Microsoft Word kr ot kishnagan oqshom ziyouz com doc
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Ot kishnagan oqshom (qissa)
www.ziyouz.com кутубхонаси
43 диверсия-провакатсия ташкил қилди. Халқни мафкуравий заҳарлади, аҳа. Полшада сотсиалистик жамиятни қўпориб ташламоқчи бўлди. Лекин империалистларнинг ёвуз планлари фош бўлди. Полша Бирлашган Ишчи партияси сотсиализмни ҳимоя қилди... Гапнинг бировига-да тушунмадим. Телевизорга қараб, ҳа-ҳа, деб ўтирдим. 57 Икки кун деганда участка милитсонеримиз тағин қоғоз олиб келди. Тарлон билан азонда йўл олдим. Бу сафар Тарлонни қичаб ҳайдадим. Вақтида етиб келдим. Капитан катта тўртта бўзболнани рўпара қилди. — Йўқ, булар эмас эди, — дедим. — Уларнинг сочи узун-узун эди, — дедим. Капитан катта кулди. — Хўш, эслай олмайсизми, ака, уларнинг юзида бирон жароҳат изи йўқмиди? — Эса-чи, капитан катта. Изиям гапми, яранинг ўзи бор эди, капитан катта. — Хўш, қанақа жароҳат? — Икковининг юзидан қон оқди. Беқасам чопонлик калла қилиб эди-да. — Э-е-е, шуни эртароқ айтмайсизми, ака. Ана бу бошқа гап! — Кейин, бир майдароғининг уст-боши лой бўлди, капитан катта. Капитан катта ёза-ёза, бош чайқаб кулди. Нимага кулди — фаросатим етмади. — Хўш, айтинг-чи, ака, шу воқеани кўрганлардан ақалли биронтасини танийсизми? — Мен сизга айтсам, капитан катта, лоф бўлсада, юздан ошиқ одам бор эди. Қайси бирини танийман. Ҳатто иккита мелиса-да бор эди. — Ким-ким? Мелиса? Хўш, формадами? — Эса-чи, капитан катта. Мелисалар шундай бурчакда ўтириб чой ичди. — Хўш, улар шу воқеани кўрдими? — Эса-чи, капитан катта. Барини кўриб турди, капитан катта. — хўш-хўш! Капитан катта темир сандиғидан бир қалин қоғоз олиб ёйди. Ичи тўла ғиж-ғиж сурат бўлди. — Қаранг-чи, ака, шунинг ичида сиз кўрган мелисалар борми. Суратларга бармоғимни югуртириб қарадим. Охири, кўрганларимдан бировини танидим. Пешонасига бармоғимни нуқиб турдим. — Ҳайла, анави! — дедим. Капитан катта энкайиб қараб, бош ирғади. Суратларни тахлаб, яна сандиғига солди. Таш- қарилаб қайтди. — Хўш, сиз, ака, мана бу хонага кириб туринг. Ўзим чақираман. Ён хонага кириб ўтирдим. Хона эшиксиз бўлди. Капитан катта бахмал пардани тушириб қўйди. Ўзи, ўз хонасида қолди. Хиёлдан кейин капитан катта олдига биров кириб келди. Капитан катта ундан сўради. — Хўш, сиз йигирма тўртинчи январ якшанба куни соат ўн иккиларда қаерда эдингиз? — деди. — Қайси январ, бу йилги январми? Участкада эдим, — деди келган одам. — Хўш, аниқроқ айтинг! — Винзавод атрофини назорат қилиб юрган эдим! — Хўш, демак, заводда? — Ҳа, заводда! — Хўш, шу куни чойхона олдида бўлган воқеадан хабарингиз бўлмадими? — Қанақа воқеадан? — Ўша ерда бўлган тўполондан? — Ўлимдан хабарим бор, бундан хабарим йўқ! — Хўш, буёққа бир қаранг, Қурбонов ака! Капитан катта олдига қайтиб чиқдим. Келган одам худди ўша милитсионерларнинг бирови |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling