Microsoft Word kr falak ziyouz com doc
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
Tohir Malik. Falak (qissa)
www.ziyouz.com кутубхонаси
55 — Элаллома куйиб қолган эди. — Қандай қилиб? Мансур бор гапни айтди. — Буни ўша заҳоти айтишинг керак эди, — деди Жаҳонгир ранжиганини яширмай. — Мен сабабини аниқлай олмадим, — деди Мансур. — Унинг куйиб қолишида ҳеч кимнинг айби йўқ. Элаллома техник жиҳатдан бехато ишланган. — Унда хавф чироқларининг ёниши, кейин учқун чиқиши нимадан содир бўлди? — Буларнинг барига сабаб — биотўлқиннинг кучайиши. Воқеаларнинг киши руҳига таъсири биотўлқиннинг кучайишига ёки сусайишига сабаб экан. Воқеа фожиага бориб тақалганда мен ўзимни ёмон ҳис қилганман. Худди шу пайтда элалломанинг таҳлил ва хулосалаш бўлимида огоҳлантирувчи чироқ ёнган. Биотўлқиннинг кучланиши ошган. Тушундингми? Биз элалломани бир меъёрдаги биотўлқинга мослаган эдик. Авваллари у текис оқувчи сув каби бўлган воқеаларни тиклаган эди. Энди сув тўсатдан қаттиқ чайқалди. Ана шу чайқалишнинг кучи учқун чиқарган. Мана шуларни ҳисобга олиб, элалломага тезлик билан мослама ўрнатишимиз керак. Тажриба вақтинча тўхтатилади. Мен икки кундан кейин тушиб бораман. — Кеча кибернетика институтдагилар келишди. Яхши бир янгиликни таклиф қилишяпти. Робот билан ўтказиладиган тажбирамизда телеекранда фойдаланишмоқчи. Робот ҳам элалломадан ахборотни қабул қилиб олади, ёзиб боради, ҳам телеекранга узатади. — Жуда яхши. Тайёр туришсин. Балки, шу йилнинг ўзида бошлармиз. «19... йил, 21 июн. ЎзФА Биофизика илмий-текшириш институти. Профессор Алиевнинг тажрибахонаси. Бугунга мўлжалланган тажриба қолдирилди. Барча элалломага ўрнатиладиган янги мослама яратиш ишига сафарбар қилинди». «19... йил, 2 июл. Мослама яратилди. Эртага тажрибанинг олтинчи босқичи бошланади». «19... йил 3 июл. Соат 11.00. Тажрибанинг олтинчи босқичи бошланиши керак эди. Eлалломалар ишга тушганида тажрибахонани радиотўлқиндан муҳофаза қилувчи парданинг кучсизлангани сезилди. Соат 13.15. Муҳофаза пардаси тиклангач, тажриба бошланди. Профессор ўзини яхши ҳис қиляпти. Медитсина комиссияси унда ўзгариш сезмади. Барча ходимлар тажрибанинг бориши ҳақида профессордан маълумот кутишяпти. Бироқ, профессор «Тажриба биз ўйлагандек текис давом этяпти», дейиш билан чекланди. Ўзини «Профессорнинг яқин дўстиман», деб таништирган ёзувчи Тўлқин Муродовни ҳам қабул қилмади. Соат 18.15. Тажрибанинг олтинчи босқичи ҳеч қандай ҳодисасиз муваффақиятли тугади. Профессор ўзини яхши ҳис қиляпти. Тажрибанинг еттинчи босқичи 11 июлга мўлжалланади. Профессор бугунги воқеа учун тажриба раҳбарига танбеҳ берди. Унинг айтишича, воқеалар орасида узилиш сезилган. Тажриба ҳақида бўлак маълумот йўқ». Дарҳақиқат, тажрибанинг бошланишидаёқ Жаҳонгир элаллома юбораётган ахборот оқимининг хиралашганини сезди. Кейин яна қаландарлик либосига кирган Абдулваҳоб, мадрасада ваъз айтаётган Улуғбек, хазинада олтин саралаётган Шамсибек, нимадир тикаётган Маҳфуза ва англаб бўлмайдиган тасвирлар кўз ўнгида намоён бўлди. Кейинроқ тасвирлар ойдинлашиб, сўзлар ҳам аниқлашди. Жаҳонгир оромгоҳга қайтгач, шуларни хаёлида қайта тиклашга уринди. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling