Microsoft Word kr ot kishnagan oqshom ziyouz com doc
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Ot kishnagan oqshom (qissa)
www.ziyouz.com кутубхонаси
32 қиём вақти уйингнинг устидан бир самолёт учиб ўтдими? Қанотларида парраги-да бор? Мамат сергак тортди. Осмонга бир қараб олди. — Учиб ўтгандай бўлди, нима эди? — Ўлма! Мен сенга бир нарса айтайинми? Шу самолётнинг ичида мен бор эдим! — Ҳа, кучингдан! — Ўнг ёғида ўтириб учдим! Парракнинг шундай ёнида, ҳа! — Во уккағар, Гагарин бўл-ей! — Ким? Эб-ей, Гагарининг ким бўпти! Осмонга лип этиб учган-да, қайтиб тушган. Мен тўрт ош пиширимдан-да кўп учдим! — Эҳ-е-е! Ёрил-е, баччағар-е, ёрил-е! — Кўриб турибсан, чакана одам эмасман! Энди мен билан ўйлаб гапириш! — Бўлди, бўлди, тараф йўқ. — Яна бир гап. Самолёт осмонда варракка ўхшаган билан майда эмас экан, ҳа! Ичи Обширнинг камаридай келади! — Кир уйга, чой ичамиз. — Йўқ, ишим зарил. Шундай ўтаётиб, бир ҳол-аҳвол сўрашиб кетайин дедим... Жиловни бўшатдим. Тарлон йўл олди. Биродарлар, пардай енгил бўлдим! 43 Биродарлар, Москвадан одам келибди. Шляпаси бор эмиш! Шляпали одам раён катталарини йиғибди. Кал каттани ўртага олибди. Ана шунда масала ойдин бўлибди. Ойдин бўлишича, ҳукумат, ҳамма ўз имкониятига яраша гўшт топширсин, дебди. Буйруқ раёнга келибди. Раён катталари кал каттани бизга вакил этиб юборибди. Кал катта бир зина юқори ўсмоқчи бўлибди. Ўсиш учун гўшт топширишдан фойдаланмоқчи бўлибди. Қайси йўл билан бўлса-да, гўшт топширишни муддатидан олдин, ошириб бажариб, катталарга яхши кўринмоқчи бўлибди, елкасига қоқтирмоқчи бўлибди. Шу йўл билан кўзлаган амалига минмоқчи бўлибди. Биродарлар, бир калнинг ҳийласи — қирқ кишини чарчатади! Кал катта ўз ниятига элни талаб эришмоқчи бўлибди, элни хўрлаб эришмоқчи бўлибди. Шляпали катта кал каттани уришиб-уришиб, амалидан олибди. Партиядан ўчирмоқчи бўлибди. Шунда, кал катта ҳўнг-ҳўнг йиғлаб қўя берибди. Шафқат қилибди. — Эркак одамнинг йиғлагани — ўлгани, — дебди. Биродарлар, ҳақ сақласа бало йўқ, ҳақ қарғаса даво йўқ! Айни кунларда кал катта чойхонада ёнбошлаб ётар эмиш. — Ҳақиқат йўқ, бу дунёда ҳақиқат йўқ... — дер эмиш. Биродарлар, ўзинг яхши — олам яхши, ўзинг ёмон — олам ёмон! Чойнагидаги чойи оқ эмиш! Ўзи қуйиб, ўзи ичар эмиш. Eлга эрмак, халққа шалоқ эмиш! 44 Биродарлар, шукур-шукур, аризабозларнинг борига шукур! Аризабозлар ноҳақликка йўл қўймайди. Ҳаром-томоқларга кун бермайди. Элнинг ҳақини бировга едирмайди. Аризабозлар бўлмаса, катталар биз авом элни бозорда сотиб ейди! Аризабозлар бўлмаса, катталар биз авом эл оғзидаги ошни юлиб олади! Аризабозларга меҳрим тушиб қолди! |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling