Microsoft Word kr ot kishnagan oqshom ziyouz com doc
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Ot kishnagan oqshom (qissa)
www.ziyouz.com кутубхонаси
35 Улоқни тақимимга босиб олдим. Ёнимга чалқайдим. Жиловни қўйиб юбордим. Улоқни қўш- қўллаб ушлаб олдим. Кўп отлар аввал-аввал аста-аста чопади. Кейин-кейин тезлаб чопади. Бизнинг Тарлон бўлса турган жойидан забт олади. Биринчи қадамиданоқ шиддат билан, бирдан отилиб чопади. Ўзга отлар бундайин забтли шиддатга ҳозирланмаган бўлади. Оқибат, ўзга отлар ўзларини ўнглаб олгунларича, Тарлон ўзиб кетади. Ҳозир-да шундай бўлди. Тарлонда яна бир фазилат бор. Борди-ю, бирор бир от етиб олса, Тарлон шу от билан баравар чопади. Ўзиб-да кетмайди, кейин-да қолиб-да кетмайди. Гўё, охирги ҳоли шундай, бир меъёрда чопади. Қабатидаги от шу меъёрга кўникади. Баравар чопиб бораётгани билан қаноатланади. Шунда, Тарлон бирдан забт олади, шиддат олади! Бундай бўлишини хаёлига-да келтирмаган қабатидаги от кейинда қолиб кетади. Айни шу вазиятда чопаяпмиз! Мендан Тарлон учун бир сўз кифоя бўлди. — Ҳа-а! Тарлон, тарлонлигини қилди, ҳориқулодда юлқинди, забтини бирдан оширди. Қабатида келаётган тўриқ чавандознинг қўли улоқдан узилди. Тўриқ кейинда қолиб кетди. Мен жўшиб кетдим: — Ҳу-у-уй, ҳу-у-уй, ҳу-у-уй!.. Тарлон юлдуз учгандай чопди! — Ҳало-о-ол. Тарлонники ҳалол! Ташла, Тарлон, ташла! Eллик-олтмиш килолик улоқни ердан қандай қилиб кўтариб олдим? Белим баробар деворда ўтириб, эллик кило юкни ердан бир қўллаб кўтариб ололмайман. Эллик кило юкни қўшқўллаб кўтариб, отга кучана-кучана ортаман. Кўпкарида бўлса, отда энкайиб, эллик кило улоқни бир қўллаб кўтариб оламан! Бунинг сири нимада? Биродарлар, отнинг шамоли бор! Улоқни ана шу шамол олиб кетади! Эътибор этган бўлсангиз, от улоқдан кўз узмади! От менга кифт берди! Атайин, мен учун қулайлик яратди! Улоқни кўтараётганимда эса, елкасига юк олаётган одамдайин бир силкинди! Ана шунда мен улоқни ерга ташлаб юбормасам бўлди, бировга бериб юбормасам бўлди. Чавандозлигимни қилсам бўлди! От — отлигини қилади! Билаяпсиз, кўпкарининг саксон-тўқсон фоизи от бўйнида бўлаяпти. Шу боисдан-да кўпкарида чавандоз эмас, от номи айтилади! Кўпкари бошидан-адоғигача от номи жаранглайди! От номи шарафланади! От номи улуғланади! Тарлон эллик-олтмиш килолик улоқ билан, яна тағин мен билан қандай қилиб чопди? Атайин, отга олтмиш кило буғдой ортиб олдим, дейин. Яна тағин, ўзим-да миниб олдим, дейин. Ана шундан кейин от ана шундай шиддат билан чополадими? Чополмайди! Улоққа келганда эса, қуюндай учади! Биродарлар, улоқнинг ҳавоси бор! Отга ана шу ҳаво қувват беради, қанот беради! Тарлон ғайрат қилди. Яна икки марта улоқ айирдим. Шунда, ғуж одамлар орасидан кимдир биров овоз берди. — Тарлон, буёққа бир қаранг! — деди. Бордим, овоз берган кечаги чол бўлди. Чол кафтини қошига қўйиб қаради. Бошини ирғаб-ирғаб қаради. Кулимсиб-кулимсиб қаради. — Энди қандайсиз, эл чавандози? — деди. — Қуллуқ, қуллуқ. — Энди менга қаранг, эл чавандози, отга дам беринг, ҳа. Бўлмаса, кўзиктириб қўясиз... Тарлон ҳалоллаган тўнлар билан пулларни чолга узатдим. — Олмайман, йўқ, олмайман!.. — деди чол. Қўярда-қўймай бердим. Кейин, жабдуқлар тарафга юрдим. Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling