Microsoft Word kr falak ziyouz com doc


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/68
Sana13.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1193204
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   68
Bog'liq
Tohir Malik. Falak (qissa)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
57
Ғанимурод сандалда ёнбошлаб ётарди. Сандалнинг бир томонида Қамариддин ўтирарди. Уй 
эгалари кўринмасди. Шамсибек кириб бир оз ўтиргач, Ғанимуроднинг томирини ушлаб кўрди. 
Кейин унинг шишган, бир оз кўкарган оёғини кўрди. 
— Мен малҳам тайёрлаб қўяман. Завжам эртага ташлаб кетар. Кечга қадар беш маротаба 
суриб, яхшилаб силанг. Совуқ тегмасин. — Шамсибек шундай деб, кетишга чоғланди. 
Қамариддин ҳам турди. Икковлон хайрлашиб чиқишди. 
— Оёғини кўриб машқингиз пасайди, тинчликми?— деди Қамариддин. 
— Пайқадингизми? — деди Шамсибек. — Унга оғир дард илашибди. Қорасон бўлганга 
ўхшайди. 
— Давоси мушкулми? 
— Давоси йўқ. 
— Ҳеч-а? 
— Оёқни кесса, балки... 
— Астағфируллоҳ! 
— Бўлак шифо йўқ. Суяклар ирий бошлаган. Табобат ожиз. 
— Ё Худо, бедаво дарддан ўзинг асра. Аммо Ғаниполвонга ихлосим баланд эди. Бундайин 
мард камдан-кам бўлади... Пешанасида бахтсизлик бор эканда... Наилож... Асли бахтсизлик 
ёпишган киши охир бир кун унинг шарбатидан тотади, дердилар. Ғаниполвон бу шарбатдан 
хийла эрта тотиб қўйибди. Аттанг. 
Шамсибек индамади. Бир оз юришгач, Қамариддин яна сўз очди. 
Кеча анави қозини кўрдим. Афти ангори анча хароб. 
— Қайси қозини айтяпсиз? 
— Андижон йўлидаги-чи? 
— Сизни танидими? 
— Танимай-чи! Тескари қараб олди. Эрта-индин у ҳам девоналарга қўшилади. 
Қаландарликка қайтган жўрангиз уни қанотига олади. 
— Нега ундай деяпсиз? 
— Фарғона аёлатидан келганлар тез топишадилар. 
— Мусофирликда юз иссиқ бўлади-да. 
— У нонкўр қаландар билан кўришиб турасизми? 
— Ҳа. 
— Сиз у билан салом-алик қилманг. Ундан яхшилик чиқмайди. Назари совуқ. 
— Шундай дейсиз-у, лекин у ҳам тирик жон. Худонинг бандаси. 
Улар мадраса муюлишида ажрашдилар. Шамсибек келганида Маҳфуза ухламаганди. Эри 
танчага ўтириб ёнбошлагач, Ғанимуроднинг аҳволини суриштирди. Кейин эрининг хаёлга 
чўмганини кўриб, аста сўради: 
— Яқин орада Абдулваҳобни кўрмадингизми? 
Шамсибек қўққисдан берилган бу саволга ҳайрон бўлди. 
— Нима эди? 
— Хавотирдаман. Кўпдан бери эшигимиз тагидан ўтишни одат қилган. Уч-тўрт бор кўпчилик 
бўлиб ўтдилар. Бақириб, нималарнидир айтадилар, мен англай олмайман. Кўнглига ёмонлик 
ораламаганмикан? 
— Биз унга нима гуноҳ қилибмиз-ки, кўнглига ёмонлик ораласа? 
— Шаҳриёрнинг рад жавобини сиздан кўрса-чи? 
Шамсибек «йўқ» деб кулимсиради. Ўша узрхоҳликдан сўнг Абдулваҳобга олампаноҳнинг 
жавобини етказганида, у: «Сен астойдил воситачилик қилмагансан, менинг мулла бўлишим 
сенга ёқмайди. Чунки сен қишлоқнинг ягона мулласи бўлишни истайсан. Кўнглунг қора!» 
қабилидаги хунук сўзларни айтган эди. Албатта, бу гаплардан Маҳфуза бехабар. Шамсибек 


Фалак (қисса). Тоҳир Малик 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling