач тушунтираман, 
демаганмидинг? 
— Дегандим. Сени шунинг учун таклиф қилдим. Ундан ташқари, бир маслаҳатли иш ҳам бор. 
Майли, уни кейинроқ айтаман. Бўлмаса эшит: содда қилиб айтганда, элаллома 
радиотўлқинларни қабул қилиб олувчи асбобга ўхшайди. Улар орасида асосан иккита фарқ 
бор: аввало, элаллома улардан бир неча юз баробар сезгир, иккиламчи ва энг муҳими, 
элаллома биотўлқинларни қабул қилишга мўлжалланган. Биоток, биотўлқин, биомайдон Ерда 
ҳаёт бошлангандан бери мавжуд. Одам гапиради. Овоз ҳаво зарраларини маълум масофада 
тебратгач, уни қулоқ қабул қилиб олади. Бу жараён радиостантсияга ва у ажратган 
радиотўлқинга ўхшамайдими? Биотўлқинда эса, кучли радиостантсия ролини бош мия 
бажаради. Ҳар бир кишининг мияси маълум миқдорда тўлқин ажратади. Менимча, шу 
тўлқиннинг кучи ўша одамнинг буюклигини ё иқтидор даражасини белгилайди. Миядан тўлқин 
ажралади, деганимга телепатия ҳам асос бўлиши мумкин. Бошқа бир кишининг фикрини ўқиш, 
ёки фикран буйруқ бериб, унинг ҳаракатларини бошқариш шу тўлқин орқали амалга 
оширилади. 
Радиостантсия ишдан тўхташи билан тўлқин сўнмайди. Радиоприёмник қабул қила 
олмайдиган даражада кучсизланиб, маълум муддат фазода юради. Баъзи тўлқинлар йиллаб 
йўқолмаслиги мумкин. Одам ҳам шундай. Мия фаолиятини тўхтатгач, биомайдон бутунлай 
йўқолмайди. Лекин шу ерда бир масала устида аниқ хулосага келолмаяпман. Мен сўзимнинг 
аввалида тўлқиннинг кучи одамнинг буюклигини белгилайди, дедим. Агар шу фаразим тўғри 
чиқса, буюкларнинг руҳий дунёсини тезроқ тиклаш мумкин бўлади. Булоқбошидаги 
қабристондан иккита тоштобут чиққан экан. Кеча очиб кўрдим. Жасадлар яхши сақланган. 
— Тажриба бошласанг мен бехабар қолмай, — Тўлқин анчадан бери ушлаб ўтирган 
сигаретасини лабига қистириб гугурт қидирди. Султон ёнидан ёққич олиб, унга тутди: 
— Агар истасанг, тажрибада бевосита иштирок этишинг мумкин. 
— Қандай қилиб? Мен техникани яхши билмайман-ку? 
— Билишинг шарт эмас. Кичик бир оператсия ва миянгга ўрнатилган икки жуфт электрод 
етарли. 
Тўлқин, ҳазиллашаяпсанми, дегандай, Султонга қараб қолди. Кейин Жаҳонгирга юзланди: 
— Бу нима деяпти? Мияга электрод қўйиш тақиқланган-ку! 
— Зарур пайтларда рухсат олиш мумкин. 
Тўлқин эндигина ёндирган сигаретасини кулдонга қўйди. 
— Бу гапинг менга тўғри келмайди. Мияга электрод қўйиш кашф қилинганидаёқ мен унга 
қарши чиққанман. Бу ғайриинсоний кашфиёт деганман, эсингдами? 
— Кашфиёт сен ўйлагандай ғаразли эмасди. Тараққиётга, хусусан фанга хизмат қиладиган 
фойдали томонлари ҳам бор эди. 
— Бўлса бордир. Лекин мен фикримдан ҳалигача қайтганим йўқ. Шунинг учун таклифингни 
қабул қила олмайман. Ҳар ҳолда бу гап сендан чиққан. Жаҳонгир бундай ишга қўл урмайди. 
— Агар мажбур бўлса-чи? 
— Чин айтяпсанми? — деди Тўлқин ҳайратини яширмай. Лекин жавоб кутмай қўшиб қўйди. 
— У ҳолда... тажриба учун зарур бўлсам... 
— Мен фақат ёзувчилигингни назарда тутиб тажрибани мантиқан хулосалашга ёрдаминг 
тегармикин, деб ўйловдим. Агар ўзингда хоҳиш туғилса, таклифни қабул қилишинг мумкин. 
— У ҳолда мени фақат кузатувчи ва шарҳловчи мухбир сифатида қабул қил. 
Улар тажриба хусусида бўлак гапирмадилар. 
Меҳмонлар кетишгач, Жаҳонгир ўзида ҳорғинлик сезди. Хонасига кириб, ечинмай ётди. Бир 
оздан сўнг эшик аста чертилиб, хонага ўғли Жамшид кирди. 


Фалак (қисса). Тоҳир Малик 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling