Microsoft Word kr falak ziyouz com doc
«ДАВЛАТ АСОСИДEК ПОЙДОР БИНО»
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
Tohir Malik. Falak (qissa)
«ДАВЛАТ АСОСИДEК ПОЙДОР БИНО»
(Кундаликнинг бешинчи саҳифаси) Дафн маросимига бутун қишлоқ аҳли келди. Тобут қўлма-қўл бўлди. Қабр устига чойшаб ёйилиб, мурда лаҳадга қўйилаётганида Муслимхўжа ҳушидан кетди. Ёлғиз қизининг қабрига бир сиқим тупроқ ташлашга мажоли бўлмади. Тупроқ тортилиб, қуръон тиловат қилиниб бўлинганида ҳам у нест бўлиб ўтирарди. Уни суяб турғизиб, уйига бошладилар. Шамсибекни ҳам, Қамариддинни ҳам полвоннинг тақдири ташвишга соларди. Улар энди Муслимхўжанинг кетиш-кетмаслигини билолмай қолгандилар. Эртасига Муслимхўжага бу ҳақда сўз очганларида, у «Ёлғизимни қандай ташлаб кетаман, ҳеч бўлмаса қабрида танҳо қолмасин», деди. Шундан сўнг, улар оқшомда Ғаниполвонни олиб йўлга чиқиш қарорига келдилар. Икки кун йўл юришгач, катта карвонга қўшилдилар. Ҳафта ўтмай Самарқандга етиб бордилар. Ҳаммалари карвонсаройга қўнишди. Эртаси бомдоддан сўнг Шамсибек Қамариддин билан Кўҳак сари юрди. Кўчаларда одам сийрак, шунинг учун улар отларини йўрттириб борардилар. Кумуш камарли сипоҳни кўрганлар дарров четга чиқиб, қуллуқ қилишарди. Бибихоним масжиди томон бурилишганларида Шамсибекнинг оти бехос бир кимсани туртиб юборди. Шамсибек орқасига қараб, гарангсиб турган Абдулваҳобни кўрди-да, жиловни тортди. Унинг тўхташга чоғланганини кўрган Қамариддин: Фалак (қисса). Тоҳир Малик www.ziyouz.com кутубхонаси 46 — Тўхтаманг, юраверинг, — деди. Шамсибек жиловни бўш қўйиб, яна орқага қаради. Абдулваҳоб уни таниб қолган эди шекилли, ҳамон кўча ўртасида у томон қараб турар эди. Улар Чинний қасрга киришганида сарой аҳли тахт мулозаматини бажо келтирмоққа шайланиб турарди. Жарчи чиқиб онҳазрат ўз ҳузурларига Қамариддин билан Шамсибекни чорлаётганларини айтгач, улар- нинг аксари соқолини сийпаб, «астағфируллоҳ!» деб қўйди. Улар ичкари киришди. Тахт ва унинг атрофи бўш. Улуғбек пастдаги кичик фаввора ёнида беш чоғли одамлар орасида туриб сўз айтаётган, давранинг ёши бўлмиш нависанда эса супага омонат ўтирган эди. Афтидан давлатпаноҳ вазифасини ўташга киришмаган эди. (Унинг зар тўнсиз юриши ҳам шундан далолат эди.) У қуллуқ қилган Қамариддин билан Шамсибекка бош ирғадию яна нависандага ўгирилди. — Шаҳриёрнинг қобилиятли шогирдлари, Афлотуни замон 28 нинг набиралари Мирам Чалабий ўша йигит бўлади, — деди Қамариддин шивирлаб. Шамсибек гапга оғиз жуфтлаган эди, Чалабийнинг сўзлари хаёлини тортди: — Курраи арзнинг Шамс 29 атрофида айланажагини айтаман, деб эдингиз. Бу ҳодисани қандай тафсир этмоқ керак? — Курраи арз Шамс атрофида айланадир, деб тафсир этсак, гўримизга яна ғишт қалашармикин? — Улуғбек шундай деб кулди. Унинг кимларни назарда тутганини англаб, бошқалар ҳам жилмайишди. Улуғбек бир неча нафас ўйланиб, Чалабийга юзланди. — Мундай тафсир этсак, у ақли ноқислар тушуниб етишмас, илм аҳли англар. Алқисса шундай деб ёз: «Парвардигори олам яратган курраи арз мураккаб ҳаракатлар учун таянч бўлгулик қулай нуқта бўлолмаса ҳам, аҳли илм то ҳозиргача дунёнинг марказини шу деб билурлар...» Буларни хаттотларга элт. Оқшомга қадар оққа кўчиришсин. Улуғбек атрофдагиларнинг таъзимига жавоб бергач, Шамсибек ва Қамариддин томон юрди. — Қайтганларингни шомда эшитиб эдим. Бугун дам олиб, ҳузуримга эрта келарсизлар, деган ўйда эдим. Сафар бехатар ўтдими? — Худога шукр. Паноҳингизда эсон-омон бориб қайтдик. Фарғона аёлотининг пурдил йигитлари навкарликни ихтиёр қилиб келдилар. Карвонсаройда сўзингизга илҳақ бўлиб туришибди. Аёлот подшоҳи сизга нома юбордилар. — Қамариддин таъзим билан пойгирни узатди. Улуғбек уни очиб, кўз югуртирди. Кейин Шамсибекка юзланди: — Подшоҳ падари бузрукворинг ва волидаи жаҳонингни паноҳига олажагини айтибди. Кўнглунг хотиржам бўлаверсин. — Қуллуқ, шаҳриёрим. — Қамариддин, йигитларга бошпана тайёрла. Маош тайинла. Токи менинг паноҳимда муҳтожлик сезишмасин. Жума куни майдонга чорлаяжакмиз. — Шаҳриёрим, бир пурдил йигитимиз бор эди. Ҳозирча майдонга чиқолмайди. Мажруҳ бўлиб қолди. — Сабаб? Шамсибек Ғанимурод воқеасини айтиб берди. Улуғбек унинг сўзларини диққат билан эшитди. — Бу хасталик яна қандай ғавғоларни бошлар экан? Бунинг шифоси бормикан? — деди Улуғбек тахт томон юриб. — Қайси хасталикни айтасиз? — деб сўради Шамсибек. — Мутаассибликни айтаман. Ўлат каби тарқаб, раият тинчини бузяпти. — Бу хасталик энди авжига чиқди. Қайтиши хийла мушкул. — Ҳақ гап... Мулла Шамсибек, сен айтгандай қилиб дорилшафақа учун ер танланди. Меъмор билан бамаслаҳат иш бошланглар. Вилоятларга жарчилар кетган, иқтидорли ҳакимларни 28 Qozizoda Rumiy. 29 Quyosh. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling