Microsoft Word kr falak ziyouz com doc
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
Tohir Malik. Falak (qissa)
www.ziyouz.com кутубхонаси
58 унинг хавотирлиги ошмасин, деб билдирмаган эди. Шунинг учун ҳам ҳозир, «бу юриш уларнинг одати, авҳомга 43 берилманг», деб қўя қолди. Маҳфуза эрининг мудраётганини кўриб қўлтиғига яна бир ёстиқ қўйди-да: «Бир нарса кўрсатсам изза қилмайсизми?» — деди. — Нима экан? — деди Шамсибек. Маҳфуза токчада ўроғлиқ матони олиб очди. — Қаранг-чи! Шамсибек қаддини ростлаб, матога тикилди: кўм-кўк матога зарҳал ипакда ажиб тасвирлар чизилган: ўртада кунгабоқарни эслатувчи доира. Атрофида доирачалар. Ипаклар тўлқинсимон қилиб тикилгани учун доирачалар ёниқ юлдузлар каби жимирлаб турибди. Матонинг четларида икки қаторли зарҳал ҳошия бор. — Қаердадир кўрганман, — деди Шамсибек ундан кўз олмай. — Расадхонада эмасми? — деди Маҳфуза кулимсираб. — Ҳа-ҳа, ўша ерда. Аммо сиз қайда кўриб эдингиз! — Мен кўрганимча йўқ, сизнинг ҳикоянгизни эслаб туриб тикдим. Ўхшайдими? Шамсибек катта доира атрофидаги доирачаларни санади: олтита. Расадхона деворларида ҳам худди шундай тасвир бор эди. Ранглар ҳам айнан кўчибди. Шамсибек илк марта расадхонани кўрганида шу тасвирни Маҳфузага сўзлаб берганди. Не ажабки, завжаси буни қулоғига илиб, ипак билан матога туширибди. — Фақат биргинами? — Ҳа, яна бирини бугун бошладим. — Жумагача битиринг. — Мунча шошқич? — Шаҳриёрга кўрсатаман. — Вой, ўлай! — Маҳфуза чўчиб тушди. Чунки бу етти ухлаб, тушига кирмаган эди. — Вой ўлай, нима деяпсиз! Арзийдими? ... Эрталаб Шамсибек тўғри хонақоҳга йўл олди. Унинг Абдулваҳобга айтадиган сўзи кўп эмасди. Шу боис ташқарида, кимсасиз кўчада, тик турган ҳолда гаплашдилар. — Абдулваҳоб, сўнгги кунлар ичи кўчамиздан ботма-бот ўтишингизнинг сабаби нима? — Шаҳристонда Худонинг кўчалари кўп. Қай биридан ўтишим ўз хоҳишим билан бўлади. Сизга бунинг дахли йўқ. — Ҳар қандай қилмишнинг миёнаси хўбдур. Оқибатни унутмаслик зарур. — Оқибатни? Хусрави беоқибатнинг 44 этагидан тутганингиз ҳолда бу ибратни тилга олишингиз ғоят таажжубли. — Туҳмат ботқоғига яна тўла ботибсиз. Беисбот сўзлардан тийилишингиз лозим. — Беисбот дейсизми? Оллоҳ ўз мағфиратига чўмдиргур ҳазрат хоқони Саид Мирзо Шоҳруҳга, яъни падари бузрукворига суиқасд қилган Шайх Қосим Анварни паноҳига олганига не дейсиз? — Мирзога Аҳмад Лур суиқасд қилган. Шайх беайб. — Аҳмад Лурнинг шайхга мурид эканлиги-чи? Ёинки динимизни поймол этувчи илм билан машғул бўлиш-чи? — Муридлик хусусидаги сўзингиз мавҳум. Илм хусусидаги сўзларингиз эса бемаънилик. Ҳақ таоло Одам алайҳиссалом билан бирга илмларни ҳам яратган. Фалакиёт динни поймол этмай, динимиз равнақи учун хизмат қилгувчи илмдур. Расад аҳли фалакдаги ўзгаришларга қараб намоз вақти, рўзаи-рамазон дамлари, кун чиқиш ва ботиш вақти, ният ва фарзлар муддатини, Қуёш ё Ойнинг тутилиши воқе бўлса, унинг вақтини аниқлаб бериш мақсадида тер тўкадилар. Бунинг нимаси гуноҳ? Билингки, тушунишдан ожизликни эътироф этмоқ ҳам идроклиликдур. 43 Vahima. 44 Oqibatni o‘ylamovchi podshoh. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling