Microsoft Word kr falak ziyouz com doc


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/68
Sana13.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1193204
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   68
Bog'liq
Tohir Malik. Falak (qissa)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
44
уйғонишмаганди. Дам ўтмай ноғора овози янграб, қишлоқ уйғонди. Барчани яна ўша майдонга 
тўплашди. 
— Ўртага гулхан ёқинг, — деди Шамсибек. 
— Нечун? — деди Қамариддин. — Бу тўй эмас-ку? 
— Тўй бўлмаса ҳам тўйга етгулик. Қишлоқ ножинслардан тозаланяпти. 
Шамсибек айтгандай бўлди. Гулхан ёқилди. Аввал даррага ҳукм қилинганлар насибасини 
олди. Кейин ўлимга ҳукм қилинганлар белларига қадар кўмилдилар. Орага бирдан сукунат 
чўкди. Шу дам тўпдан ўрта ёш бир киши ажралиб чиқиб, қўлига тош олди. Аҳмадбойвачча жон 
аччиғида ўкирди. Оломоннинг тинчлиги бузилди... 
Ҳукм ижро бўлгач, тошни биринчи бўлиб отган кимса Қамариддинга яқинлашиб, тиз чўкди. 
— Тақсир, мен Муслимхўжаман. Мени ҳам ола кетинг. 
— Касбингиз нима? 
— Наққошман, дурадгорман, тақсир. 
Қамариддин Шамсибекка қаради. 
— Сизни олиб кетиш бизга-ку оғир ботмайди. Лекин қизингиз.. 
— Бўлмаса нима қилай? Бош кўтариб юролмайман. 
— Мулоҳаза қилиб кўрайлик-чи. Балки Андижондан паноҳ топарсиз. 
Тонг ёришиб, одамлар тарқалишди. Шамсибеклар ҳам Ғанимуроднинг уйига қайтишди. 
Кампир супага жой қилиб, чой-нон қўйди. Ҳеч ким дастурхонга қарамади. Бир ҳўпламдан 
чой ичишди. 
— Ғанимуродни нима қиламиз? — деди Қамариддин. 
— Олиб кетиш лозим. Йўқса, нобуд бўлади. Бу ерда муолажа қила олувчи табиб йўқдир. 
— Завжасини-чи? 
— Тун бўйи шу муштипарни ўйладим. Бирон нима демоққа фикрим ожиз. Отаси Андижонга 
борса, балки олиб кетар. Узоқдан кўра ўша ер маъқул. Унда ҳам зукко ҳакимлар бор. 
— Буни Муслимхўжага айтиб кўриш керак. 
Оқшом тушгунга қадар шу ҳовлида дам олишди. Муслимхўжа ҳам Андижон сафарига 
отланиб, қизини изларди. Қиз ерда ҳам, кўкда ҳам йўқ эди. Одамлар «кечаси қичқириб юрган 
эди-ку»? деб елка қисишар, чор атрофга юборилганлар ҳам қуруқ қайтишарди. Фақат шомга 
яқин гузарда шовқин кўтарилди: 
— Мўслимхўжанинг қизи топилди! 
—Ўзини ҳовузга ташлаган экан! 
— Шишиб кетибди, бечора! 
Шамсибек билан Қамариддин то гузарга етгунча шу хилдаги гапларни эшитиб боришди. 
Жувон шундайгина ҳовуз лабида ётар, тўзғиган сочлари юзини тўсган, онаси унинг кўксига 
бош қўйиб дод соларди... 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling