Microsoft Word kr falak ziyouz com doc


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/68
Sana13.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1193204
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   68
Bog'liq
Tohir Malik. Falak (qissa)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
49
Абдулваҳобнинг хонадонидан совчилар келган дамларда Шамсибек билан Маҳфуза ширин 
орзулардан қанот қилиб, бахтиёрлик самосида учиб юрардилар. Эшикка совчилар қадами 
текканидан хабар топган қиз аждаҳо домига тушгандек оҳ урди, «отамга инсоф бер», деб 
Худога ёлборди. Унинг бахтига биринчи сафар ҳам, иккинчи, учинчи сафар ҳам заргар сов-
чиларга рад жавобини бераверди. Шамсибек хонадонидан совчилар келган кун патир 
синдирилгач, қиз йигит билан яқинлашиш онларини ҳам қўрқув, ҳам соғиниш билан кута 
бошлади. 
Орадан уч йил ўтгач, тақдир уларни бегона бир ерга олиб келиб ташлади. Маҳфуза бунинг 
яхши ёки ёмон эканини ҳам билмайди. Яхши, деса, мусофирлик заҳматларидан чўчийди. Ёмон 
деса, умр йўлдоши султоннинг назарига тушиш бахтига муяссар бўлган. Шунинг учун у нолиш 
ёки рад сўзлар айтиш билан эрининг кўнглини оғритишни истамасди. 
Улар уйга намат тўшаётганларида эшик оғзида офтобда қорайган озғин бола кўринди. 
Қўлида коса. У киришни ҳам, кирмасини ҳам билмай турарди. Шамсибек ташқарига чиққанида, 
бола ёшига ярашмаган йўғон овозда салом бериб, косани узатди. 
— Энам бердилар, — деди. 
— Эшикларинг қайси? — деди Шамсибек унинг қўлидан чиннини олар экан. 
— Қайси эшик? — Бола Шамсибекнинг сўзига тушунмади. 
— Уйларингиз-да, — деди Шамсибек. 
— Наригиси, — бола ўнг томондаги ҳовлини кўрсатди. 
— Раҳмат айтдилар, дегин, хўпми? 
Бола «хўп», деб изига қайтди. Оқшомга яқин яна икки қўшнидан овқат чиқди. Шундан сўнг 
Маҳфузанинг кўнглига чироқ ёқилгандай бўлди. 
— Қўшнилардан ёлчисак, мусофирлик тузи шўр ботмас, — деб қўйди. 
Шамсибек саҳар билан рўзғор ташвишида бозорга кетди. Пўлотий нондан, мева-чевадан 
олиб, уйига қайтишда Абдулваҳобни кўрди. Ёнида отаси. 
— Бир ҳафтадан бери кўзимиз йўлингизда, — деди Бойбува салом-аликдан сўнг. Соч-соқоли 
олинган, кулоҳжанда ўрнига дўппи ва тўн кийган Абдулваҳоб Шамсибек билан совуқроқ 
кўришди. Буни сезган Бойбува ўғлига қовоқ уйиб қарадию индамади. Кейин Шамсибекка 
жилмайиб, деди: 
— Қўлингиздагини уйга ташлаб чиқсангиз, чойхонада бирга нонушта қилсак. 
Шамсибек уларни уйга таклиф қилди. Бойбува «янги рўзғорсизлар», деб унамагач
қўлидагиларни ташлаб чиқди. 
Улар чеккароқдаги холироқ чойхонага боришди. Абдулваҳоб йўлда ҳам, келиб ўтиришганда 
ҳам оғиз очмади. Бойбува орадаги совуқ сукутни қувиш учун турли мавзуларда гап очар
Шамсибек тинглар, керак бўлган тақдирда бир-икки жумла билан чекланарди. У қаршисида 
тунд бўлиб ўтирган сабоқдошига қараб, ўйларди: «Унда ўз бахтидан бўлак барча нарса муҳайё. 
Мол-дунё бандага бахтиёрлик қасрини қуриб беришдан ожиз экан-да? Илгари у варрак ясашни 
билмасди. Уқувсизроқ эди. Аммо қишлоқдаги энг яхши варракни бир бурда зоғора нон эвазига 
сотиб олиб, кўз-кўз қиларди. Энг баландга кўтариладиган варрак Абдулваҳобники эди. Бахт 
варрак эмас экан. Уни сотиб олиб учириш ҳали ҳеч кимга муяссар бўлмаган. Бойбува муддаони 
айтишга истиҳола қиляпти. Сезиб турибман. Мен улар олдида яланг оёқ бир бола эдим... 
Ҳаёт катта шикоргаю бандалар сайёдга ўхшар эканлар. Сайдни қувишда ким баъзан ўзади, 
ким қолади. Кимнинг ўқи нишонга боради, кимники йўқ... Сайд ортидан қувишда қанча 
йўқотишлар бўлади... 
Абдулваҳоб қанча йўқотди? Яна қанча йўқотади? Мен-чи? Жавобга ҳисоб ожиздир. Худонинг 
ҳар бандаси дақиқа сайин ўзини йўқотиб, ҳеч ким билмаган бошқа одамга айланиб боради. 
Фақат шакли шамойили билан бир-бировини танийди. Узоқ йил кўришмаса танимай қолиши 
ҳам шубҳасиз. Шу топда қайта танишмоқ лозим. Нечун? Яна йўқотиш учунми? Абдулваҳобни, 


Фалак (қисса). Тоҳир Малик 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling