Microsoft Word kr falak ziyouz com doc


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/68
Sana13.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1193204
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   68
Bog'liq
Tohir Malik. Falak (qissa)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
51
Шу билан тонгги меҳмонлар хусусидаги гапга нуқта қўйилди. Шамсибек пешинда Бибихоним 
масжидига чиқиб, ундан кейин Кўҳак томонга юрди. 
Пуштаи Кўҳак доманасига яқинлашганда Қамариддинга дуч келди. 
— Шаҳриёр бу кеча базм қуриш ихтиёридалар. Пурдил йигитларни майдонга чақирамиз, — 
деди Қамариддин омонлаша туриб. 
— Мен аҳли урфон
33
мажлисга тўпланар, деган хаёлда эдим, — деди Шамсибек. Дарҳақиқат, 
у Улуғбек зиёфатидан баҳраманд бўлишни ўйламаганди. 
— Бўлса бордир. Базм балки мажлисдан сўнгдир,— деди Қамариддин унга жавобан. Кейин 
«шошиб турибман», деб отга қамчи урди. 
Расадхона атрофида Шамсибек танимайдиган одамлар кўп эди. Шунинг учун у ётсираб 
четроқда турди. Бир вақт ихчам салла ўраган, Шамсибек тенги йигит унга яқинлашиб, салом 
берди. Шамсибек уни таниди. Бу кечаги куни олампаноҳга нависандалик қилган йигит, 
Афлотун-замоннинг набираси Мирам Чалабий эди. 
— Мен Маҳмуд ибн Муҳаммадман
34
. Шайх-ул-уламо
35
сизни кутиб олишни каминага 
топшириб эдилар. Узрким, ташрифингиздан бехабар қолибман. 
— Такаллуфингиздан бошим кўкка етди. Агар янглишмасам, шаҳриёр катта мажлис қуришни 
ихтиёр қилган кўринадилар. 
— Ҳа, қани, марҳамат қилсинлар. 
Бу дамда бошқалар ҳам қаср томонга йўл олгандилар.
Қаср олдидаги майдончага бир доира қилиб гиламлар, гиламлар устига эса якандоз ва 
дастурхонлар тўшалган, дастурхон усти ноз-неъматлар билан тўла эди. 
Келганлар ўз иззатларига яраша жой танлаб ўтирдилар. Шамсибек пойгакдан жой олди. 
Мирам Чалабий уни бир оз ёлғиз қолдирди. Кейин қайтиб келди-да, омонат ўтирди. Қаср 
томонда Улуғбек кўриниши ҳамон барча ўрнидан туриб, саломга шайланди. Олампаноҳ 
саломларни қабул қилгач, яна қайта ўтирдилар. Ҳамма Улуғбекнинг сўз айтишини кутиб, жим 
қолди. Улуғбек жойига борди-да, даврага назар ташлаб: 
— Ўғлим Алоуддин Али Қушчи нечун куринмайди?— деб сўради. 
Мирам Чалабий илдам ўрнидан туриб, қуллуқ қилди: 
— Батлимуси даврон расадхонада андак тутилиб қолдилар. Дақиқа ўтмай етиб келурлар, — 
деди у. 
Улуғбек яхши, дегандек бош ирғаб, «дастурхонга марҳамат қилинглар», деб қўйди. 
Йиғилганлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб паст овозда гаплаша кетдилар. Шамсибек Али Қушчининг 
келишини кута бошлади. У хизматкорлик чоҳидан алломалик даражасига кўтарилган 
донишмандни кўз олдига келтиришга ҳаракат қиларди. Лекин Али Қушчининг ташриф 
буюрганини сезмай қолди. Мирам Чалабий «Келдилар», деб шивирлагандан кейингина, 
Улуғбек қаршисида таъзимда турган оддий кийимли, қорача, чайир кишининг Али Қушчи 
эканини фаҳмлади. Улуғбек унга ёнидан жой кўрсатди. Ўзаро гаплашиб олишгач, Мирзо 
ўрнидан турди. Унинг сўз айтмоққа шайланганини билиб, йиғилганлар гапни бас қилдилар. 
— Афлотуни замон Салоҳуддин Мусо Қозизодайи Румийнинг жаннат боғига рихлат 
қилғонларига олти йил бўлди. Илм арки шайхул-уламо Ғиёсид-дин Жамшид вафотидан сўнг кўп 
қашшоқлашди. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун. Бизнинг баримиз Оллоҳнинг 
бандаларимиз ва унинг ўзига қайтгумиздир. Биздан қолган осор-атиқалар бизнинг ким 
бўлганимиздан дарак бергуси. Алалхусус, биздан кейинги қолғучи осор-атиқаларга назар 
қилиш муддаосида сиз каби фаросатли аҳли идрокни тўпладик. Амри аъло шулким, бугундан 
эътиборан, дорус-салтанада Байтул-ҳикма
36
жорий қилинсин. Аҳли ирфоннинг Байтул-ҳикма 
33
Ilm ahli. 
34
Chalabiyning asl ismi. 
35
Olimlar ustozi. 
36
Hikmat uyi. Akademiya ma’nosida. 


Фалак (қисса). Тоҳир Малик 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling