Microsoft Word kr falak ziyouz com doc


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/68
Sana13.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1193204
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   68
Bog'liq
Tohir Malik. Falak (qissa)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
43
— Муслимхўжанинг қизи сизга ризоликсиз никоҳланган экан. Боз устига қочиб кетганини 
эшитибоқ уни талоқ қилиб эдингизми? — деди Шамсибек, ранги қув ўчган бойваччага. 
— Ҳа, тақсир, шундай бўлиб эди. 
— Демак, сиз у киши учун номаҳрамсиз, шундайми? Номаҳрам бўла туриб манкуҳа
26
га 
тегиниш қайси жазога лойиқ? 
Бойвачча бирдан тутқаноғи тутгандай ув тортиб, Шамсибекнинг оёғига йиқилди. 
— Менда айб йўқ, тақсир. Менинг фақат полвонда ўчим бор эди. 
— Бўлмаса кимлар? 
Бойвачча яна ҳалиги исмларни қайтарди. Қамариддиннинг фармони билан йигитлар 
бойвачча тилга олган одамларни олиб келгани кетишди. Қўшни чол эса қозининг уйи сари йўл 
олди. 
Тун яримлаганида гуноҳкорлар ҳам, қози ҳам ва айтилмаган уламолар ҳам тўпланишди. 
Қамариддиннинг савлати уларни саросимага солди. 
— Тақсир, аввал бир сўроғимга дини ислом номидан жавоб бергайсиз, — деди Қамариддин 
қозига юзланиб, — манкуҳанинг номусини булғаган кимса қандай жазога лойиқ? 
— Бундай дўзахиларнинг жазоси бир — ўлим. Расулиллоҳнинг суннатларига кўра тошбўрон 
қилинмоқлари шарт. 
— Дуруст, тақсир, у ҳолда нечун бу фасод дўзахилар ҳамон ҳаёт? 
— Сўзингизни англамадим, тақсир. 
— Буларни кўряпсизми? Ғаниполвонни жароҳатлаб, устига-устак номақбул ишга қўл 
урганларини наҳот билмасангиз? Агар бу воқеа шаҳристонда бўлиб, сиз хабарсиз қолсангиз 
ажабланмас эдим. 
— Ўлимдан хабарим бор, аммо бу гаплардан хабарим йўқ, — деди қози. 
— Бўлмаса, мана энди хабар топдингиз. Булар айбларига иқрорлар. Сиз фатво беринг, ҳукм 
чиқаринг. 
— Шу тобдами? 
— Ҳа, шу тобда. 
— Мен фатво беролмайман, тақсир. 
— Нечун? 
— Бундай фатвога муҳтасибнинг ризолигини олмоғим даркор. 
— Ғаниполвонга ҳукм чиқарганингизда ҳам муҳтасиб ризолигини олиб эдингизми? 
Жавоб бўлмади. 
— Фуқарони уйғотинг. Машъалалар ёқилсин. Мухтий
27
ларни шаҳриёр номи билан қатл 
қилғаймиз. Завжага тегинганлар тошбўрон қилинсин, бегуноҳ бандага азоб берганлар юз 
дарра, мухтийларнинг жаройимини яширган бу уламоларга йигирма беш дарра... 
Қозининг кўзи ўйнаб кетди. 
— Ҳуқуқингиз йўқ! — деди у. 
— Шаҳриёрим «ноҳақлик содир бўлган ерда ҳақ ўрнатиш лозимлигини» буткул 
лашкарларию уламоларига уқтирганлар. «Қозилар қўли шариат ҳукмлари ижросида бақувват 
бўлмоқлиги даркор», деган амри олийга шак келтирганингиз учун сиз эллик даррага лойиқсиз! 
Қозининг лаблари пирпирадию бир оз гапиролмади. Сўнг: 
Мусулмонлар, бу осийлар султон Улуғбек номи билан дини исломни поймол қилиб, 
азизларга тил теккизмоқдалар! Қараб турманг, мусулмонлар, Худонинг ғазабидан қўрқинглар! 
— деб бақирди. 
— Боғланг! — деди Қамариддин бу гапларга эътибор қилмай. Йигитлар дарҳол буйруқни 
бажо келтиришди. Қози жазавани анча илгари бошлаган эди. Унинг қутқусига учувчилар ҳали 
26
Mankuha — nikohdagi xotin. 
27
Gunohkorlar. 


Фалак (қисса). Тоҳир Малик 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling