Microsoft Word kr falak ziyouz com doc


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/68
Sana13.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1193204
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   68
Bog'liq
Tohir Malik. Falak (qissa)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
52
атрофида бирлашуви Тангрининг соф ҳимматидан умид қилинур. Тупроғимиз улуғ 
донишмандлар Абу Наср Форобий, ал-Хоразмий, ал-Беруний, Ибн Сино қадамларидан мунаввар 
бўлган. Тириклик таъмининг ўзлари учун ширин ва мазали бўлишини истаб, бутун оламни 
ўзларидан паст деб билган хоқонлар давронида улар бу тупроққа бегона бўлибдилар. 
Алалхусус, Тангри каромати ила ёруғ дунёда кўз очаётган алломаларни тўплаш бурчимиздир. 
Алломалар қувғин ва алам саҳросида саргашта юрмай иззат-икром шоҳсупасида ўтирмоқлари 
лозим. 
Улуғбек сўздан тўхтади. Ўтирганлар тасдиқ ишорасини қилиб гапга тутиндилар. Мирзо 
даврадагиларга ўткир назарини бир-бир қадаб чиқди-да, жойига қайтди. 
— Байтул-ҳикма хусусида ким сўзламакчи? — деди у ўтира туриб. Унинг саволи бирмунча 
фурсат жавобсиз қолди. Шунда у сукут сақлаб ўйга толган Али Қушчига қаради: — Бу хусусда 
ўғлим не дер экан? 
Али Қушчи қўлини кўксига қўйиб, ўрнидан турди. Енгил таъзим қилиб сўз бошлади. У 
шаҳриёрга нисбатан тез гапирар, сўзлаётганида нигоҳи бир жойда турмас эди. 
— Дорул-салтанада Байтул-ҳикма қарор топса нураланнур бўлур. Байтул-ҳикма халифа 
Маъмун
37
фармони билан барпо этилган алломалар уюшмасига ўхшамай, илм аркининг 
норасидаларини ҳақ йўлга бошловчи даргоҳ бўлса. 
— Маъқул, — деди Улуғбек мамнун бош ирғаб. Бунга жавобан Али Қушчи таъзим қилди-да, 
сўзини давом этди: 
— Тангри-таолонинг қудрати билан ёруғ дунёга биздан илгари келган алломалар илм арки 
хазинасини ноёб фикр дурдоналари билан бойитдиларким, биз бу дурлардан ҳануз 
баҳраманддурмиз. Аммо илм аркимизнинг норасидалари билмоқликлари шартдурким, ушбу 
фикрлар қанчалар ноёб бўлмасин, мутлақ эмасдур. Фалак айлангани сайин улар таҳлил ва 
таҳрирга муҳтож бўлиб борурлар. Ал Хоразмийнинг «Китоб сурат ал-арз»
38
деб аталмиш 
рисоласида Батлимус жуғрофиясига ўзгартишлар ва аниқликлар киритиши илм аркимиз 
норасидаларига ўрнак бўлмоғи даркор. Юноннинг улуғ алломалари яратган нодир асарларни 
дадил таҳрир қилгани учун Ал Хоразмий улардан катта ноаниқликларни топди ва Тангрининг 
хоҳишу истаги билан ёзилган «Ал китоб ал муҳтасар фи ҳисоб ал жабр ва муқобала»
39
зар 
андар зар
40
бўлди. Байтул-ҳикмада шулар четда қолмаса, деган умидимиз бор. 
Али Қушчи Улуғбекка яна таъзим қилиб, сўзини тугатишга изн сўради. Мирзо унга бўлак 
гапинг йўқми, дегандай савол назари билан қаради-да, кейин «Мирам Чалабий» деб чақирди. 
Шамсибекнинг ҳамсуҳбати ўрнидан тургач: 
— Қулоғимиз сенда, — деди. 
— Сизнинг бул амрингиз биздай илм арки норасидаларининг йўлини офтоб янглиғ 
ёритгусидир. Устоднинг гаплари ҳам кўп маъқул. Мен тавбалари қабул бўлгур бобомнинг 
«Батлимусдан ўрган, аммо тақлид қилма», деган ўгитларини тоабад ёдда тутурман. Истагим 
шулки, тенгқурларим ҳам насиҳатгўйликдан нари юрсалар. Яна бир истагим шулки, илм 
аркининг биз каби норасидалари Ал Форобий, Ар Розий, Ал Беруний, Ал Хоразмий, Ал 
Фарғоний каби шайхул-уламоларнинг йўлига солинса, яъни аллома Тангри яратган илмларнинг 
баридан бохабар бўлса. Фалакиёт, риёзиёт, ҳандаса, тиббиёт, жуғрофия, адабиёт илмидан 
хабар топсагина аллома деб тилга олинса. 
— Маъқул. Яна ким сўз айтиш истагида? 
Қора соқол қўйиб, катта салла ўраган киши ўрнидан турди. Шамсибек унинг кимлигини 
билмасди. Аммо мажлис олдидан унинг анчайин сезиларли оқсашига эътибор бериб, «туғма 
оқсоқ экан», деб қўйганди. 
37
813—833 yillarda hukmronlik qilib, Bag‘dodda Baytul hikmani rivojlantirgan arab xalifasi. 
38
Yerning surati. 
39
Tiklash va qarshi qo‘yish hisobiga oid mo‘’jaz kitob. 
40
Zarlarning zari. 


Фалак (қисса). Тоҳир Малик 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling