Microsoft Word kr falak ziyouz com doc
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
Tohir Malik. Falak (qissa)
www.ziyouz.com кутубхонаси
47 тўплаймиз. Бу ер фақат дорулшафақа эмас, боҳтардин то баҳовар 30 гача ном чиқозғон дорулшифоия бўлсин. Чиқимлардан қимтинма, савоб ишлар учун ганжина дариғ тутилмайди. Ҳузуримга истаган вақтда келишинг мумкин. Улуғбекнинг кейинги сўзлари улар учун қайтишга жавоб ҳам эди. Буни англаб, таъзим билан орқаларига юришди. Лекин Улуғбек уларни тўхтатди. — Дарвоқе, мулла Шамсибек, —деди у, — келар оқшом сен донишмандлар суҳбатидан огоҳ бўлмоғинг даркор, шуни унутма. Шамсибек жавоб ўрнига қуллуқ қилиб чиқди. У Қамариддин ёрдамида меъморни Чилстун яқинидан топди. Меъмор кичкина кўк салла ўраган, калта соқолли, паст бўйли киши эди. Шамсибекнинг қўлини олиб, «кўзим йўлингизда эди», деди. У сал дудуқланиб гапирар, тили ҳам чучук эди. Талаффузига қараганда, у самарқандлик эмасди. Шамсибек унинг сўзларидан қайси музофотлик эканини аниқлай олмади, сўрашни ўзига эп кўрмади. Зеро, бунинг зарурияти ҳам йўқ эди. Меъмор ўзини уста Хидир, деб танитди. — Жой қаердан танланди? — деб сўради Шамсибек ундан. — Гўштлар дастлаб шаҳристон ичкарисида бузилди. Энг сўнггиси шу ерда айниди. Шаҳриёрнинг фармонлари билан хийла этакроққа, обираҳматнинг пойига қурадиган бўлдик. Худди расадхона сингари, уч ошъёнлиқ қилиб тиклаш ниятимиз бор. — Нимага уч ошъёнлиқ? — Сабабики, у ҳам расадхона сингари савлат тўкиб турсин, шаҳристон чиройини очсин. Одамлар ҳайратдан ёқа ушлашсин. — Уста Хидир, сўраганимни айбга буюрмайсиз, бинони қуришдан мақсад недур? — Буни мендан кўра сиз мўлроқ биласиз. Дорулшафақа деб айтдилар менга. — Ҳа, балли. Бу ерга фуқаро ҳайратдан ёқа ушлаш учун эмас, шифо топгани келади. Менимча, бинонинг бир ошъёнлиқ бўлиши кифоя. — Нега? — Бир ошъёнлиқ бўлса, хасталар учун ҳам, ҳакимлар учун ҳам айни муддао. Атроф катта боғ бўлмоғи лозим. Дарахтлар бинони шамсия 31 сифатида қуёшнинг ўтли нафасидан асрайди. Уч ошъёнлиқда хасталар иссиқдан яна бир қадар азобланадилар. Чиқиб тушиш ҳам малол келади. — Бир ошъёнлиқ бино ажиж-мажиж кунлари хасталарни қийнаб қўйса-чи? Совуқ ҳам тепадан, ҳам остдан, ҳам деразалардан киради. Уч ошъёнлиқ бинонинг ўрта ошъёнида бирмунча иссиқ бўлади. Совуқ фақат деразадан кириши мумкин. — Доно фикр, бироқ ажиж-мажиж қисқа, иссиқ кунлар узун. — Бу хусусда ўйлаб кўрмоғимиз лозим экан. — Биз хоналар кенг ва баланд бўлса деймиз. Токи хасталар тоза ҳавога муҳтож бўлишмасин. — Маъқул. Расадхонага ҳеч йўлингиз тушганми? — Ҳа. Фақат ташидан кўрганман. Ич томонлари билан танишмоқни хаёл қилганман-у, бироқ фурсат бўлмади. — Шу топда фурсатингиз бўлса, кўрсатар эдим. Шундан сўнг бамаслаҳат иш бошлар эдик. Бу фикр Шамсибекка маъқул келиб, улар боғнинг юқори томонига, савлат тўкиб турган уч ошъёнлиқ тегарак иморат томонга юрдилар. Мармар зиналардан кўтарилар эканлар, меъмор фахр билан: «Бино қиёматда тоғлар сайр қилгунга қадар йиқилишу нурашлардан омон бўлади», деди. То ичкарига киргунларича у расадхонанинг афзалликларини гапириб борди. У «иморат давлат асосидек пойдор, пойдевори эса салтанат қоидасидек устивор қилиб мустаҳкамланган», деганида Шамсибек жилмайиб қўйди. У бу сўзларни жаннатмонанд шаҳристон сари илк йўлга чиққанида қайнатасидан ҳам эшитган эди. 30 G‘arbdan Sharqqacha. 31 Soyabon. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling